Иқтисодий таълимотлар тарихи


Иқтисодий таълимотлар тарихи



Download 473,91 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana24.02.2022
Hajmi473,91 Kb.
#232223
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Sjl-k7Rto7JlaU2YlLsIRLWqkjMVYUng

Иқтисодий таълимотлар тарихи 
71 
Аграр масалани ҳал этиш физиократларнинг асосий вазифаси бўлиб қолди. Улар 
қишлоқ хўжалигини мамлакат бойлигининг асоси деб тушундилар. 
Физиократларнинг муҳим томони шуки, улар меркантилистлардан фарқ қилиб, ўз 
тадқиқотларини иқтисодиётнинг муомала соҳасидан ишлаб чиқариш соҳасига кўчирдилар. 
Олимлар ибораси билан айтганда, улар «замонавий сиёсий иқтисоднинг ҳақиқий оталари» 
эдилар. Уларнинг хизмати шундаки, ўша давр дунёқараши доирасида капиталнинг 
дастлабки таҳлилини беришди. Бу уларни бошқалардан ажратиб турувчи асосий масала эди. 
Аммо физиократлар ишлаб чиқариш соҳасини фақат қишлоқ хўжалиги соҳаси билан чеклаб 
қўйган эдилар (Франциянинг таъсири), улар саноат (ҳунармандчилик)ни самарасиз соҳа деб 
билганлар. 
Бу таълимот, гарчи унинг кўпгина хатолари бўлса ҳам (бу ҳақда қуйида гапирилади), 
ҳақиқатга якинлашиш борасида навбатдаги муҳим қадам ҳисобланади. Ўша даврда 
Францияда олиб борилган иқтисодий сиёсат (Кольбернинг меркантилизми) қаттиқ танқид 
қилинади. Франция Англия билан етти йиллик уруш олиб бориб, унда енгилди, Канададан 
ва Шарқдаги бир қанча мустамлакаларидан ажралди, оқибатда Европадаги иккинчи 
даражали давлатга айланди. Шу шароитда бу аҳволдан чиқиш йўли табиатдан қидирилди. 
Физиократларнинг дастури бўйича Франциядаги феодализм қолдиқлари тугатилиши, 
фискал (солиқ) тизимни рационализация қилиб, рентадан ягона солиқ олиниши, майда ер 
участкалари бирлаштирилиб, дон савдосидаги барча протекционистик тўсиқлар бартараф 
этилиши керак эди, оддийроқ қилиб айтганда, Англиядаги қишлоқ хўжалигига хос иш 
юритиш таклиф этилди. Иқтисодий ривожланиш одамларнинг истак-хоҳишига боғлиқ 
бўлмаган табиий жараён бўлиб, унинг маълум қонуниятларга бўйсунишини тан олиш 
физиократларнинг сўзсиз ютуги эди. Бу қонунлар уларнинг фикрича тарихий бўлмай, 
абадий қонунлар деб қаралган эди. Шу сабабли ишлаб чиқаришнинг капиталистик (бозор) 
шакли табиий ва абадий ишлаб чиқариш шакли деб ҳисобланган. 
Ф.Кенэ алмашувнинг эквивалентлиги таълимотини илгари сурди. У алмашув ёки 
савдо бойлик яратмайди, демак, алмашув жараёни ҳеч нарса ишлаб чиқармайди, деб 
ҳисоблаган. Эркин рақобат шароитида алмашув соҳасида тенг миқдорли қийматларнинг 
алмашуви рўй беради. Бу қиймат товарларда улар бозорларга кирмасдан олдин ҳам мавжуд 
бўлади. Бундан келиб чиқадики, алмашув жараёнида бойлик яратилмайди ва фойда пайдо 
бўлмайди. Алмашувнинг эквивалентлиги тўғрисидаги таълимот меркантилистларнинг 
қарашларини инкор этиш учун назарий асос бўлди. Бу холат шу билан бирга 
физиократлардан бойлик манбаини муомала соҳасидан ташқарида излашни тақозо этди. 
Аммо Ф.Кенэ миқдорли қийматларнинг алмашуви сабабини тўғри тушунтириб бера олмади, 
чунки қиймат назарияси ҳали тўла ишлаб чиқилмаган эди ва у қийматни ишлаб чиқариш 
ҳаражатлари билан айнан бир деб ҳисоблади. 
Физиократларнинг иқтисодий тизимида «соф маҳсулот» тўғрисидаги таълимот 
марказий ўринни эгаллайди. Ф.Кенэ ялпи ижтимоий маҳсулот ва ишлаб чиқариш 
ҳаражатлари ўртасидаги фарқни соф маҳсулот деб билган, бошқача қилиб айтганда бу 
ишлаб чиқариш чиқимларидан ошиқча маҳсулотдир. Ф.Кенэ «соф маҳсулот» фақат қишлоқ 
хўжалигида, деҳқончиликда яратилади, бу соҳада табиат кучлари таъсирида истеъмол 
қийматлари миқдори кўпаяди, деб таъкидлайди. Саноатда эса истеъмол қийматлари фақат 
турли комбинацияларга учрайди, меҳнат жараёнида деҳқончиликда яратилган маҳсулотнинг 
шакли ўзгаради, лекин унинг миқдори кўпаймайди, шунинг учун «соф махсулот» пайдо 
бўлмайди ва бойлик яратилмайди (кучли, аммо нотўғри мантиқ бор). 
Физиократларнинг «унумли» ва «унумсиз» меҳнат тўғрисидаги таълимоти «соф 
маҳсулот» тўғрисидаги таълимот билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг мантиқий давоми 
деб ҳисобланади. Меркантилистлардан фарқли равишда улар «соф маҳсулот» яратувчи 
меҳнат унумли бўлади, яъни қўшимча қийматни яратади, деган эдилар. Бу унумли 
меҳнатнинг табиати тўғрисидаги масалага принципиал тўғри ёндашиш йўли эди. Аммо 
рента қушимча қийматнинг яккаю-ягона аниқ шакли сифатида тан олинганлиги сабабли 
деҳқон меҳнати бирдан-бир унумли меҳнат деб ҳисобланади, ишлаб чиқаришнинг бошқа 



Download 473,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish