Истайсизми? Болтабоева Гузал Равшановна


Аралашма №1: 1/3 сут + 2/3 сув + 5% шакар сиропи  Аралашма №2



Download 423,04 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/20
Sana25.02.2022
Hajmi423,04 Kb.
#287896
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Bolam soglom bolsin desangiz 61337

Аралашма №1: 1/3 сут + 2/3 сув + 5% шакар сиропи 
Аралашма №2½ сут + ½ сув + 5% шакар сиропи 
Аралашма №2: 2/3 сут + 1/3 сув + 5% шакар сиропи 
Бундай аралашмалар гуруч, гречка ва овсянка қайнатмалари билан 
яхши хазм бўладилар. Қайнатма сутнинг ачиш хусусиятларини камайтиради 
ва озуқа элементларининг хазм қилинишини яхшилайди. Қайнатмали озуқа 
аралашмаларини тайёрлаш учун юқорида келтирилган Аралашма №1,2,3 
ларга сув ўрнига худди кўрсатилган нисбатда қайнатма қўшилади.
Болаларни озиқлантиришда қуруқ шакар ўрнига шакар сиропидан 
фойдаланилади, чунки у шакардаги турли хил қўшимчалардан тозаланган ва 
овқатда бир текис хамда тез эрийди. Шакар сиропи суткада бир марта 
тайёрланади. Бунинг учун 100 грамм шакарга 50 грамм сув қўшилади ва 
шакар бутунлай эриб кетиб, сироп шаффоф тусга кирмагунча қайнатилади. 
Кейин совиган сиропни ўлчамли шиша бутилкага воронкада марли орқали 
сузиб олинади. Бутилкани стерил марли билан ёпиб, музлатгичга 
(холодилникка) қўйиб қўйилади ва керак бўлганда олиб ишлатилаверади. 
Сунъий 
озиқлантирилаётган 
болалар 
учун 
кефир, 
крупа 
қайнатмасининг кефир билан аралашмаси ҳам жуда фойдали. Улар 
ошқозондан сок ажралиб чиқишини кўпайтирадилар ва шунинг учун яхши 
хазм бўладилар. Лекин булардан фойдаланишдан аввал педиатр врач 
маслаҳатини олшингиз керак бўлади, албатта. Кефирлар ва озуқа 
аралашмаларига шакар сиропини болани овқатлантираётган пайтда 
қўшилади. Акс холда шакар кефирни ва сут маҳсулотларини ачитиб қўйиши 


Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А. 
23 
мумкин. Сут ўрнига кефир қўшилган Аралашма №1,2,3 лар худди юқорида 
кўрсатилган нисбатларда тайёрланади.
Бундай сунъий озуқаларни болага беришдан 10-15 минут аввал уларни 
иситиш керак бўлади. Бунинг учун эса иссиқ сув солинган идишдан 
фойдаланишингиз мумкин. Боланинг овқати солинган бутилка иссиқ сувли 
идишга солинади ва исигунича вақти-вақти билан силкитиб турилади. Болага 
бериладиган овқат харорати боланинг танаси хароратига яқин, яъни 36-37 
градус бўлиши лозим. Болага эҳтиётсизлик билан жуда иссиқ ёки жуда совуқ 
овқат бериб қўймаслик учун овқатнинг ҳароратини текшириб кўриш керак. 
Бунинг учун овқатнинг бир неча томчисини қўлингизнинг ички томонига 
томизинг ва бунда хеч нима сезилмаса ёки салгина иссиқлик сезилса, демак, 
овқат етарли даражада иситилган бўлади. Бу ишни албатта қилиш керак, 
чунки боланинг оғиз бўшлиғи, қизилўнгачи ва ошқозони жуда нозик бўлади. 
Шунинг учун овқат салгина иссиқ бўлса ҳам, болага зиён етказиб қўйиши 
мумкин. Суюқ овқат болага шиша ёки пластмасса бутилкага кийдирилган 
сўрғич (соска) орқали берилади. Ундаги тешик жуда катта бўлса, овқат 
болага тиқилиб қолиши мумкин, тешик жуда кичик бўлса, бола уни сўришга 
қийналади. Соскадаги нормал тешикдан 1 секундда тахминан иккита томчи 
бир-бирига қўшилиб кетмасдан томса, демак, соскадаги тешик тўғри 
қилинган деб ҳисобланади.
Олма ва сабзавот пюреси, творог, каша ва бошқа қуюқроқ озуқаларни 
болага чой қошиғида берилади. Олти ойликдан бошлаб, бола пиёладан ёки 
стакандан сув ичишга ўрганиб олади. Агар сут маҳсулотларини уйда 
тайёрлайдиган бўлсангиз, банка ва бутилкаларни яхшилаб қайноқ сувда 
ювиб, стериллашни унутманг. Кефир ва тайёрланган озуқа аралашмаларига 
шакар сиропи боланинг овқатлантириш вақтида қўшилади.
Сунъий овқат берилаётган бола худди кўкрак сути билан эмизилган 
болалардек озуқа турларини оладилар, аммо бунда хар бир озуқа тури 1-1,5 
ой илгарироқ ўта эхтиёткорлик билан берилади. Сунъий озиқлантирилаётган 
болалар овқатида она сути билан биргаликда оладиган иммун моддалар 


Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А. 
24 
бўлмаганлиги учун улар кўпинча экссудатив диатез ва турли хил инфекцион 
касалликларга чалинишга мойил бўладилар. Шунинг учун ҳам улар 
овқатлантирилаётган пайтда гигиеник тартиб-қоидалар тўлиқ бажарилиши 
талаб қилинади. Лекин кўпинча бунинг аксини қилишади. Масалан, бола 
ўйинчоғини ерга тушириб юборса, уни олиб латта ёки қўл билан артиладида, 
болага яна микроблар билан биргаликда берилади. Ёки она бутилка 
соскасини ўзи татиб кўради ва овқатнинг хароратини билиб, сўнг уни турли 
хил микроб ва вируслари билан болага беради. Яна бир мисол, ота ёки она 
бола овқатни яхши хазм қилсин деб, алохида меҳр кўрсатган бўлиб, овқатни 
олдин ўзининг оғзида чайнайди ва сўнгра, овқат сўлак ва тишлар билан 
юмшагандан сўнг, уни болага беради. Натижада ота ёки онанинг оғзидаги 
барча микроблари кариес тишлардан чиққан овқат қолдиқлари ва турли хил 
бактериялари билан биргаликда болага ўтади. Диққат қилинг: Болам соғлом 
бўлсин десангиз, бундай номаъқул ишларни қилиш асло мумкин эмас.
Яна бир замонавий усуллардан бири миксерда овқатни жуда юмшоқ ва 
майин қилиб болага беришдир. Бу 4-5 ойлик болага яхши бўлиши мумкин, 
аммо 6-10 ойлик болаларга бундай овқатни муттасил равишда бериш унинг 
ошқозони ва ичакларининг нормал ишлашини таъминлай олмайди. Чунки 
бундай овқатларга ўрганиб қолган боланинг ошқозони табиий овқатларга 
мослашмагани учун, кейинчалик кичкина олма бўлагини, картошкани ёки 
кичкинагина гўшт бўлагини ҳам яхши хазм қила олмай қийналади ва бунинг 
оқибатида қусиб, харорати кўтарилиши мумкин. Бу антиқа касалликни 
ошқозон табиий фаолиятининг бузилиши туфайли юзага келган ошқозон-
ичак йўли атонияси деб номланган.

Download 423,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish