www.madrasa.uz
147
айтиб ўтганимиздек Ҳанафий мазҳабида ҳомиланинг она
қорнида туғилгунича туриш муддатининг энг узоқ муддати
йигирма тўрт ой. Ҳомиланинг она қорнида туғилгунича
туриш муддатининг энг узоқ муддати йигирма тўрт ой
эканлигига уламоларимиз қуйидаги ривоятни далил қилиб
келтирганлар: Имом Байҳақий Оиша розияллоҳу анҳодан
қуйидагини ривоят қилганлар:
ِندَلَوْلاِىقْبَ يِ َلْ
ِ ْنَِ تََِسِْن مَِرَ ثْكَأِ ه ِمنأِ م حَرِ فِ
...
“Бола онасининг бачадонида икки йилдан ортиқ
қолмайди...”.
Ҳомила меросга ҳақдор бўлишда олти ҳил ҳолатда
бўлади:
1. Мутлақо меросхўр бўлмайди. Мисол: бир киши вафот
этиб, ўзидан хотини, отаси, бошқа эрдан ҳомиладор бўлган
онаси қолди. Бунда она бир ака ёки ука, опа ёки сингил ота
билан ҳажб бўлгани учун умуман мерос олмайди. Шу
сабабдан мерос тақсимотида унинг туғулишини кутиб
турилмайди.
2. Ҳомила ўғил ёки қиз эканлигига кўра мерос олиш ёки
олмаслиги. Мисол: бир киши вафот этиб, ундан хотини,
амакиси ва туғишган акасининг ҳомиладор хотини қолган.
Хотин тўртдан бир 1/4 олади. Мероснинг қолган қисми
ҳомила туғилгунича тақсимланмай туради. Агар ҳомила ўғил
бўлиб туғилса, қолган тариканинг барчасини асабалик
жиҳатидан олади. Чунки у туғишган аканинг ўғли бўлгани
www.madrasa.uz
148
учун амакидан асабалик жиҳатидан олдин туради. Агар қиз
туғилса, унга ҳеч нарса берилмайди, қолган мерос амакига
берилади. Чунки, амаки асаба, ушбу туғилган қиз эса завул-
арҳомлардандир.
3. Ҳомила ўғил бўлсин, қиз бўлсин ҳар қандай ҳолатда
мерос олиши. Мисол: бир киши вафот этиб, ўзидан
ҳомиладор хотини, ота-онасини қолдирди. Бунда ҳомилани
ўғил деб фараз қилинади. Зеро, бу ҳолатда ўғил қиздан кўра
кўпроқ улуш олади. Эҳтиёти шу. Хотини саккиздан бир 1/8
олади. Ота олтидан бир 1/6 олади. Она олтидан бир 1/6 олади.
Қолган мерос ўғил деб ҳисобланаётган ҳомилага асабалик
жиҳатидан берилади. Аммо агар ҳомила қиз туғилса, қиз ярим
1/2 олади. Хотин ва она аввалги тақсимотдаги улушларини
оладилар. Ота қолган меросни фарз эгаси ва асабалиги учун
олади.
4. Қиз ёки ўғиллигига қараб меросдаги улуш фарқ
қилмаслиги. Мисол: бир аёл вафот этиб, ўзидан туғишган
синглиси, ота бир синглиси ва бошқа эрдан ҳомиладор бўлган
онаси қолди. Она олтидан бир 1/6 олади. Туғишган сингил
ярим 1/2 олади. Ота бир сингил олтидан бир 1/6 олади.
Ҳомила ўғил бўлсин, қиз бўлсин унга олтидан бир 1/6
берилади.
5. Ҳомила билан бирга умуман бошқа меросхўр
бўлмаслиги ёки у билан бирга меросхўр бўлса ҳам, ўша
меросхўр ҳомила ўғил туғилгани сабабидан ҳажб бўлиши.
6. Қиз ёки ўғиллигига қараб мероснинг барчасини ёки
ярмини олиши. Мисол: бир киши вафот этиб, ўзидан
ўғлининг ҳомиладор хотини ва ота бир укасини қолдирди.
Ҳомила ўғил бўлса, барча меросни олади. Қиз бўлса, ярим
улуш олади. Қолганини маййитнинг асабаси олади. Агар
Do'stlaringiz bilan baham: |