Таянч сўз ва иборалар Марказий ҳукумат. Касса тамойили. Давлат молиястатистикаси маълумотлари. Тушумлар. Ялпи соф тушумлар. Трансфертлар. Давлатбошқарув сектори тушунчаси.Давлат органлари операциялари ҳажмининг миқдорийўзгариши. Давлат органлари операцияларини тавсифлаш. Даромадлар ва харажатлартаҳлили. Давлат жамғармалари ва инвестициялари тушунчалари. Бюджет дисбалансиниўлчаш. Бюджет дефицитини молиялашнинг муқобил усуллари. Макроиқтисодий оқибатлар. Солиқ тушумлари таҳлили. Турли йиғимлар. Солиқ базаси. Ялпи ва соф тушумлар. Консолидация. Жорий ҳисоб ва капитал. Молиявий активлар ва пассивлар. Ноаниқтушумлар. Давлат харажатлари ва кредитларининг прогнозлари. Молиялаштириш. Давлатбюджети тармоғида макроиқтисодий таҳлили.
6-БОБ. ПУЛ-КРЕДИТ СЕКТОРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ Режа
6.1. Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари, воситалари ва кўринишлари. Депозитларни мажбурийзаҳиралаш нормаси 6.2. Пул-кредитни тартибга солиш ташкилотлари. 6.3. Пул-кредит масалалари 6.4. Пул агрегатларининг иқтисодий моҳияти
6.1. Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари, воситалари ва кўринишлари. Депозитларни мажбурийзаҳиралаш нормаси. Пул-кредит сиёсати деганда, тўлиқ бандлик шароитида ялпи миллий маҳсулотни ишлаб чиқаришга инфляциянинг таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар тушунилади.
Пул кредит сиёсатини амалга оширишнинг пировард мақсадлари иқтисодий ўсиш, тўлиқ бандликни, баҳоларнинг ҳамда тўлов балансининг барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Пул-кредит сиёсатининг учта асосий воситаси ажратиб кўрсатилади:
1. Ҳисоб ставкаси;
2. Мажбурий захиралар нормаси;
3. Очиқ бозордаги операциялар.
1.Пул - кредит сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситалардан бири – бу, ҳисоб ставкаси сиёсатидир. Ҳисоб ставкаси ёки қайта молиялаш ставкаси деб Марказий банк томонидан тижорат банкларига бериладиган ссуданинг фоиз ставкаси тушунилади.
Агар ушбу ставка паст бўлса, унда тижорат банклари кўпроқ кредит олишга ҳаракат қиладилар. Натижада банкларнинг ортиқча захиралари ортиб боради ва муомаладаги пул массаси миқдорининг ошиб боришига олиб келади. Агарда ҳисоб ставкаси миқдори юқори бўлса, унда банклар камроқ кредит олишга, олганларини эса қайтариб беришга ҳаракат қиладилар, пировард натижада ортиқча банк захиралари қисқаради, муомаладаги пул миқдори камаяди.
2.Пул-кредит сиёсатини юритиш воситаларидан бири –мажбурий банк заҳира меъёрини ўзгартириш сиёсатидир. Мажбурий заҳиралар – бу, кредит мақсадлари учун ишлатилмайдиган банк омонатларининг бир қисмидир.. Заҳира нормаси икки асосий функцияни бажаради: банк ликвидлигини жорий тартибга солиш учун шароит яратади ва кредит эмиссиясини чеклайди. Марказий банк тижорат банклари Марказий банкда ушлаб туришга мажбур бўлган захираларнинг энг қуйи нормасини ўрнатади ва шу восита ёрдамида улар кредитлаш қобилиятига, имкониятига таъсир этади.
Масалан, ушбу меъёр 25 % бўлса, унда банкка қўйилган 800 пул бирлигидан 200 пул бирлиги мажбурий банк меъёрини ташкил этади. Бунда банк фақат 600 пул бирликни қарзга бериши мумкин бўлади. Энди фараз қилайлик, меъёр 10 % га туширилади, унда банк 720 пул бирликни қарзга бериш имкониятига эга бўлади ва бошланғич пул таклифини 720 пул бирлигига оширади.
3. Очиқ бозордаги операциялар – Марказий банк томонидан давлат облигацияларини (қимматли қоғозларни) тижорат банклари ва аҳолидан сотиб олиш ва уларга сотиш бўйича операциялардир. Марказий банк тижорат банкларидан ёки аҳолидан бу қимматли қоғозларни сотиб олар экан, тижорат банклари захираларини сотиб олинган облигациялар миқдори ҳажмида кўпайтиради. Бу захиралар пул базасига киради, яъни юқори қувватли пуллар бўлганлиги учун пул таклифи мултипликатив кўпаяди. Марказий банк тижорат банклари ва аҳолига облигицияларни сотиш билан захираларни ҳамда тижорат банкларининг кредит бериш қобилиятини кенгайтиради (қисқартиради). Бу ҳолда пул таклифи қисқаради.