Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/134
Sana18.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#820965
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   134
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил Пардаев М Қ 2011 Дарслик

бунда: Т
й
 – йиллик талаб
Х
ў 
– бузиш ва ўрнатиш сарфи 
Х
с
 - сақлаш сарфи. 
Товарлар 
партияси 
таннархининг 
калькуляциясида 
харажатларни таҳлил қилишнинг кейинги босқичи бўлиб, ҳар бир 
товар партиясининг таннархини ўрганиш ҳисобланади. Бу алоҳида 
харажат турлари: ўрнатиш, станокларни ишга тушириш ва 
заҳираларни ҳаракати бўйича заҳиралар даражасини сақланишини 
режалаштириш мақсадида амалга оширилади, шунингдек ҳар бир 
товар партияси рентабиллигининг даражасини сақлаш учун ҳам 
қўлланилади. 


105 
Шартнома таннархини калькуляция қилишда харажатлар 
таҳлили. Ҳар бир шартнома маҳсулотнинг алоҳида бирлигини 
калькуляция қилинишини англатади, шунинг учун ҳар бир 
шартнома бўйича харажатлар бухгалтерия бош китобида алоҳида 
счётда йиғилади. 
Шу туфайли харажатлар қуйидаги модда турлари бўйича 
йиғилади. 
1.
Асосий материаллар. 
2.
Ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи. 
3.
Ишлаб чиқариш қурилмалари учун сарфлар. 
4.
Суб контракт (субшартнома) бўйича сарфлар. 
5.
Эгри харажатлар. 
Контрактга кирувчи материаллар ўз ичига маҳсус сотиб 
олинган материалларни олибгина қолмай, пудратчи омборидаги 
маҳсулотни ҳам ўз ичига олади. 
Материал харажатларини таҳлил қилишда қурилиш 
майдончасидан омборга ортиқча материалларнинг келиб тушиши 
ва қайтарилишини ҳисобга олиш қийинлигини инобатга олиш 
керак. Маҳсулотлар сарфланиши ҳисоби тўғрилигини ва 
ўрнатилган сарф нормасини батафсил синчиклаб текшириш зарур. 
Шартномага кирувчи меҳнат учун сарфлар, режа ва 
хужжатлар тузиш билан боғлиқ офис ишини, бевосита заводдаги 
ишлаб чиқариш операцияларини ва қурилиш майдончасидаги 
ишларни ўз ичига олади. Қурилиш жойидаги барча ишларга 
шартнома бўйича тўғри меҳнат сифатида қаралади. 
Ҳар хил майдончалардаги қурувчиларнинг иш вақтлари 
маҳсус иш вақтининг ҳисоби табелларида олиб борилади. Бундай 
меҳнат билан боҳлиқ барча харажатлар шартнома ҳисобига 
ёзилади. 
Материаллар ва меҳнатдан ташқари шартнома бўйича тўғри 
харажатлар ҳам мавжуд. Уларга субшартнома бўйича ишлар ва 
ишлаб чиқариш қурилмалари учун сарфлар киради. 
Ишлаб чиқариш қурилмалари ва жиҳозлари учун харажатлар 
махсус ушбу шартнома учун қилинган бўлиши мумкин ёки 
ижарачи фойдаланиши учун берилган бўлиши мумкин. 
Агар ишлаб чиқариш қурилмалари ва жиҳозлар ушбу 
шартнома учун махсус сотиб олинган бўлса, унда сотиб олинган 
жиҳозларнинг таннархи бутунлай шартнома ҳисобига ўтади. 


106 
Агар ишлаб чиқариш қурилмалари ва жиҳозлар бошқа 
шартномаларга берилса, унда уларнинг ҳисобдан чиқарилган 
қиймати дастлабки шартномада қолади, қолган сумма эса янги 
шартномага ўтади. 
Ишлаб чиқариш қурилмалари маълум бир шартнома бўйича 
фойдаланиш учун ижарага олинган бўлиши мумкин. Ушбу 
ҳолатда компания бу ишлаб чиқариш қурилмаларига эгалик 
қилаолмаслиги учун ижара суммаси шартнома ҳисобига 
кўчирилади. 
Йирик шартнома ёки маълум бир иш тури бўйича мутахассис 
фаолияти 
билан 
боғлиқ 
шартнома 
бўлса 
корхона 
субпудратчиларни жалб қилиши мумкин. Субпудратчининг ҳамма 
бажарган ишининг таннархи шартноманинг тўғри харажати 
сифатида қаралиб шартнома ҳисобига олиб борилади. 
Кўплаб пудратчилар ўз харажатларини алоҳида шартномалар 
бўйича тақсимламайдилар, чунки улар одатда тўғри харажатларга 
нисбатан муҳим ҳисобланмайди. Лекин, алоҳида ҳолларда 
шартнома бўйича эгри харажатлар алоҳида шартномалар ўртасида 
корхона учун белгиланган усул бўйича тақсимланиши мумкин. 
Ҳар бир шартноманинг қиймати ижрочи ва мижоз ўртасида 
келишиб олинади ва у шартнома қиймати ҳисобланади. Агар 
шартномалар йирик бўладиган бўлса, пудратчи мижоздан 
бажарган иш ҳажми ва шартнома қийматига мос равишда оралиқ 
тўловларни олиши мумкин.
Ушбу ҳолларда шартноманинг бажарилган иши бўйича 
буюртмачининг эксперти хулоса беради, унда шартноманинг жами 
қийматидан бир қисми аниқланади ва у ижрочига бажарган иш 
ҳажмига мувофиқ равишда тўланиши мумкин. Ижрочи ўз 
навбатида буюртмачига оралиқ тўлов суммаси учун счет фактура 
беради.
Шартноманинг бажарилиш даврида ижрочи одатда эксперт 
хулосасида кўрсатилган қийматнинг бир қисмини олади. 
Буюртмачи ишлаб қоладиган қолган сумма ижрочига шартномани 
бажарилиши билан ва деффектларни тузатиши билан (агар улар 
бўлса) тўлаб беради.
Таннархни жараёнли калькуляция қилишда харажатлар 
таҳлили ва баҳоланиши. Ишлаб чиқариш харажатларнинг 
жараёнли калькуляцияси бу саноатда оммабоп маҳсулот ишлаб 
чиқарувчи, лекин жараён доимо такрорланадиган операцияларга 


107 
бўлинган, яъни узоқ вақт давомида оммабоп маҳсулот бир нечта 
қайта ишлащ босқичидан ўтадиган ишлаб чиқаришда маҳсулот 
ишлаб чиқариш таннархини ҳисоблаш методи. Уларга химик, 
нефтни қайта ишлаш, текстил, лак-буёқ, тегирмон, резина техник 
металлургия, шиша, тоғ, цемент саноати корхоналари киради.
Жараёнли метод носаноат соҳасида ҳам қўлланилади, 
масалан, почта хатларини саралашда, ўз-ўзига хизмат қилиш 
кафеларида ва бошқалар. 
Жараёнли методда маҳсулот бир жараёндан бошқа жараёнга 
тўлиқ тайёр бўлмагунча ўтаверади. Тайёрлаш жараёни билан 
биргаликда ишлаб чиқариш харажатларини йиғилиши жараёни 
ҳам олиб борилади. Ҳар бир технологик жараён учун тўғри ва эгри 
харажатлар аниқланиши зарур. 
Харажатлар 
худди 
калькуляциянинг 
намунавий 
методидагидай аниқланади. Ҳамма материал хом ашё меҳнат 
ҳаққи учун тўғри харажатлар, шунигдек, ишлаб чиқаришнинг 
қўшимча харажатлар ҳисобга олинади. Намунавий методда эгри 
ҳисобланган харажатларни катта қисми жараёнли методда тўғри 
харажат ҳисобланади. Масалан, ишлаб чиқариш жараёнини 
назорати учун сарфлар, жараёндаги ускуналар амортизацияси ва 
бошқалар. 
Жараёнли методнинг намунавийдан фарқи харажатлар 
ҳисоби объектининг танланишидадир. Бирлик маҳсулотнинг 
таннархини аниқланиши иккала методда ҳам ҳисоблаш йўли 
билан аниқланади, яъни ишлаб чиқаришни жами таннархини ушбу 
даврда ишлаб чиқарилган мағсулотлар сонига бўлиш йўли билан 
асосий фарқ махражнинг катталигида. Намунавий методда у кичик 
(масалан, битта қадақловчи машина), жараёнли методда эса катта 
(масалан, минг метр, бирлик, куб, галон ва ҳ.к.). 
Таннархни норматив калькуляция қилишда харажатлар 
таҳлили ва баҳоланиши. Таннархни норматив калькуляция 
қилишда харажатларни таҳлил қила туриб норматив харажат ва 
даромадни ҳақиқий натижа билан солиштирилади. Бу корхона 
фаолияти самарадорлигини ошиши ва уларнинг сабабларини 
аниқлаш учун ишлатиладиган аниқлаш мақсудида амалга 
оширилади.
Харажатларни шаклланиш асосини танланишига боғлиқ 
ҳолда нормативлар қуйидагича фарқланади: 

асосий норматив; 


108 

идеал норматив (энг юксак); 

эришиладиган норматив; 

жорий норматив. 
Асосий норматив – узоқ муддатда ишлатиш учун 
ўрнатилган норматив бўлиб, бу асосида жорий нормативлар 
ишлаб чиқиш мумкиндир.
Идеал норматив – бу ускуналарни туриб қолишини, 
йўқотишлар, 
оддий 
зарарларни 
компенсациясиз 
қулай 
шароитларда эришиш мумкин бўлган норматив. У яна потенциал 
норматив ҳам дейилади.
Эришиладиган норматив – бу шундай нормативки , агар 
ишнинг норматив бирлиги самарали бажарилса, ускуна ва 
материаллар керакли жойида ишлатилса, унга эришиш мумкин.
Жорий норматив – бу ва қисқа вақт даврида фойдаланиш 
учун ўрнатилган ва жорий шароитга алоқаси бўлган нормативдир. 
Харажатларнинг норматив кўрсаткичларидан фойдаланиб 
норматив таннарх карточкаси тузилади ва маҳсулот борлигининг 
норматив таннархи ҳақида маълумотларга эга бўлади.
Харажатларни таҳлил қилишда маҳсулот таннархининг 
норматив кўрсаткичлари ҳақиқий харажатлар билан солиштириш 
учун асос бўлиб ҳисобланади ва улар ёрдамида йўл қўйилган 
фарқлари ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланади. 
Ҳақиқий харажатлар фарқи уларнинг турлари, маҳсулот 
бирлиги ва харажатлар умумий суммасининг четланишини 
аниқланиши бўйича ҳисобга олиб борилади.
Таннархнинг норматив калькуляцияси бўйича харажатлар 
таҳлили қуйидаги кўрсаткичлар асосида амалга оширилади: 
норма-соат, ишлаб чиқарш ҳажми коэффициенти, ишлаб чиқариш
қувватидан фойдаланиш коэффициенти, ишлаб чиқариш қуввати 
самарадорлиги (унумдорлиги) коэффициенти. 
Норма-соат – бу норматив унумдорлиги билан бир соатда 
бажарилиши керак бўлган иш ҳажми, масалан, бир соатда 
маҳсулот ишлаб чиқарш 20 та маҳсулотни ташкил қилса, унда 100 
дона маҳсулотни ишлаб чиқариш нормативи бўйича 5 соат 
бўлиши керак ва уларни ишлаб чиқариш учун сарфланган ҳақиқий 
вақтдан қатъий назар шу 5 соатнинг норматив қиймати бўйича 
баҳоланади. 
Ишлаб чиқариш ҳажми коэффициенти (Ки/ч.ҳ) ишлаб 
чиқаришни ҳақиқий ҳажмини (норма-соатда ўрганган) режада 


109 
кўрсатилганлиги нисбати орқали аниқланади ва фоизларда 
ифодаланилади: 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish