Islom karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti olmoliq filiali mustaqil ish,,kimyoviy texnologiya


Сехларда тоза културадан экиш материалини олиш технологияси



Download 338,42 Kb.
bet8/12
Sana21.02.2022
Hajmi338,42 Kb.
#44047
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
biyotexnalogiya

Сехларда тоза културадан экиш материалини олиш технологияси


Екиш материалини тайёрлаш, продусентнинг тури ва унинг физиологик, биокимёвий хусусиятларига боғлиқ ҳолда бир қанча асосий босқичлардан иборат бўлади:
дастлабки култура (пробиркада) → агарли озиқада ўстириш (пробиркада)→ колбаларда суюқ озиқа мухитида микробиологик качалкада ўстириш (бир ёки икки босқичли) → экиш ускуналарида ўстириш (бир ёки бир неча инокуляторларда) → кичик ферментаторларда микроорганизм культураларини тўпланиши → экиш материали.
16−расмда ишлаб чиқариш шароитида нефтни н-парафинларини ўзлаштирувчи ачитқилардан экиш материали олишга мисол келтирилган.

16-расм. Ёкиш материалини тайёрлашнинг технологик чизмаси
Ёкиш материалини ўстириш қуйидаги босқичларда кечади:

  1. Заводнинг микробиологик лабораториясидан зарур микроорганизм культураларини олиш;

  2. Экиш материалларини кичик хажмли экиш ускунасида ўстириш (300 л. сиғимли);

  3. Ачитқиларни катта хажмли экиш ускуналарида ўстириш (3200 л. сиғимли);

  4. Кичик ферментаторлардан ачитқи култураларини тўплаш (50м3 сиғимли).

Биринчи босқичда заводнинг микробиологик лабораториясида экиш материали ўстириб олинади. Дастлаб культура пробиркаларда қия қилиб солинган агарли озиқа мухитида, стерил холатда миътадил озиқа мухити ва хароратда, маълум (пҲ, харорат, сақланиши) режим асосида кўпайтирилади.
Ўстирилган культуралар пробиркадаги қия агар устида культуралар стерил, тоза сув ёрдамида ювилиб, сўнг 750 мл хажмли эрленмеер колбаларидаги 50−100 мл. ли суюқ озиқа мухитига ўтказилади. Колбалар миътадил хароратли хоналардаги (28300С) качалкаларга олинади. Культураларнинг ўсиш тезлигини ошиши качалканинг аралаштириш тезлигига боғлиқ бўлади, миътадил аралаштириш 120−240 тез/мин. да олиб берилиши мақсадга мувофиқдир. Качалкада колбалардаги культурани ўстириш давомийлиги 18−36 соат давом эттирилади.
Бу босқичда микроорганизмларнинг морфологик кўрсаткичлари кузатилиб борилади. Энг яхши натижа культураларнинг лагорифмик фазасида намоён бўлади. Экиш материалини ўстиришнинг иккинчи босқичида, тайёр культуралар колбадан стерил ҳолда, аввалдан аниқ миқдордаги парафинларда ва минерал тузлар билан таъминланган экиш ускунасига (инокулятор) ўтказилади. Экиш ускунасида, аралаштиргич, аерасияни таъминловчи, шунингдек, харорат, пҲ, кўпикланиш даражалари ва х.к. ларни ўлчовчи ускуналар мавжуд бўлиши лозим.
Ускунада озиқа мухити, ускунанинг умумий сиғимининг 60% идан ошмаслиги керак.
Ёкиш ускунасига экиш материалининг солиниш миқдори асосий белгилардан бири хисобланади. Кам миқдордаги экиш материалининг солиниши инкулясия даврининг узоқ давом этишини талаб қилади. Шунинг учун экиш ускунасига озиқа мухитининг умумий хажмининг 10−12% миқдорини ташкил этиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Ускунада экиш матриалини тайёрлаш вақтида, ўстиришнинг миътадил режимини сақлаб туриш асосий омил хисобланади.
Буни назорат қилиш учун ундан микробиологик ва биокимёвий тахлил учун намуналар олиб текшириб турилади. Ўстириш озиқада ачитқиларнинг 14−20 г/л хажмда йиғилишигача давом эттирилади (қуруқ оғирлик хисобида). Одатда бу жараён 12−14 соатда якунланади.
Ёкиш материалини ўстиришнинг учинчи босқичи 3,2 м3 хажмли экиш ускунасида давом эттирилади. Бунинг учун кичик хажмли инокулятордан барча культурал суюқлик катта миқдордаги экиш ускунасида аввалдан стерилланган озиқа мухитига ўтказилади. Бунда хар бир микроорганизмнинг ўз хусусиятларидан келиб чиқиб, уларнинг миқдори турли хил бўлиши мумкин. Агарда бу жараён культуранинг экспоненсиал ўсиш фазасида амалга оширилса унда экиш ускунасидаги озиқа мухити хажмига нисбатан 10% миқдорида экилиши яхши натижа беради.
Ўстириш давомийлиги 12−14 соат давомида олиб борилади. Жараённинг 4босқичи 50 м3 хажмдаги ускунада давом эттирилади. Бунгача ускуна этарли миқдорда парафин, озиқа тузлари эритмалари ва микроелементлардан иборат озиқа мухити билан таъминланади. Озиқа мухитида культуралар суспензияси, миътадил пҲ даражаси, харорат ва узлуксиз аерасияда аралаштириш орқали ўстириш бошланади. Ачитқилар тўпланиши 10−12 соатга чўзилади. қачонки ачитқилар қуруқ оғирлиги озиқада 14−17 г/л ни ташкил этганда ачитқили суспензия ишлаб чиқариш ферментаторларига берилиши мумкин.
Олинган экиш материали микробиологик ва биокимёвий назоратлардан тўлиқ ўтказилган бўлиши хамда кейинги ишлаб чиқариш босқичига боғлиқ частоталар ва уларнинг фаоллиги аниқланган бўлиши лозим.
Микробиологик технология, ўзининг хусусий биосинтези, шунингдек, ёрдамчи операсиялари учун катта хажмдаги сиқилган Ҳаво ёки инерт газларни талаб қилади.

Download 338,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish