235
ҳисоблаб бирор хулосага келингач таҳлилни умумийликдан
хусусийлик сари давом эттирлади.
Бунда ҳар бир кўрсаткични алоҳида таҳлил қилиш лозим,
чунки иқтисодий мустаҳкамликни таъминлаш учун уни
ифодаловчи кўрсаткичларнинг ҳар бири бўйича
ички резервларни
(имкониятларни) ахтариб топиш мақсадга мувофиқдир.
13-МАВЗУ: КОРХОНА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРИ
ТАҲЛИЛИ
Режа:
1. Маҳсулот сотишдан олинган молиявий натижалар таҳлили.
2. Корхона молиявий фаолиятидан олинган натижалар таҳлили.
3. Корхона солиқ тўлангунга қадар ги соф фойда кўрсаткичларини
таҳлил қилиш.
4. Корхона рентабиллигини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларнинг
таҳлили.
13.1. Маҳсулот сотишдан олинган молиявий
натижалар таҳлили
Мавзунинг мақсади
- молиявий
натижаларни ифодаловчи
кўрсаткичлар
тизимини,
уларнинг
«Молиявий
натижалар
тўғрисидаги ҳисобот»да ифодаланишини, ҳар бир кўрсаткичнинг
аниқланиш йўлларини, молиявий натижаларнинг умумлашган
кўрсаткичлари таҳлилини ёритишдан иборат.
Молиявий натижалар таҳлили молиявий таҳлилнинг
таркибий қисми ҳисобланади. Ушбу мавзуни таҳлил қилишда
бевосита
корхонанинг охирги натижаси, яъни фойда ва
рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичлари ўрганилади. Аммо ушбу
кўрсаткичлар бозор муносабатлари шароитида бир қанча омиллар
таъсирида, кўпгина манбалар ҳисобидан шаклланади. Шу туфайли,
корхона молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар
таҳлилининг кўлами анча кенгайган.
Молиявий натижаларни таҳлил қилиш,
энг аввало, сотилган
маҳсулотни ўрганишдан бошланади. Барча харажатларни қоплаб
даромад олишни таъминлайдиган кўрсаткич бу сотилган маҳсулот
учун тушган пул тушумидир. Ундан қўшилган қиймат солиғи,
акцизларни тўлаб соф тушумни аниқлаш мумкин.
236
Демак, молиявий натижаларнинг асосий манбаси, бу
сотишдан тушган тушумдир. Шу туфайли ушбу кўрсаткич
молиявий натижалар ўзгаришига таъсир қилувчи
омил сифатида
қаралиши лозим.
Навбатдаги бажариладиган амал сотишдан тушган ялпи
молиявий натижани аниқлашдан иборатдир. Бу учун сотишдан
олинган соф тушумдан унинг ишлаб чиқариш таннархини айириш
кифоя. Демак, молиявий натижалар таркибида маҳсулотни (иш,
хизматни) ишлаб чиқариш харажатлари ҳам ифодаланади.
Лекин
ушбу кўрсаткич таҳлилда молиявий натижаларга таъсир қилувчи
омиллар сифатида қаралади.
Корхона молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар
таркибида сотиш харажатлари, маъмурий харажатлар ва асосий
фаолиятнинг бошқа жараёнларидан
олинадиган даромадлари ва
қилинадиган харажатларини ифодаловчи кўрсаткичлари ҳам
мавжуд. Ушбу харажатлар (даромадлар) сотишдан тушган ялпи
молиявий натижадан чегирилиб асосий ишлаб чиқариш
фаолиятининг молиявий натижасини келтириб чиқариш мумкин.
Сотишдан олинган соф тушумни корхонанинг ялпи фойдаси
деб ҳам аташ мумкин. Бу одатда сотилган маҳсулотнинг умумий
қийматидан унинг таннархини айириш йўли билан аниқланади.
Аммо шу икки кўрсаткич замирида маҳсулотнинг қиймати,
миқдори, баҳо ўзгариши, таннархдаги
тебранишлар мужассам
этилган. Шу туфайли ялпи фойданинг вужудга келишида бевосита
шу омиллар таъсирини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир. Буни
амалга ошириш учун қуйидаги жадвални тузишни тавсия қиламиз
(13.1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: