41-модда. Муқобил хизматдан бўшатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни хизматдан бўшатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида амалга оширилади.
(41-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаро оилавий аҳволи ўзгарганлиги муносабати билан, агар бу ҳол унга қонунчиликка мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқини берадиган бўлса, муқобил хизматдан муддатидан олдин бўшатилиши мумкин.
(41-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Муқобил хизматдан муддатидан олдин бўшатиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қабул қилади.
VII. ҲАРБИЙ РЎЙХАТ
42-модда. Ҳарбий рўйхатнинг умумий қоидалари
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий рўйхатдан ўтишлари зарур. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан ўтказиш давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда таҳлил қилишнинг умумдавлат тизими ҳисобланади. Рўйхатга олиш тизимининг фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари томонидан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий тайёргарликка ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган рўйхатдаги тегишли ҳарбий ихтисосликка турдош касб бўйича тайёргарликка эга бўлган аёллар ҳарбий рўйхатга киритилади. Улар туман, шаҳар мудофаа ишлари органларининг чақирувига биноан тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳарбий рўйхат қоидаларини бажариш учун ҳозир бўлишлари шарт.
Ҳарбий рўйхатга олиш тартиби ва уни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низом билан белгиланади.
(42-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низомга ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил қилиш ва уни юритиш тартиби бўйича йўриқнома (18.07.2003 й. рўйхат № 1259)
Do'stlaringiz bilan baham: |