Ix. Якунловчи қоидалар ўзбекистон республикасининг қонуни


-модда. Сафарбарликдан бўшатиш



Download 74,09 Kb.
bet28/32
Sana10.07.2022
Hajmi74,09 Kb.
#769823
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
умумхарбий мажбурият ва харбий хизмат тугрисидаги конун

48-модда. Сафарбарликдан бўшатиш
Сафарбарликдан бўшатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий хизматчиларни сафарбарликдан бўшатиш билан боғлиқ харажатлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(48-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
VIII1. Ҳарбий хизматчиларнинг, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг (тингловчиларининг), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахсларнинг моддий жавобгарлиги
481-модда. Ҳарбий хизматчиларни, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини (тингловчиларини), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларни ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахсларни моддий жавобгарликка тортиш шартлари
Ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳарбий мол-мулкка (Қуролли Кучлар тасарруфидаги ҳарбий объектларга, бинолар ва иншоотларга, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, жанговар ва бошқа техника, ўзга моддий-техник воситалар ва пул маблағларига (қимматликларга) етказилган тўғридан-тўғри ҳақиқий зарар учун моддий жавобгарликка тортилади.
Ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар, агар зарар командирнинг (бошлиқнинг) буйруғини бажариш ёхуд асосли хизмат ёки хўжалик таваккалчилиги ёки бошқа қонуний ҳаракатлар натижасида етказилганда моддий жавобгар бўлмайди.
Ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажармаётган пайтда моддий зарар етказган ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар фуқаролик қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.

Download 74,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish