Хужайра лиофилизасиясида химоя ёки суспензия мухитининг таркиби айниқса мухим ахамиятга эгадир. Биринчи ишларда бактерияни шўрвада (бульонда) ёки сутда лиофилизасия қилишган, уларни химоя мухити сифатида фойдаланилган. Дистирланган сувда ёки физиологик эритмада лиофилизасия қилинган микроорганизмлар хаёт фаолияти паст бўлган ва ёмон сақланган. Аниқланишича протекторлик (химоя мухити) хоссасига мураккаб моддалар: қон зардоби, оқсил зардоби, желатина, сут, шўрва, декстрин, крахмал, полиетиленгликоль, поливинилпирролидин ва пептонлар эгадирлар.
Микроорганизмларни сақлаш мухитида химоя воситаси сифатида оддий моддалар: глюкоза, сахароза, галактоза, натрий глутамат, натрий аспартат ва айрим бошқалар хам хизмат қилиши мумкин.
Кўпинча мураккаб мухит қўлланилади: 1% желатин қ 10% сахароза; ёғсизлантирилган сут қ 7,5% глюкоза; 75% от зардоби қ 25% шўрва қ7,5% глюкоза; 2% декстрин қ0,5% аммоний хлор қ0,5% тиомочевина қ 0,5% аскорбин кислота; бузоқ зардоби қ 5% мезоинозит; 10% қуруқ сут кукуни қ 1% натрий глутаматлардир.
Яхшиси бир вақтда иккита-учта химоя мухитидан фойдаланиш керак. Химоя мухитининг таъсир механизми аниқ эмас, улар хақида турли хил гепотезалар мавжуддир.
Лиофилизасия қилиш учун химоя мухитидаги (сут қ 5% лактоза қ 5% сахароза) микроорганизмлар консентрланган суспензиясини (109−1010 хужайра/мл) 0,2 мл дан шиша ампулага қуйилади. Ампула -20− -240C гача совутилади, бир вақтнинг ўзида 20, 260С сублиматор хароратида, -450C, -600C рефриженераторда, вакуумда 1х10-3 (0,11−0,07 мм симоб устунида) музлатиш, қуритиш муддати 5−6 саот, яна охиригача қуритиш- 2 соат. Ампула вакуум остида кавшарланади ва 40C да қоронғида сақланади.
Лиофилланган хужайра вакуум остида ёки Ҳавога нисбатан инерт газлар (аргон, неон, гелий, криптон) атмосферасида яхши сақланади. Кислороднинг захарли таъсири натижасида бўш радикалларнинг Ҳосил бўлган бўлиши хужайра мембранасини бузилиши билан коррелясия Ҳосил бўлган қилади. Лиофилланган культурани яхшиси 4−60C хароратда сақлаш керак. Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сақлаш хароратини 180C дан 370C гача кўтарганда хаёт фаолиятини сақлаб қолган хужайра сони камаяди.
Қуритилгандан кейин қолган сув миқдори бирданига лиофилизасиядан кейин хужайрани фақат хаёт фаолиятигагина таъсир қилиб қолмасдан, сақлаш вақтидаги нобуд бўлиш тезлигига хам сабабчи бўлади. қолган сувни миътадили (2−6%) микроорганизм қуритилган мухит таркибига қараб, сақлаш атмосферасига, микроорганизмлар физиологик холатига ва турига қараб ўзгариши мумкин. Ҳаддан ташқари қуритиш (0,5−1,5% дан паст намликкача) хужайрани хаёт фаолиятини йўқотади.
Do'stlaringiz bilan baham: |