Иқтисодий таҲ


-чизма. Иқтиқболли таҳлилнинг асосий вазифалари



Download 5,51 Mb.
bet32/104
Sana31.03.2022
Hajmi5,51 Mb.
#520846
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   104
Bog'liq
Иқтисодий таҳлил назарияси. Дарслик.

5.3-чизма. Иқтиқболли таҳлилнинг асосий вазифалари

Хўжалик юритувчи субектлар ўз фаолиятларини бошлашларидан олдин ҳам иқтиболли таҳлил ўтказадилар. Мазкур таҳлил кўпроқ хўжалик субектининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, харажат, даромад, фойда кў рсаткичларини ташхис қилишда қўлланилади.


Истиқболли иқтисодий таҳлилдан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин:
- қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестисия қарорларини мақсадга мувофиқлигини асослашда;
- инвестисия фаолиятини бошқариш сифатини баҳолашда;
- келгуси натижаларни тахминлаш усули сифатида.
Истиқболли иқтисодий таҳлил натижалари оқилона стратегик бошқарув қарорлари қабул қилишда муҳим маълумотлар манбаи ҳисобланади.
Иқтисодий таҳлилнинг ушбу тури қуйидаги асосий босқичларга асосланади:
- ретроспектив (жорий) таҳлил қилиш;
- тахминлаш асосида таҳлил қилиш;
- истиқболни баҳолаш;
- оқилона бошқарув қарорларини ишлаб чиқишга имкон берувчи маълумотлар базасини шакллантириш;
-янги тахминга асосланган ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
-хўжалик субектларни муҳим иқтисодий ривожланиш йўналишларини белгилаб бериш ва амалиётга жорий этиш борасида етарлича илмий асосланган амалий таклифлар бериш.


5.3. Молиявий-иқтисодий ва техник- иқтисодий таҳлил


Молиявий-иқтисодий таҳлил. Ушбу таҳлилнинг моҳияти умумий қиймат кўрсаткичлар тизимини ўрганиш ва корхоналарнинг молиявий фаолияти натижаларини таҳлил қилиш билан ифодаланади. Молиявий-иқтисодий таҳлилга хос муҳим хусусиятлардан бири – бу асосий ахборот олиш манбалари. Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона ҳисобот шаклларидан қўлланилиш ҳисобланади. Шундай қилиб, молиявий таҳлилнинг предмети корхоналар хўжалик фаолиятининг турли томонлари, хўжалик юритиш жараёни, иқтисодий кў рсаткичларнинг бир-бири билан сабабли боғланиши ҳисобланади.
Молиявий-иқтисодий таҳлилнинг субекти –корхона, вазирлик, бошқарма, молия-кредит идоралари ва статистика органларининг иқтисодий бўлинмалари ҳисобланади.
Шу билан бирга корхона таҳлилнинг обекти ҳам ҳисобланиб, уларнинг фаолияти юқори ташкилот, молия-кредит ва статистика органлари томонидан ўрганилади. Масалан, молия органлари корхоналарнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилишда асосий эътиборни бизнес-режанинг бажарилиши, айланма маблағларининг ҳолати, фойда бўйича бизнес-режанинг бажарилиши, давлат буджетига тушадиган тўлов мажбуриятларининг бажарилишига қаратадилар. Кредит тизими эса корхоналар ўз айланма маблағлари ҳолатини, олинган кредитнинг товар-моддий бойликлар билан таъминланганлигини, тўлов интизомининг бажарилиши каби масалаларга қаратади.
Ўрганиладиган масалаларга қараб молиявий таҳлил тўла ёки танланма характерга эга бўлиши мумкин. Молиявий таҳлилнинг ўтказиш муддатлари кунлик, ҳафталик, декадалик, ойлик, кварталлик, йиллик бўлади. Молия-иқтисодий таҳлилнинг турлари: дастлабки, тезкор ва жорий таҳлилдан иборат. Молиявий-иқтисодий таҳлилнинг ахборот манбаларини молиявий ҳисобот шакллари ва унга илова қилинган расмий ҳужжатлар ташкил этади. Мазкур турдаги ҳисобот шакллари оммавий-ахборот воситаларида очиқ эълон қилинади.
Молиявий ҳисоботнинг қуйдаги турлари бўлади:
1.Бухгалтерия баланси – 1-шакл;
2.Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот – 2-шакл;
3.Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот – 4-шакл;
4.Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот – 5-шакл;
5.Молиявий ҳисоботга тушунтириш хати.
Молиявий таҳлил ҳисоб тизими бўйича етарли билим ва малакага эга бўлган мутахассислар томонидан ўтказилади. Чунки, таҳлилчи ҳисоб тизимининг ўзига хос бўлган барча жиҳатларини билиши ва амалда қўллай олиши шарт

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish