Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”



Download 1,25 Mb.
bet25/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   81
Bog'liq
УМК узб

Кимёвий ифлосланиш. Муҳитнинг кимёвий ифлосланиши организмда заҳарланиш ва турли сурункали касалликларни келтириб чиқаради. Кучли кимёвий заҳарлар инсон организмига канцероген (лот. cancer – рак), тератоген (гр. teratos – бадбашара) ва мутаген (лот. mutatio – ўзгариш) таъсир кўрсатади.
Муҳитнинг кимёвий ифлосланишида асосий ўринни оғир металлар ва диоксинлар эгаллайди. Оғир металлар номи уларнинг атом оғирлигига нисбатан олинган бўлиб, уларга мис, рух, марганец, темир, кобальт, молибден ва бошқалар киради. Бу металлар маълум миқдорда организм учун зарур бўлиб, унинг ҳаёт жараёнларини меёрда тутишга иштирок этади. Аммо 20 турдан ортиқ оғир металлар мавжуд-ки, улар инсон организмига фақатгина зарар етказади. Улар орасида ўта хавфлилари симоб, кадмий, қўрғошин ва мишякдир. Бу моддаларнинг инсон организмига таъсирини қуйидаги мисолларда кўриш мумкин:
1) одам организмининг симоб билан заҳарланиши Минимато касаллигини келтириб чиқаради. Касалликнинг номи япон балиқчилик қишлоқчаси номидан олинган бўлиб, сув бўйида жойлашган Минимато қишлоғи аҳолисининг асосий озиқ-овқат маҳсулоти балиқ ҳисобланган. Сувга тушган симобдан заҳарланган балиқлар қишлоқ аҳолисини ёппасига касаллантирган. Минимато касаллигида ақл заифлашади, томир тортишади, беҳуш ҳолатга тушиб, одам ҳалок бўлади. Касаллик наслдан - наслга ўтади;
2) кадмийдан заҳарланиш буйраклар фаолиятини издан чиқариб, гавда скелетини бузади, унинг 20 – 30 мг. дозаси организмни ҳалок қилиши мумкин. Ўсимликлар ва замбуруғлар 70% кадмийни тупроқдан, 30% ни ҳаводан олиб, уни озуқа занжирига киритадилар. Инсон томонидан истеъмол қилинган озуқа таркибидаги бу оғир металл модда алмашиниш жараёнида организмдан жуда секин чиқиб кетади (суткада 0,1%) ва шунинг учун ҳам у тўплана бериб, организмда сурункали касалликларни келтириб чиқаради. Касалликларнинг илк белгилари буйраклар, жинсий органлар ва нерв системасининг ишдан чиқаришидир. Кейинчалик ўпка фаолияти бузилиб, суяклар оғриши пайдо бўлади;
3) қўрғошин муҳитга асосан автотранспортдан қўрғошин буғи сифатида чиқарилади. У организмдаги турли органларда – суякда, мушакларда, жигарда, талоқ ва буйракларда, линфа тугунларида, юракда ва бош мияда тўпланади. Қўрғошиндан заҳарланиш қон томирларининг торайиши, артериал қон босимининг ошиши, суяклардаги кальций тузининг камайишидан томир тортиш ва камқонлик касалликларини келтириб чиқаради.
4) мишякдан заҳарланиш кўнгилни айнатади, қоринда кучли оғриқ пайдо қилиб, томир тортиш, ўткир юрак-қон томир ва буйрак касалликларини келтириб чиқаради. Мишяк оғир металлар орасида кучли заҳарли модда бўлиб, унинг одамни ҳалок қилувчи дозаси 0, 96 – 0, 2 г. (бу кўрсаткич қўрғошинда 20 – 50 г., симоб тузларида 0,5 г.).
Муҳитнинг кимёвий заҳарланишида диоксинлар алоҳида ўрин тутади. Диоксинлар ўта хавфли бирикмалар бўлиб, улар ўз таркибида хлор ва фтор сақловчи ароматик углеводородлардан ҳосил бўлади. Диоксинлар жуда кичик дозада ҳам организмни жиддий заҳарлаб, унга канцероген (онкоген), теротоген ва мутаген таъсир кўрсатади. Булар қаторига формальдегид, бензапирен, полициклик ароматик углеводород, хлороорганик (ДДТ, гексахлоран) ва фосфоорганик бирикмаларни киритиш мумкин.
Диоксинлар кўпинча қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган турли хилдаги пестицидлар (гербицидлар, инсектицидлар, бактерицидлар) таркибида сақланади ва инсон организмига асосан нафас олиш жараёнида ҳаво орқали киради.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish