Islom karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti olmoliq filiali mustaqil ish,,kimyoviy texnologiya


Микроорганизм култураларини сақлаш усуллари



Download 338,42 Kb.
bet3/12
Sana21.02.2022
Hajmi338,42 Kb.
#44047
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
biyotexnalogiya

Микроорганизм култураларини сақлаш усуллари


Микроорганизмларни сақлашнинг асосий вазифаси уларнинг хаётий фаолиятини ушлаб туриш, токсономик белгиларини турғун сақлаш, фан ва амалиёт учун зарур бўлган маълум хоссаларини ўзгартирмасдан туришдир.
Микроорганизмларни узоқ муддатга сақлаш муаммоси уларга анабиоз шароитини яратиш, яъни модда алмашиниш жараёнини секинлаштиришдир.
Микрооорганизмларни сақлаш махсус культуралар тўпламида (коллексия) амалга оширилади. Катта коллексияларда бактерия, миселиал замбуруғлар, ачитқи замбуруғлари, сув ўтлари. Тубан хайвонлар, вируслар, ўсимлик ва хайвон тўқимаси культураси банклари мавжуд. Умуман дунё миқёсида хисоблаганда турли хил мамлакатларда 500 дан ортиқ коллексия фаолият кўрсатмоқда.
Коллексияларда микроорганизмларни хаётий фаолияти кўпинча қуйидаги усулларда ушлаб турилади:
Доимий равишда қайта экиш;
Паст ва ўта паст хароратли шароитда сақлаш;
Лиофилизасия;
Қуритиш;
Минерал ёғ остида сақлаш.
Доимий равишда қайта экиш. қайта экиб туриш энг кўп қўлланиладиган тарихий синалган микроорганизмлар културасини сақлашнинг қулай усулидир. Пастер ва Кох замонидан хозирги вақтгача бу усул турли хил лабораторияларда кенг қўлланилиб келинмоқда ва музлатиш ёки қуритиш мумкин бўлмаган микроорганизмлар учун қулайдир.
Микроорганизмлар культурасини қайта экиш (асосан спорасизларни) янги таёрланган озиқа мухитида ойига бир-икки марта (айрим вақтларда хафтада) олиб борилади; спорали бактериялар, актиномисетлар, ачитқи замбуруғлари ва миселиал замбуруғлар икки-уч ойда бир марта қайтадан экилади. Микроорганизмларни сақлашни бошлашгача уларни ўстириш вақти культура ўсишининг экспоненсиал давридан ўтмаслиги керак.
Одатда, микроорганизмлар ўсиш даврининг стасионар фазаси бошида сақлаш шароитига яхши бардош беради. Тез-тез қайта экиш, айниқса суюқ мухитга, уни хусусиятини ўзгаришига олиб келади, спонтан мутант Ҳосил бўлган бўлишига сабабчи бўлади, биологик фаол модда ишлаб чиқариш қобилиятини пасайтириши мумкин.
Сақлаш учун генетик бир хил популясиялардан ва қаттиқ мухитдан фойдаланиш керак. Микроорганизмларни қайта экиш оралиғида, уларни қоронғи жойда 5−200C да сақлаш мақсадга мувофиқдир.
Доимий қайта экиб туриш усулининг афзаллиги, унинг оддий ва қулай эканлиги, культура тозалигини кузатиб туриш мумкинлиги; колониясининг морфологик ўзгаришини Р-ва-С- вариантлигини, пигмент ҳосил бўлган бўлишини кузатиб туриш мумкинлиги билан белгиланади. Усулнинг камчиликлари: культура ифлосланиши мумкин, сақлашнинг қисқа муддатлиги ишнинг кўп мехнат талаб қилиш ва озиқа мухити таркибига катта миқдорда реактивларнинг сарфланишидир.
Мисол тариқасида сут ачитувчи бактерияларни келтириш мумкин, булар ўзининг ўсиш шароитига анча катта талаб қўйилиши билан характерлидир.
Маълумки, актиномисетлар ва миселиал замбуруғларни тез-тез бой таркибли озиқа мухитига қайта экиб турилса улар ўзининг диагностик белгиларини ўзгартириб юборади, антибиотик моддаси Ҳосил бўлган қилиш хусусиятини пасайтиради ёки бутунлай йўқотиб юборади.

Download 338,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish