Ix. Якунловчи қоидалар ўзбекистон республикасининг қонуни



Download 74,09 Kb.
bet21/32
Sana10.07.2022
Hajmi74,09 Kb.
#769823
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32
Bog'liq
умумхарбий мажбурият ва харбий хизмат тугрисидаги конун

31-модда. Резерв тоифалари
Қуролли Кучлар резервидаги ҳарбий хизматга мажбурлар биринчи ва иккинчи тоифага бўлинади.
Биринчи тоифали резерв чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ҳамда хизматни ўташ даврида ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликни эгаллаган биринчи даражадаги ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан умумий ҳарбий мажбурият асосида тўлдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биринчи тоифали резерв Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилмалари, қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш учун мўлжалланган.
(31-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Иккинчи тоифали резерв чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган, шунингдек сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган иккинчи даражадаги ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан умумий ҳарбий мажбурият асосида тўлдирилади.
Иккинчи тоифани резерв Қуролли Кучларнинг қисмлари ҳамда ички ва техник таъминот бўлинмаларини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш учун, фавқулодда вазиятлар рўй берган ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз юзага келган тақдирда уруш даври тақозо этадиган тузилмаларни кучайтириш учун мўлжалланган.
Резервга ўтказилган шахслар вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтишга юборилиши мумкин.
32-модда. Ҳарбий йиғилишларда қатнашиш
Ҳарбий хизматга мажбурлар резервда бўлиш вақтида сафарбарлик тадбир-чоралари режалари бўйича ҳарбий йиғинларга жалб этилади.
Ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий хизмат шартларидан келиб чиқадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ушбу Қонун билан белгиланади.
Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга мўлжалланган ҳарбий йиғинларнинг муддати ҳар йили биринчи тоифали резервдагилар учун ўттиз суткага қадар, иккинчи тоифали резервдагилар учун ўн беш суткага қадар бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Резервдаги ва захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар Ўзбекистон Республикасининг нормал ҳаётий фаолиятига таҳдид солаётган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида икки ойга қадар муддатга ҳарбий йиғинларга жалб этилиши мумкин.
Ҳарбий йиғинларга жалб этилган ҳарбий хизматга мажбурлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда пул ҳамда бошқа турдаги таъминот оладилар. Ҳарбий йиғинлар даврида, шу жумладан улар ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш даврида ҳарбий хизматга мажбурларнинг иш жойи (лавозими) ва иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Мазкур шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси чақирув қоғози олинган кундан ҳарбий йиғинлардан қайтилгунга қадар бўлган даврда иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхона, муассаса ва ташкилот тугатилган ҳоллар бундан мустасно.
(32-модданинг тўртинчи – бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ҳарбий хизматга мажбур ҳарбий йиғинлар вақтида касал бўлиб қолса ва ҳарбий йиғинлар тугаганидан кейин ҳам касаллиги давом этса, унинг иш жойи (лавозими) сақланиб қолади, ҳарбий йиғинлар тугаган кундан бошлаб иш ҳақи ўрнига қонунчиликка мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.
(32-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳарбий йиғинлар ўтказиладиган жойга темир йўл ва автомобиль транспортида (таксидан ташқари) бепул бориш ва қайтиб келиш;
ҳарбий қисмлар томонидан жўнатиладиган хатларни бепул юбориш;
ҳарбий-тиббий муассасаларда бепул тиббий хизмат билан таъминланиш.
Ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларда қатнашаётган даврда уларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий суғурталанади. Ҳарбий хизматга мажбурларни давлат томонидан мажбурий суғурталаш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 январдаги 38-сон «Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида»ги қарорига ва Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (29.08.2003й. рўйхат № 1266) қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий йиғинларни ўтказиш тартиби ва муддати, уларга чақириладиган ҳарбий хизматга мажбурлар сони қонунчилик билан белгиланади.
(32-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 74,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish