Исломда мерос ва унинг тақсимоти


Етти аслларнинг иккинчи бўлими (икки ва ундан



Download 2,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/94
Sana24.02.2022
Hajmi2,02 Mb.
#233327
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   94
Bog'liq
islomda-meros-va-uning-taqsimoti

Етти аслларнинг иккинчи бўлими (икки ва ундан 
кўп меросхўрлар сони орасида бўлиб, улар тўрт қисмдир): 
1. Икки ёки ундан кўп тоифа меросхўрларнинг 
улушлари масаланинг аслидан касрли ҳолатда ҳосил бўлади 
ва ўша тоифалардаги меросхўрлар сони орасида тамосул 
бўлади. Бу ҳолатда икки тоифадан биридаги меросхўрлар 
сони масаланинг аслига кўпайтирилиб тасҳиҳ қилинади.
Мисол: бир киши вафот этиб, ортидан олтита қиз, 
онанинг онасининг онаси, отанинг онасининг онаси, отанинг 
отасининг онасини ва учта амаки қолдирди. Олти қизга учдан 
икки 2/3, учта момога олтидан бир 1/6, учта амаки қолганини 
асабалик жиҳатидан оладилар. Масаланинг асли 6 сони. 4 та 
улуш олти қизга, 1 та улуш учта момога, 1 та улуш учта 
амакига. Улушларнинг ҳар бирини меросхўрларга касрсиз 
ҳолда бўлиб бериш мумкин эмас. Шу сабабдан аввало қизлар 
сони билан уларнинг улушлари сонига қараймиз, иккови 
орасида 2 сонида тавофуқ бор. Қизларнинг сони 6 ни тавофуқ 
сонга бўламиз. 3 ҳосил бўлди. Буни ёдда сақлаган ҳолда 
момолар сони билан уларнинг улушларига қараймиз, иккови 
орасида табоюн бор. Табоюн ҳолатида меросхўрларнинг сони 
олинади. Момоларнинг сони 3 та. Буни ёдда сақлаган ҳолда 
амакилар сони билан уларнинг улушларига қараймиз, иккови 
орасида табоюн бор. Амакиларнинг сони 3 та. Энди ҳар бир 
меросхўр тоифадан чиқарилган сонларга қараймиз. Уларнинг 
барчаси бир сон бўлиб (3) тамосул ҳолати юзага келган. Бу 
ҳолатда масаланинг аслини тасҳиҳ қилиш учун 3 ни 


www.madrasa.uz
 
108 
масаланинг асли 6 га кўпайтирамиз. Ҳосил бўлган 18 
масаланинг тасҳиҳидир. Масаланинг аслидаги қизларнинг 
улуши 4 ни 3 га кўпайтирамиз. Демак қизлар 18 дан 12 та 
улуш оладилар. Масаланинг аслидаги момоларнинг улуши 1 
ни 3 га кўпайтирамиз. Демак момолар 18 дан 3 та улуш 
оладилар. Масаланинг аслидаги амакиларнинг улуши 1 ни 3 
га кўпайтирамиз. Демак амакилар 18 дан 3 та улуш оладилар. 
Тасҳиҳ тўғри бўлганини текширамиз: (18 – 12 – 3 – 3 = 0).
Шу ҳолатда меросхўр қизлар сони ёки момолар сони ё 
амакилар сони бир дона бўлганда ҳам масаланинг тасҳиҳи 
ҳудди шундай бўлар эди.
2. Икки ёки ундан кўп тоифа меросхўрларнинг 
улушлари масаланинг аслидан касрли ҳолатда ҳосил бўлади 
ва ўша тоифалардаги меросхўрлар сони орасида тадохул 
бўлади. Бу ҳолатда сон жиҳатидан энг кўп бўлган 
меросхўрлар сонини масаланинг аслига кўпайтириш ила 
тасҳиҳ қиламиз.
Мисол: бир киши вафот этиб, ортидан тўртта хотин, 
учта момо ва ўн иккита амаки қолдирди. Хотинлар тўртдан 
бир 4/1 оладилар, момолар олтидан бир 1/6 оладилар, 
амакилар қолганини оладилар. Масаланинг асли 12. 
Хотинларга 3 та улуш, момоларга 2 та улуш, қолган 7 та улуш 
амакиларга. Улушларнинг ҳар бирини меросхўрларга касрсиз 
ҳолда бўлиб бериш мумкин эмас. Шу сабабдан аввало 
хотинларнинг сони ва улушига қараймиз. Иккови орасида 
табоюн бор. Демак хотинларнинг сони 4 ни оламиз. 
Момоларнинг сонлари ва улушларига қараймиз, иккови 
оарсида табоюн бор. Демак момоларнинг сони 3 ни оламиз. 



Download 2,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish