www.madrasa.uz
131
масаланинг асли 13 га кўпайтирамиз. Сўнгра унинг иккинчи
масаладаги 2 та улуши маййитнинг улуши 4 га
кўпайтирилади. Иккала улушда ҳосил бўлган сонларни бир-
бирига қўшилади. 13+8=21. Демак биринчи масалада хотин
иккинчи масалада она бўлган аёлнинг масаланинг
жамловчиси бўлган 104 дан оладиган улуши 21 та улушдир.
Уканинг биринчи масаладаги 3 та улуши иккинчи
масаланинг асли 13 га кўпайтирилади. 39 та улуш ҳосил
бўлди. Ука иккинчи масалада мерос олмагани учун унинг
улуши масаланинг жамловчиси бўлган 104 улушдан 39 та
улушдир.
Вафот топган қизнинг эри биринчи масалада йўқ.
Шунинг учун унинг улуши 3 ни иккинчи маййитнинг
улушига кўпайтирамиз ва ҳосил бўлган 12 та улуш
масаланинг жамловчиси бўлган 104 улушдан олинади.
Икки қизнинг улушлари 8 ни иккинчи маййитнинг
улуши 8 га кўпайтирамиз. 32 та улуш ҳосил бўлди. Иккинчи
маййитнинг икки қизи масаланинг жамловчиси бўлган 104
улушдан 32 та улуш оладилар. Энди тақсимот тўғри
бўлганини текшириб кўриш учун барча улушларни бир-
бирига қўшиб чиқамиз: она 21 + ука 39 + эр 12 + икки қиз 32
= 104. Демак, тақсимот тўғри бўлган.
Баъзан муносахада иккита, учта жамловчи масалалар
бўлиши мумкин. Бу ҳолат бир инсон вафот топиб, унинг
мероси тақсим қилинмай туриб, унинг меросхўри вафот
топиши, сўнгра биринчи мерос тақсим қилинмай туриб
иккинчи вафот топган инсоннинг меросхўри вафот топганда
юзага келади. Шунда биз юқорида кўрсатиб ўтилган
www.madrasa.uz
132
тақсимотларнинг
ўзини
бажарамиз.
Аммо
иккинчи
масаланинг аслини биринчининг ўрнига, учинчи масаланинг
аслини иккинчининг ўрнига қўямиз. Токи вафот топганлар
тугагунча ададни комил қиламиз ва ҳосил бўлган ҳолатни
иккинчи жамловчи, учинчи жамловчи ва ҳоказо деб
номлаймиз.
Мисол: бир аёл вафот этиб, ўзидан эрини, она бир
синглисини, туғишган амакисини қолдирди. Сўнгра эр вафот
этиб, ўзидан қизини, ўғлининг қизини ва ота-онасини
қолдирди. Кейин қиз вафот этиб, ортидан онасининг онасини,
иккита туғишган опа-синглисини ва она бир иккита акасини
қолдирди.
Биринчи масаланинг асли 6 та улуш: эрга 3 та улуш, она
бир сингилга 1 та улуш, амакига қолган 2 та улуш.
Иккинчи масаланинг асли 6 та улуш: қизга 3 та улуш,
ўғлининг қизига 1 та улуш, отага 1 та улуш, онага 1 та улуш.
Учинчи масаланинг асли 6 дан 7 та улушга авл бўлади:
онанинг онасига 1 та улуш, туғишган икки опа-сингилга 4 та
улуш, она бир иккита акага 2 та улуш.
Аввало, иккинчи маййитнинг улуши билан иккинчи
масаланинг аслига қараймиз. Улар орасида тадохул бор.
Тадохул ҳолатида қуйидаги амал бажарилади: иккинчи
масаланинг асли 6 ни иккинчи маййитнинг улуши 3 га
бўлинади ва ҳосил бўлган сон 2 ни биринчи масаланинг асли
6 га кўпайтирилади. Шунда икки масаланинг жамловчи асли
ҳосил бўлади 12.
Do'stlaringiz bilan baham: |