Иқтисодий таҳлил ва статистика” кафедраси


Трансфертлар таҳлили ва капитал операциялар ҳисоби



Download 7,84 Mb.
bet19/122
Sana26.04.2022
Hajmi7,84 Mb.
#584726
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   122
Bog'liq
2 5323294148697004182

4.3. Трансфертлар таҳлили ва капитал операциялар ҳисоби.
Трансфертлар . Миллий чегаралар орқали беғараз трансфертлар бир томонлама амалга оширилган операцияларни ўзида намоён этади. Фараз қилайлик, Япония ҳукумати Ўзбекистонга жамоат транспорти учун бир неча автобусни топширди. Молиявий компенсацияни назарда тутмайдиган операцияларни қайд этиш учун ТБ методологиясини трансфертлар деб номланувчи категорияларни ўз ичига олади. Мазкур қоида бир томонлама операцияларни стандарт икки томонлама операцияларга айлантириш имконини беради. Беғараз топширилган автобуслар Ўзбекистон ҳисоб варақларида, трансферт (креди) билан тўланган импорт (дебет) сифатида акс эттирилади.
Капиталли операциялар ҳисобининг икки асосий элменти бўлиб, тўғри инвестициялар ва портфель инвестициялар ҳисобланади. Тўғри инвестицияларни ўлчаш капитал қўйилмалар қўйиш имкониятларига боғлиқ. Шунингдек, кўпроқ жалб қилиш муҳитини яратиш учун аниқ норматив базани мавжудлигини ва шунингдек макроиқтисодий турғунликни таъминлашда давлат сиёсати кафолатларидан фойдаланиш зарур. Портфель инвестициялар чет эл инвесторларига солинган қарз мажбуриятлари давлат томонидан чиқарилган ва шунингдек, хусусийсекторнинг қарз мажбуриятлари ва акциялар операцияларини ўз ичига олади.
Импорт ҳажми ҳақиқий даромад ёки ҳақиқий ички харажатлар ошганда ўсиши мумкин.
Давлат ичида ишлаб чиқариладиган товарлар нархи импорт қилинадиган товарлар нархига нисбатан паст бўлса импорт товарлар ўрнини шу давлатда ишлаб чиқарилган товарлар тенденцияси кузатилади. Импортга бўлган талабнинг кенглик шакли турли товарларда турлича бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам импортни майда категорияларга ажратади: капитал, тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар. Бундан келиб чиққан ҳолда капитал товарлар импорти уни амалга ошириладиган капитал қўйилмаларга, истеъмол товарлар импортини эса шахсий истеъмолга боғлиқ эканлигини кутиш мумкин. Бундан ташқари, импорт билан рақобатлашувчи мамлакатларда ишлаб чиқилган товарларнинг нархлар индекси импортнинг турли категориялари бўйича ўзгариши мумкин.
Импортга бўлган талабга даромад ва нисбий нархдан ташқари бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Кредитнинг мавжудлиги бевосита импорт кредитлар таклиф қилинганда импортга таъсир қилади. Шунингдек, ички харажатлар даражасига таъсир этувчи бошқа кредитлар орқали билвосита таъсир этади. Миқдорий чегаралаш ва импорт таклифларининг юқори бўлиши импортга бўлган талабни чеклайди.
У ёки бу давлатнинг экспорт ҳажми ўша давлатда ишлаб чиқариладиган товарларнинг чет элга етказиб бериш қобилияти, яъни экспортни таклиф қилишга, шунингдек, чет элликларнинг шу товарни сотиб олишга бўлган иштиёқи, экспортга бўлган талабиги боғлиқ.
Қишлоқ хўжалигининг дастлабки маҳсулотларидек экспорт моддалари ҳақида гап кетганда ҳар қандай давлат, одатда, жаҳон бозорида аниқланадиган, белгиланадиган нарх бўйича товарларни етказиб бериш имкониятига эга бўлган ҳажмдаги товарларни сотиши мумкин. Ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг қандай қисми экспортга кетиши ички нарх ва ўша товарнинг чет элда сотилиши мумкин бўлган нархи орасидаги нисбат билан аниқланади.
Экспорт секторининг мавжуд ишлаб чиқариш қуввати экспорт ҳажмининг ўсишини чеклаш мумкин. Агар экспорт маҳсулоти, шунингдек, ички бозорда ҳам сотилса, унда экспрт ҳажмига ушбу давлатдаги талабнинг ортиқчалиги таъсир қилиши мумкин. Ишлаб чиқариш қувватининг мавжуд даражали даврида талаб ортиқчалигининг пасайиши ишлаб чиқарувчилар учун ишлаб чиқариш рентабеллигини ушлаб туришда экспортга кетадиган маҳсулот сотилишининг ўстиришга имкон беради.
Юқоридагилардан шу нарса кўриниб турибдики, экспортга бўлган талаб қисман ўша давлат маҳсулотига бўлган жаҳон талаби билан аниқланади. Шунингдек, бу ўша давлат экспорт маҳсулотининг қай даражада сотилиши ва бозордаги рақобатчиларнинг экспортнархининг ўртача тортилганлиги ўртасидаги нисбатга ҳам боғлиқ. Бу ўртача тортилган нарх, шунингдек, ҳамкор давлатларда импорт ўрнини босувчи тварнинг ички нархларини ҳам ўз ичига олиниша керак.



Download 7,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish