Таянч сўз ва иборалар
Иқтисодиётнинг реал сектори тушунчаси. Реал секторнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти. Реал сектор ва иқтисодий ўсиш. ―Миллий ишлаб чиқариш соф маҳсулотлари тушунчаси. Реал агрегатлар. Номинал агрегатлар. Истеъмол нархлар индекси. ЯИМ дефлятори. Соф хориж даромади, ялпи миллий ихтиёридаги даромад. Ташқи баланс. Хусусий секторда капитал қўйилмаларни аниқловчи омиллар. Жорий давр баҳолари. Инфляцияни прогнозлаш. Таннарх ошиши. Иқтисодиётнинг реал сектори таҳлили, институционал секторлар, юридик шахслар. Уй хўжаликлари. Эконометрик моделлар. Макроиқтисодий агрегатлар тушунчаси ва макроиқтисодий таҳлил. Макроиқтисодий прогнозлаш.
4-боб. ТЎЛОВ БАЛАНСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ
Режа:
4.1. Иккиёқлама ёзув асосида ҳисобга олиш тизими.
4.2. Тўлов балансини ҳисобга олишни асосий концепциялари
4.3. Трансфертлар таҳлили ва капитал операциялар ҳисоби
4.1. Иккиёқлама ёзув асосида ҳисобга олиш тизими.
Тўлов баланси ҳисобларини тузишнинг асосий мақсадларидан бири ташқи мувозанатликни тўғрилаш эҳтиёжининг пайдо бўлганлиги тўғрисидаги маълумотга эга бўлишдир. Бироқ икки тарафлама ёзув тизими тўлов балансида дебет ва кредит тенглигини назарда тутади.
ТБда норезидентларга амалга оширилган тўловлар ва улардан тушган тушумлар қайд этилади.ТБ ҳисобот даври мобайнида ташқи савдо қандай ривожланганлиги, чет элдан қанча миқдорда даромадлар олинганлигини ва чет элга қанча миқдорда маблағ тўланганлигини кўрсатади. ТБнинг макроиқтисодий аҳамияти қуйидагилардан иборат:
ТБ – бу мамлакатнинг хорижий шериклари билан халқаро иқтисодий муносабатларини акс эттиришнинг ихчам шакли.
ТБ давлат ташқи иқтисодий алоқаларининг кўламлари, таркиби ва хусусиятларини миқдор ва сифат жиҳатдан ифодаланишини ўзида намоён этади.
ТБ – пул-кредит, валюта, солиқ-бюджет, савдо сиёсатининг воситалари ҳамда йўналишларини танлаш ва давлат қарзини бошқаришнинг муҳим индикатори (ўлчов асбоб) ҳисобланади.
ТБни тузишда амал қиладиган асосий қоида – икки марта ёзиш тизимини қўллаш. Ҳар бир операция бир ҳил маънога, лекин дебет бўйича (-) ва кредит бўйича (+) қарама-қарши белгиларга эга бўлган иккита ёзув шаклида акс эттирилади, яъни айрим моддалар дебет моддалари, бошқалари эса кредит моддалари сифатида акс эттирилади:
-товар ва хизматлар экспорти Кредит (+)
-товар ва хизматлар импорти Дебет (-)
-молиявий мажбуриятларнинг ошиши Кредит (+)
-молиявий мажбуриятларнинг камайиши Дебет (-)
-молиявий активларнинг ошиши Дебет (-)
-молиявий активларнинг камайиши Кредит (+).
Кредит бўйича молиявий операциялар ушбу мамлакат халқаро активларининг қисқаришига ёки ташқи мажбуриятларининг, пассивларининг ошишига олиб келувчи операцияларни қайд этади, яъни кредит – бу қийматларнинг оқиб кетиши бўлиб, ундан кейин ушбу мамлакатга уларнинг ўрнини тўлдирувчи оқим келиши керак.
Дебет бўйича реал харид қилинадиган ресурсларнинг етказиб берилиши, молиявий маблағлар оқимларининг моддалари бўйича эса резидентлар халқаро активларининг ошишига ва ташқи мажбуриятларнинг қисқаришига олиб келувчи операциялар қайд этилади, яъни дебет - бу ушбу мамлакатга қийматларнинг оқиб келиши бўлиб, у учун резидентлар пировардида тўлашлари лозим.
Шундай қилиб, активлар учун кредитдаги мусбат сон заҳираларнинг камайишини англатади, айни пайтда дебетдаги манфий сон заҳираларнинг кўпайганлигини англатади. Икки марта ёзиш усули бўйича ҳисобга олишда барча кредит ёзувлари йиғиндиси барча дебет ёзувларининг йиғиндисига тенг бўлиши, умумий якун эса нольга тенг бўлиши лозим. Шу нуқтаи назардан ТБ ҳамма вақт мувозанатлашган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |