www.madrasa.uz
127
меросхўрларига қаралади. Агар улар орасида биринчи
маййитнинг бирорта меросхўри бўлмаса, бу ҳолат
муносаханинг иккинчи ҳолати бўлади. Агар иккинчи
маййитнинг барча меросхўрлари аввалги маййитнинг
меросхўрлари бўлса ва иккинчи маййитнинг улардан бошқа
меросхўрлари бўлмаса, бу ҳолат муносаханинг биринчи
ҳолати бўлади. Муносахадаги шулардан бошқа ҳолатларнинг
барчаси муносахадаги учинчи ҳолат бўлади.
Муносаханинг биринчи ҳолатига мисол: бир киши
вафот этиб, ўзидан икки қиз ва уч ўғил қолдирди. Мерос
тақсимланишидан аввал бир ўғил вафот этди. Энди мерос
икки ўғил ва икки қиз орасида тақсимланади. Вафот этган
ўғил эса, мавжуд бўлмаган инсон каби мерос тақсимотида
қатнашмайди. Зеро, вафот топган ўғилнинг хотини ва
зурриёти бўлмагани учун отасининг меросхўрларидан бошқа
меросхўри йўқ. Яъни, у вафот этгач ўзидан фақат икки ука ва
икки сингил қолдирган. Шу сабабдан меросни қайта
тақсимлашда фойда йўқ. Улушлар ўзгармайди.
Муносаханинг иккинчи ҳолатида аввалги маййитнинг
мероси иккинчи маййитга ажратилгач иккинчи маййитнинг
тарикаси унинг меросхўрларига тақсимлаб берилади. Мисол:
бир киши вафот этиб ўзидан тўрт ўғил қолдирди. Мерос
тақсимланишидан аввал барча ўғиллар вафот этиб улардан
биринчи ўғил ўзидан икки ўғил, иккинчиси уч ўғил, учинчиси
тўрт ўғил ва тўртинчиси олти ўғил қолдирди. Биринчи
масаланинг асли 4 улуш. Сўнгра биринчи ўғилдаги
масаланинг асли 2 улуш. Иккинчи ўғилдаги масаланинг асли
3 улуш. Учинчи ўғилдаги масаланинг асли 4 улуш. Тўртинчи
ўғилдаги масаланинг асли 6 улуш. Бу ҳолда масаланинг
www.madrasa.uz
128
аслини тасҳиҳ қилиш керак. Масаланинг асллари 2, 3, 4, 6
сонларидан иборат. Бунда 2 сони 4 га, 3 сони 6 га киргани
учун масалада 4 билан 6 ни қолдирамиз. 4 билан 6 сонининг
орасида тавофуқ сон 2 бор. 4 ни 2 га бўлиб 6 га ёки 6 ни 2 га
бўлиб 4 га кўпайтирамиз. 12 сони ҳосил бўлади. Энди иккала
масаланинг умумий жамловчисини чиқариш учун иккинчи
масаланинг аслини биринчи масаланинг аслига кўпайтирамиз.
12 ни 4 га кўпайтирсак 48 бўлади. Ҳосил бўлган 48 дан ҳар
бир вафот этган ўғилнинг меросхўрларига 12 тадан улуш
тегади. Шунда биринчи ўғилнинг икки ўғли 12 ни иккига
бўлиб оладилар. Иккинчи ўғилнинг учта ўғли 12 ни учга
бўлиб оладилар. Учинчи ўғилнинг тўртта ўғли 12 ни тўртга
бўлиб оладилар. Тўртинчи ўғилнинг олтита ўғли 12 ни олтига
бўлиб оладилар.
Муносаханинг учинчи ҳолатига мисоллар:
(1) Агар иккинчи маййитнинг улуши ва иккинчи
масаланинг асли орасида тамосул бўлса, икки масала ҳам
тўғри бўлади.
Бир киши вафот этиб, ўзидан хотинини, бошқа хотиндан
туғилган қизини ва ота бир укасини қолдирди. Мерос
тақсимотидан аввал унинг қизи вафот этиб ўзидан эрини,
қизини ва амакисини қолдирди.
Биринчи масаланинг асли 8 та улуш: хотинга 1 та улуш,
қизга 4 та улуш, ота бир укага қолган 3 улуш.
Иккинчи масаланинг асли 4 улуш: эрга 1 улуш, қизга 2
улуш, амакига қолган 1 улуш.
Do'stlaringiz bilan baham: |