Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”



Download 1,25 Mb.
bet27/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   81
Bog'liq
УМК узб

Биологик ифлосланиш. Муҳитнинг биологик ифлосланиши асосан патогин микроорганизмлар воситасида содир бўлади. Микроорганизмлар турли муҳитни ишғол қилганлар. Улар тупроқдан, сувдан, ҳаводан ва тирик организмлардан макон топганлар. Улар орасида ҳаёт учун фойдали бўлган турлар оз эмас. Улар ёрдамида тупроқдаги органик қолдиқлар парчаланиб, биологик модда айланишига қатнаштирилади. Одам организмига тушган озуқа ичак микрофлораси ёрдамида парчаланиб, ҳазм бўлади. Аммо, инсон учун қулай бўлган муҳитнинг ўзгариши патоген микроорганизмларнинг кўпайишига имкон яратади. Масалан, йилнинг совуқ фаслларида бир неча кун давом этган булутли илиқ ҳаво грипп вируслари кўпайишига шароит яратади ва бундай шароитда организмнинг иммунитети пасайиб, касалликка тез чалинади.
Баъзи ҳолларда янги экотизимларга тасодифан ёки хатолик билан киритиладиган ҳайвон ва ўсимлик тури тизимни бузиб, қишлоқ хўжалигига зарар етказиши мумкин. Муҳитнинг бундай ифлосланишига макробиологик ифлосланиш ҳам дейилади. Масалан, колорадо қўнғизининг Америкадан тасодифан Европага ўтказилишдан фермерлар катта иқтисодий зарар кўрдилар.
Муҳитнинг биологик ифлосланишида айниқса бактериологик қуроллардан фойдаланиш жиддий таъсир кўрсатади. Бактериологик қуроллар тирик мавжудотни қириб ташлашга мўлжалланган биологик қурол бўлиб, уларнинг воситасида токсинлар яъни организмлар ишлаб чиқарадиган табиий заҳарлар ҳамда кимёвий синтезланадиган ўта заҳарли оқсиллар (рицин, дифтерия токсини, ботулин токсини) ва инсон генлари мутация-сини келтириб чиқарувчи нуклеин кислоталари муҳитга тарқатилади.
Механик ифлосланиш. Механик ифлосланиш – бу муҳитнинг қаттиқ чиқиндилар билан ифлосланишидир. Қаттиқ чиқиндиларга уй-рўзғордан ва умумий овқатланиш корхоналаридан чиқадиган озиқ-овқат қолдиқлари, ўрама материаллар, чорва гўнги, супуринди ва бошқа предметлар, қурилиш чиқиндилари, корхоналар ва ташкилотлардан муҳитга чиқариладиган турли ташламалар ва қаттиқ чиқиндилар, кончилик ва металлургияда ҳосил бўладиган ағдармалар, шлак, қурум, кул ва шу кабилар киради.



Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish