VI. МУҚОБИЛ ХИЗМАТ
37-модда. Муқобил хизмат тушунчаси
Муқобил хизмат фуқароларнинг умумий ҳарбий мажбуриятни бажаришининг чақирув бўйича ҳарбий хизмат ўрнига иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг турли тармоқларида кам малака талаб этиладиган (ёрдамчи) ишларни, шунингдек фалокатлар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган алоҳида туридир.
Ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, ҳарбий рўйхатда турувчи ва хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар, агар улар диний таълимоти қурол-яроғдан фойдаланиш ва Қуролли Кучларда хизмат қилишга йўл қўймайдиган, рўйхатга олинган диний ташкилотлар ҳисобида турсалар, муқобил хизмат ҳуқуқига эга.
Муқобил хизматнинг муддати йигирма тўрт ойни, олий маълумотли фуқаролар учун эса ўн саккиз ойни ташкил этади.
38-модда. Муқобил хизматга чақирилиш, уни ўташ тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг муқобил хизматга чақирилиши муддатли ҳарбий хизматга чақириладиганлар учун белгиланган тартибда амалга оширилади, чақирувни ташкил этиш ва ўтказиш эса ҳудудий комиссиялар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари зиммасига юклатилади.
(38-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-718-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 03/21/718/0920-сон)
Фуқаролар муқобил хизматни турар жойларидаги ёки мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўтайдилар. Бундай корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхати, шунингдек муқобил хизматдаги хизматчилар шуғулланиши мумкин бўлган ишлар ва касбларнинг турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга иш ҳақининг саксон фоизи тўланади.
Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинаётган суммалар республика бюджетига ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги муқобил хизмат тузилмаларига раҳбарликни мудофаа ишлари органлари амалга оширади.
Муқобил хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(38-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 мартдаги 128-сон «Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Do'stlaringiz bilan baham: |