Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/134
Sana18.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#820965
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   134
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил Пардаев М Қ 2011 Дарслик

Баланснинг тўғрилиги
унинг тузиш жараёнида асос қилиб 
олинган ҳужжатларнинг тўлалиги ва сифати билан таъминланади. 
Агар ҳисобот даврида хўжалик фаолиятининг барча фактлари ўз 
вақтида 
ҳужжатли 
расмийлаштирилмаган 
ёки 
нотўғри 
расмийлаштирилган бўлса, унда баланс корхона ишининг ҳуқуқий 
якунини акс эттирмайди. Бухгалтерия балансининг ҳар бир 
моддаси ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби рақамларидаги ёзувлар, 
бухгалтерия ҳисоб-китоблари билан тасдиқланган бўлиши керак. 
Бухгалтерия баланси маълумотларини қасддан бузиш ниқоблаш 
дейилади. Балансни ниқоблаш қонунларининг бузулганлигини 
яшириш ёки корхона фаолиятининг айрим томонларини 
бўрттириб кўрсатиш мақсадида тузилган баланс бўлиб 
ҳисобланади. Буни айрим ҳолларда амалдаги қоидалардан 
бехабарлик оқибатида билмасдан қилиши ҳам мумкин. 
Баланс реаллиги 
моддалар баҳосининг объектив воқеликка 
мувофиқ келишини англатади. Баланснинг «тўғрилиги» ва 
«реаллиги» тушунчаларини бир-бирига аралаштирмаслик керак. 
Баланс тўғри, аммо нореал бўлиши мумкин. Яъни баланс 
маълумотлари ҳужжатлар асосида тузилган бўлади ва ҳақиқатда 
мавжуд маблағларни кўрсатади, аммо унинг айрим моддалари 
реал ҳолатни, масалан, асосий воситалар - маънавий 
эскирганликни, дебиторлик қарзларини талаб қилиб олиб 
бўлмаслигини, унинг қанча қисми умидсиз дебитор эканлигини 
ифодаловчи вазиятларни кўрсатмайди.
Баланс бирлиги
балансни ягона ҳисобга олиш ва баҳолаш 
тамойиллари бўйича тузилишини, яъни корхонанинг барча 
таркибий бўлинмаларида ва тармоқларида бухгалтерия ҳисоби 
ҳисобрақамлари (счетлари)нинг ягона номенклатураси уларнинг 
бир хилдаги мазмуни, икки ёқлама бухгалтерия ёзивунинг амалга 
ошиши ва шу кабилар қўлланилишини англатади. 
Ўзбекистонда 
баланснинг яхлитлигига
эришилган. Чунки 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йил 15 январда 
тасдиқланган қарорига асосан бухгалтерия балансининг ягона 
шакли қабул қилинган, бухгалтерия счетларининг 2002 йилдан 
бошлаб ягона режаси қўлланилиши кўзда тутилган. Молиявий 


129 
ҳисоботнинг барча шакллари Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги ҳузурида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи услубияти ва 
уларни ташкил этиш бошқармаси ишлаб чиққан «Корхоналарда 
чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботи шаклларини тўлдириш 
бўйича кўрсатмалар» асосида тузилади.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish