Иқтисодий таълимотлар тарихи


Иқтисодий таълимотлар тарихи



Download 473,91 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana24.02.2022
Hajmi473,91 Kb.
#232223
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Sjl-k7Rto7JlaU2YlLsIRLWqkjMVYUng

Иқтисодий таълимотлар тарихи 
72 
соҳаларидаги (саноатда ҳам) меҳнат «унумсиз», яъни самарасиз дейилади. Бундан 
деҳқончилик меҳнатини бошқа меҳнат турларига қарши қуйиш асоссиздир, чунки ёлланма 
меҳнат ишлаб чиқаришнинг қайси соҳасида қўлланшмасин, қўшимча қиймат яратади, демак 
бу ҳам меҳнат, бу соҳа ҳам унумли меҳнатдир. 
Ф.Кенэ «соф маҳсулот» тўғрисидаги ўз қарашлари асосида жамиятни уч синфга 
бўлади: унумли синф (фермерлар), ер эгалари синфи ва унумсиз синф (бу синфни у 
саноатчилар синфи деб ҳам атайди). Унумли синфга деҳқончиликдаги барча ходимлар, 
қишлоқ хўжалик ишчилари ҳам, фермерлар ҳам, яъни унингча «соф маҳсулот» 
яратувчиларнинг ҳаммаси киради. Ер эгалари «соф махсулот» яратмаганлигига қарамасдан, 
шу билан бирга бу махсулотнинг истеъмолчилари ҳисобланади, чунки улар уни ижара 
тўлови сифатида оладилар. Самарасиз, «унумсиз» синф вакиллари эса деҳқончиликдан 
бошқа тармоқларда ишлайди (саноат, савдо, ҳизмат соҳаси). Улар «соф маҳсулот» 
яратмайдилар. 
Физиократларнинг муҳим хизматларидан бири шуки, улар биринчилардан бўлиб, 
капитал тушунчасини таҳлил қилишган. Асарларида бевосита «капитал» сўзи 
қўлланилмаган, аммо ерларнинг захини қочириш, яъни ер сифатини яхшилаш, қурилиш, от, 
плуг, борона учун маълум типдаги дастлабки аванс (бўнак) ҳамда уруғлик ва ишчи-
батракларга бериладиган аванс бошқача эканлиги аниқ белгиланади. Чунки биринчисига 
қилинган ҳаражат бир неча йилда бир марта бўлиб, ўз-ўзини аста-секин қоплайди (асосий 
капитал), иккинчиси эса йилига ёки доим бўлиб, ҳар бир ҳосил туфайли қопланган. Шу 
сабабли Ф.Кенэ уларни дастлабки аванс (ҳозирги замон нуқтаи назаридан асосий капитал) 
ва йиллик аванс (айланма капитал) деб атади. Бу ғоя А.Смит томонидан ривожлантирилди. 
Бу ўша давр учун буюк кашфиёт эди. Шуниси муҳимки, айланма капитал билан бирга 
асосий капитал ҳам доим ҳаракатда деб қаралади. деҳқончиликда қўлланиладиган 
капиталнинг моддий элементларига қишлоқ хўжалиги қуроллари ва инвентарь, мол, 
уруғлик, одамларнинг тирикчилик воситалари ва бошқалар киритилган. Ф.Кенэ 
меркантилистлардан фарқли равишда (улар капитални пул билан айнан бир деб 
ҳисоблаганлар), пулларнинг ўзи эмас, балки пулга олинадиган ишлаб чиқариш воситалари 
капитал ҳисобланади, дейди. Аммо капиталнинг бу моддий элементлари умумий меҳнат 
жараёнининг оддий элементлари сифатида, капиталистик ишлаб чиқариш жараёнида 
ишлатиладиган ижтимоий шаклидан ажралган ҳолда қаралади, оқибатда капитал абадий, 
яъни тарихий бўлмаган категория деб кўрсатилади. 
Ишлаб чиқариш чиқимлари (ҳаражатлари)ни тадқиқ қилиш орқали капиталнинг 
ташкил этувчи қисмларини ажратиш имкони пайдо бўлди, бунда капиталнинг (оборот) 
айланиш ҳарактери ҳисобга олинди. Капиталнинг бир қисми бошлангич аванс (бўнак) 
ҳисобланиб, унга қишлоқ хўжалик инвентари, қурилиш, мол ва бошқаларга кетган сарфлар 
киради, шулардан 10 фоизи йиллик амортизация ҳисобланган, йиллик аванс деб аталган 
капиталнинг бошқа қисмига уруғлик олиш, асосий қишлоқ хўжалик ишлари, ишчи кучи 
учун ҳаражатлар киради (иш ҳақи).
Бошлангич аванс билан боғлиқ капитал сарфи ишлаб чиқариш цикли бир қанча 
(қатор йиллар) ичида тўла айланса, йиллик авансга сарфланган капитал эса бир ишлаб 
чиқариш цикли (бир йил) давомида тўла айланади. Бу ерда амалда доимий ва айланма 
капитал тўғрисидаги ғоя берилган, аммо бу тушунчалар бошқа сўзларда ифода этилган, 
холос. Шуниси диққатга сазоворки, Ф.Кенэ капитални асосий ва айланма капиталга 
бўлганда фақат ишлаб чиқариш капитали билан боғлаган ҳолда берган, уни муомала 
капитали (савдо капитали) билан қўшиб юбормаган. Шу сабабли у пул ва товарни ишлаб 
чиқариш капиталининг бирор таркибий қисмига киритмасдан, тўғри фикр юритган. Шундай 
килиб, физиократлар асосий ва айланма капиталга оид муаммони назарий жиҳатдан ечишга 
асос солдилар. 
Ф.Кенэ иқтисодиёт тарихида такрор ишлаб чиқариш жараёнини ва ялпи ижтимоий 
маҳсулот муомаласини бутунича кўрсатиш учун биринчилардан бўлиб ўриниб кўрди. У уша 
давр жамияти фуқароларини уч синфга бўлади: биринчиси - унумли синф (фермерлар); 



Download 473,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish