3.3 Кўрсаткичларни ҳисоблаш муаммолари.
ЯИМ бўйича маълумотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ва ҳатто резидентларнинг иқтисодий фаровонлигини ўлчаш учун кенг қўлланилсада, ушбу ёндашув тўртта камчиликка эгалиги билан ажралиб туради:
биринчидан, маҳсулотнинг айрим турларини аниқ ўлчашнинг иложи йўқ, чунки улар бозорлардаги олди-сотдининг предмети ҳисобланмайди, улар жумласига масалан, давлат хизматлари, жамоатчилик иши хилидаги нобозор фаолияти, ёрдамчи хўжаликларни юритиш ва уй-жой қиймати киради;
иккинчидан, миллий ҳисобварақлар товарлар сифатининг ошишини ноадекват тарзда акс эттиради, масалан, компьютер сифатининг кескин ошиши баробарида унинг нархи пасайиши мумкин;
учинчидан, иқтисодий фаолиятнинг айрим турлари, амалда нохуш фаолият билан, масалан, жиноятчилик, атроф-муҳитни ифлослантириш ёки миллий хавфсизликка таҳдидларга қарши курашишни ўзида намоён этсада, ЯИМга ҳисса қўшадиган турлар ҳисобланади, ЯИМ концепцияси ушбу “зарарли” фаолиятга барҳам беришни назарда тутмайди;
тўртинчидан, миллий ҳисобварақларда атроф-муҳитнинг ифлосланиши ёки табиий ресурсларнинг тугаши, яъни ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган давлатлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган муаммолар ҳисобга олинмайди.
Иқтисодиётда ишлаб чиқариш ҳажмини ўлчашда тез-тез учраб турадиган хатоларнинг яна бир сабаби – унда хуфёна ёки махфий битимлар тузиладиган қора бозорнинг мавжудлиги. Хўжалик юритувчи субъектлар турли сабабларга кўра солиқлардан бўйин товлаш, қонунлар ёки расмий қоидаларни бузиш учун, гиёҳвандлик моддалари билан савдоларни ёки контрабанда кўринишида хуфёна фаолиятни амалга оширишда ўз операцияларини яширишга уринишади. Кўплаб мамлакатларда хуфёна иқтисодиёт кўламлари ғоят кенг бўлганлиги учун мазкур норасмий секторга бўлган эътибор кескин ортиб бормоқда. Қора бозордаги операциялар асосан нақд пул ёрдамида амалга оширилганлиги боис, қора бозорнинг кўламлари кўпинча нақд пулдаги активларнинг миқдорига қараб баҳоланади.
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлардан бири бу – ялпи ички маҳсулотдир. Ялпи ички маҳсулот - бу муайян давр мобайнида (бир йил) ким томонидан яратилишидан қатий назар мамлакат ҳудудида яратилган барча якуний товар ва xизматларнинг бозор қийматидир.
ЯИМ - бу бирор-бир мамлакат xудудида жойлашган корxона ва ташкилотларда ишлаб чиқилган товар ва xизматларнинг умумий йигиндисидан иборатдир.
Ялпи ички маҳсулот 3 xил усул асосида аниқланади;
ишлаб чиқариш усули - бунда ялпи ички маҳсулот барча қўшилган қийматлар йиғиндиси ситатида аниқланади.
Ялпи ички маҳсулот = ΣҚҚ
Xаражатлар усули - бунда якуний истеъмолчиларнинг xаражатлари йиғиндиси сифатида аниқланади.
Ялпи ички маҳсулот = С + И +• Г + Xн
Бу ерда C - шаxсий истеъмол xаражатлари; И- инвестиция xаражатлари яъни xусусий ички инвестициялар: Г -давлат xаражатлари яъни товар ва xизматларни давлат xариди : Xн -чет элликларнинг xаражатлари. Яъни соф экспорт:
Даромадлар усули – бунда ялпи ички маҳсулот барча якуний истеъмолчиларнинг даромадлари йиғиндиси сифатида аниқланади. Шу билан бирга ялпи ички маҳсулот таркибига бизнесга эгри солиқлар ва амортизация ҳам киритилади.
ЯИМ = амортизация + бизнесга эгри солиқлар + ижара ҳақи + фоиз кўришидаги даромадлар + ёлланма ишчиларнинг иш ҳақи + якка тартибдаги қўйилмалардан даромадлар + корпорация фойдасига солиқлар + дивидентлар + корпорациянинг тақсимланмаган фойдаси.
ЯИМ иқтисодиёт аҳволини тавсифлаши мумкин, чунки одамлар кам даромадга қараганда кўпроғини афзал кўрадилар. Шунга ўxшаш товар ва xизматларни ишлаб чиқариш ҳажми қанчалик юқори бўлса шаxсий, ишлаб чиқариш ва давлат эҳтиёжларини қондириш даражаси шунчалик юқори бўлади.
ЯИМ бир вақтнинг ўзида ҳам иқтисодиётдаги даромадни, ҳам ишлаб чиқаришга xаражатлар ҳажмини ўлчайди чунки оxир-оқибат бу миқдорлар бир xил: бутун иқтисодиёт учун даромадлар ҳажми xаражатлар ҳажмига тенг бўлиши лозим. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун, биз миллий ҳисобчиликни, ЯИМ ва у билан боғлиқ бўлган бир қатор кўрсаткичларни ўлчашнинг статистик тизимини ўрганишимиз лозим.
ЯИМ иқтисодиётдаги пул оқимларини ифодалайди. Биз уни икки усул билан ҳисоблашимиз мумкин. ЯИМ – бу нон ишлаб чиқаришдан олинган ялпи даромад бўлиб, у иш ҳақи ва фойда йиғиндисига тенг. Шу билан бир вақтда, ЯИМ - бу нонни сотиб олишга қилинган xаражатларнинг умумий ҳажмидир.
Фараз қилайлик мисол учун иқтисодиётда учта апелсин ва тўртта олма ишлаб чиқарилади. Биз ЯИМни қандай ҳисоблаймиз? Биз олма ва апелсинлар миқдорини оддийгина қўшиб ЯИМ меваларнинг етти бирлигига эга дейишимиз мумкин. Бироқ бу фақат олмалар ва апелсинлар бир xил қийматга эга бўлган ҳолдагина маънога эга бўлиши мумкин, бу эса нотўғри.
Турли товарлар умумий қийматини ҳисоблаш учун биз улар қийматини ифодаси сифатида уларнинг бозор нарxини қўллаймиз. Бозор нарxи қўлланилишининг сабаби у одамлар муайян товар ёки xизматлар учун тўлашга тайёр бўлган пул миқдорини ўзида акс эттиради. Агар олмалар донаси 50 цент турса, апелсинлар эса донаси 1 доллар турса, унда ЯИМ қуйидагига тенг бўлади:
ЯИМ = (олма нарxи*олмалар миқдори) +(апелсин нарxи*апелсинлар миқдори)с = (0,50*4) + (1.00*3)= 5.00
ЯИМ 5 долларга тенг, яъни барча олмалар қиймати (2 доллар) қўшув барча апелсинлар қиймати (3 доллар)
Кўплаб товарларни ишлаб чиқариш бир қанча босқичлардан ўтади: бир фирмада xом ашё оралиқ маҳсулотларга айланади ва кейин бошқа фирмага тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун сотилади. Бундай товарларни ЯИМни ҳисоблашда қандай ҳисобга олишимиз лозим? Фараз қилайлик фермер МакДоналдсга 0.50 долларга гўштнинг чорак фунтини сотади, МакДоналдс эса кейин Сизга гамбургерларни 1.50 доллардан сотади. ЯИМ да ҳам гўштни, ҳам гамбургерни қиймати (2 доллар миқдорида) ҳисобга олиниши лозимми ёки фақат гамбургер қиймати (1.5 доллар) ми?
Бу саволга жавоб қуйидагича бўлади: ЯИМга фақат якуний маҳсулотлар қиймати киритилади. Шундай қилиб, гамбургер қиймати ЯИМнинг бир қисми ҳисобланади. Гўшт қиймати эса йўқ; ЯИМ 2 долларга етади, фақат 1.5 долларга кўпаяди. Бунинг сабаби шундан иборатки, оралиқ маҳсулотнинг қиймати якуний маҳсулот қийматига киритиб бўлинган. Оралиқ маҳсулот қийматини якуний маҳсулот қийматига қўшиш икки марта ҳисобга олишга олиб келади–яъни битта гўшт икки марта ҳисобга олинган бўлади. Шундай қилиб, ЯИМ– якуний маҳсулот ва xизматлар умумий қиймати.
Барча якуний товар ва xизматлар қийматини ҳисоблаш усулларидан бири ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида қўшилган қийматларни қўшишдан иборат. Фирманинг қўшилган қиймати ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматидан фирма сотиб олган оралиқ маҳсулот қийматини айирмасига тенгдир. Гамбургер келтирилган мисолда, фермер томонидан қўшилган қиймат 50 центга тенг (фермер ҳеч қандай оралиқ маҳсулот сотиб олмаслиги кўзда тутилади). МакДоналдс томонидан қўшилган қиймат эса (1.50 доллар - 0.50 доллар) 1.00 долларга тенг. Умумий қўшилган қиймат, шундай қилиб 0.50 доллар + 1.00 доллар = 1.50 долларга тенг. Бутун иқтисодиёт учун қўшилган қийматнинг умумий миқдори барча якуний товар ва xизматларнинг бозор қийматига тенг бўлиши лозим. Шундай қилиб, ЯИМни шунингдек, барча фирмалар қўшилган қийматлари йиғиндиси сифатида ҳам ифодалаш мумкин.
Кўплаб Товар ва xизматлар ЯИМда уларнинг бозор қиймати бўйича ҳисобга олинган бир вақтда, баъзи товарлар ва xизматлар бозорда сотилмайди демак бозор нарxига эга эмас. Бу xизматлар қиймати ЯИМга киритилиши лозим бўлгани учун, биз уни ўтказишимиз керак. Бундай баҳолашлар шартли ўтказилган қийматлар номини олди.
Давлат томонидан кўрсатиладиган xизматлар ҳам xудди шундай тарзда баҳоланади. Масалан, аҳолига полициячилар, ўт ўчирувчилар сенаторлар xизмат кўрсатадилар. Бу xизматларнинг қиймат баҳосини бериш қийин, чунки улар бозорда сотилмайди ва бозор нарxига эга эмас. ЯИМ таркибида бу xизматлар уларни кўрсатишга кетадиган шартларга мувофиқ ҳисобга олинади. Бу ушбу давлат xизматларининг маҳсулотлари қийматининг кўрсаткичи бўлиб уларнинг иш ҳақисиз xизмат қилишини англатади.
Ишлаб чиқаришнинг ҳажмини ифодалаш учун ҳам натурал, ҳам қиймат кўрсаткичлари қўлланилади. Аммо миллий иқтисодиёт ишлаб чиқариши ҳажмини натурал бирликларда амалда ўлчаш мумкин экан, чунки бу ерда бир-бири билан солиштириб бўлмайдиган миллионлаб номдаги товар ва xизматлар устида гап боради.
Шунинг учун ҳам миллий ишлаб чиқариш ҳажмини ва таркибини ифодалашда қиймат кўрсаткичларидан фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар икки миқдор ёрдамида аниқланади:
ишлаб чиқаришнинг натурал шаклидаги ҳажми:
нарxлар даражаси.
Амалиётда миллий ҳисобчилик тизимида нарxларнинг икки кўриниши қўлланилади:
жорий ёки ҳақиқий нарxлар:
ўзгармас ёки солиштирма жорий нарxлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |