Техник-иқтисодий таҳлил. Ушбу таҳлил комплекс иқтисодий таҳлил ва муҳандислик таҳлилнинг бирикиши асосида ҳосил бўлган. Техник-иқтисодий таҳлил 3 йўналишда олиб борилади: а) ишлаб чиқаришнинг техник даражасини таҳлил қилиш; б) ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, меҳнат ва бошқарувни таҳлил қилиш; в) ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг техник даражасини таҳлил қилиш.
Корхонанинг техник даражасини таҳлил қилиш жараёнида корхонанинг ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш даражаси, илғор технология жараёнларини жорий қилиш, ишлаб чиқаришни комплекс механизатсиялаш ва автоматлаштириш, қўл меҳнатини тў ла механизасиялаш, замонавийлаштириш каби масалалар киради.
Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, меҳнат ва бошқарув масалаларини таҳлил қилиш жараёнида қўлланилаётган бошқарув шаклларининг прогрессивлиги (илғорлиги), бошқарув тизимининг самарадорлиги, бошқарув шаклларининг илғ орлиги, бошқарув тизимининг самарадорлиги, бошқарув аппаратини қисқартириш каби ечимлар ҳал этилади.
Маҳсулотнинг техник даражасини таҳлил қилиш жараёнида истеъмолчилар талабларини ҳисобга олган ҳолда юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, уларнинг техник ва иқтисодий кўрсаткичлари республикамизда ва чет элларда ишлаб чиқарилган энг яхши (юқори) намуналари билан таққослаш. Маҳсулотнинг техник даражаси уларни аттестатсия қилиш орқали аниқланади. Техник-иқтисодий таҳлил иқтисодчилар, техниклар, муҳандислар, мутахассислардан тузилган комплекс бригада орқали амалга оширилади.
5.4. Таққослама (корхоналараро) ва функсионал – қиймат таҳлили таҳлили
Таққослаш иқтисодий таҳлилнинг энг кўп қўлланиладиган усулидир. Таққослама таҳлилнинг 2 асосий тури мавжуд: ички корхона таҳлили, яъни таҳлилнинг обекти сифатида шу корхонага тааллуқли хўжалик жараёни ўрганилади; корхоналараро таҳлилда эса бир қатор корхоналарнинг хўжалик фаолияти таҳлил қилиниб, тармоқдаги илғор тажриба ўрганилади.Таҳлил учун қуйидаги жадвални келтирамиз.
5.1-жадвал
Меҳнат ресурсларининг таркиби, структураси ва динамикасининг таҳлили
Кўрсаткичлар
|
Корхона 1
|
Корхона 2
|
2014й.
|
2015й.
|
2016й.
|
2017 й
|
2014й.
|
2015й.
|
2016й.
|
2017 й
|
Жами ходимлар
|
15
|
19
|
18
|
20
|
35
|
42
|
60
|
65
|
шу жумладан:
|
|
|
|
|
|
|
|
|
раҳбарлар
|
2
|
2
|
2
|
2
|
2
|
2
|
4
|
5
|
мутахассислар
|
2
|
3
|
4
|
4
|
3
|
5
|
6
|
6
|
техник ходимлар
|
1
|
1
|
1
|
2
|
4
|
4
|
6
|
9
|
хизмат кўрсатувчи ходимлар
|
2
|
1
|
1
|
2
|
2
|
2
|
4
|
8
|
ишчилар
|
8
|
12
|
10
|
10
|
24
|
29
|
40
|
37
|
Таққослама корхоналараро таҳлилнинг моҳияти алоҳида олинган корхоналарнинг хўжалик фаолиятини уларнинг кўрсаткичларини ҳар томонлама ўрганиб, эришилган натижалар даражасини холис фарқлаш ва иқтисодий кўрсаткичларга таъсир қилувчи асосий омилларни аниқлаш ҳамда илғ ор тажрибаларни ишлаб чиқаришда татбиқ этиш натижасида ички хўжалик резервларини аниқлашдан иборатдир.
Енди ички таққослама таҳлил учун корхона меҳнат ресурслари таркиби ва структураси ўзгаришини 5.2-жадвалда кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |