Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”



Download 1,25 Mb.
bet35/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   81
Bog'liq
УМК узб

Тупроқ эрозияси. Эрозия (erozio – кемириш) лотинча сўз бўлиб, парчаланиш деган маънони беради. Тупроқ эрозияси бу-тупроқ унумдор қатламининг сув билан ювилиб ёки шамол билан кўчиб кетишидир. Шунга кўра тупроқ эрозияси келтириб чиқарадиган омилларга кўра икки хил бўлади. Бу – шамол ва сув эрозиясидир. Бундан ташқари эрозия ўзининг кечиш тезлигига кўра ҳам иккига бўлинади:
• табиий, яъни геологик эрозия – бу тупроқ зарраларининг табиий омиллар таъсирида емирилишидир. Бу турдаги эрозия жуда секин кечади, биз уни қарийб сезмаймиз ҳам. Табиий эрозиянинг олдини олиш иложи йук, лекин у деярли зарар ҳам келтирмайди, чунки бу жараёнда йўқотилган тупроқ табиий равишда тикланиб улгуради;
• сунъий яъни антропоген эрозия тупроқни емирувчи жараён бўлиб, у инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида келиб чиқади. Бундай эрозия тезлашган эрозия, деб ҳам аталади. Тез кечадиган бундай эрозия Ер юзи тупроқ қатламининг офати бўлиб, кейинги 100 йилда у 1 млрд. гектар майдондаги унумдор тупроқни ишдан чиқарди. Ҳозирги вақтда дунё бўйича ҳар куни 3 минг гектардан зиёд тупроқ эрозияга учрамокда. Тупроқнинг эрозияга учрашидан айниқса АҚШ, Канада, Жанубий Африка, Австралия, Ҳиндистон, Покистон ва Ўртаер денгизи бўйидаги мамлакатлар кўп зарар кўрмокдалар. АҚШ да 1939 йилги тупроқ эрозияси мамлакатга 400 млн доллар миқдорида зарар етказди ва бу мамлакатда тупроқ эрозияси «миллий кулфат» деб расман қабул қининди. Саҳрои Кабирнинг жанубий чегараларида кейинги 70 йил мобайнида 100 млн. гектар унумдор ер саҳрога айланди. Тупроқнинг кўплаб ишдан чиқиши 1984, 1985 ва 1987 йилларда Эфиопия халқларини янги жойларга кўчишга мажбур қилди. Тупроқ эрозияси айниқса Хитойда кучли бўлиб, бу жиҳатдан у дунёда биринчи ўринда туради. Бу мамлакатда 150 млн. гектар ер майдони эрозияга учраган.
Сунъий эрозияни келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан бири ўрмонларнинг камайиб кетишидир. Масалан, Чилида ўрмонлар майдони мамлакат ҳудудининг 60% ни ташкил қилган кезларида тупроқ эрозияси учрамаган. Лекин кейинчалик ўрмонлар майдонининг 25% гача қисқариб кетиши оқибатида бу ерда 72% ер эрозияга учраган.
Тупроқни эрозиядан сақлашда ихота дарахтзорларнинг аҳамияти айниқса Ўрта Осиё республикаларида кўпроқ сезилади. Ўзбекистон республикаси Ҳамдўстлик мамлакатлари орасида энг кам ўрмон ҳудуд ҳисобланади. Ўрмонлар Россияда мамлакат майдонининг 42,7%, Болтиқбўйи республикалари ва Грузияда – 34-38%, Арманистон, Молдавия, Туркманистон ва Озарбайжонда 9-11% ни ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсатикич атиги 3,2% га тенг. Ўзбекистоннинг катта майдонини (64%) чўл ҳудудлари эгаллагани учун унинг иқлими қуруқ ва иссиқ бўлиб, кучли шамол ва чанг-тўзонлар, ёзнинг жарамасида баъзан гармселлар бўлиб туради. Иқлимнинг бундай ноқулайлиги республика ҳудудининг 80-85% да сезилиб туради. Ўрмонлар ва ихота дарахтзорларининг камлиги оқибатида улар шамол ва довуллар йўлини тўсаолмайди. Шунинг учун ҳам республиканинг ғарбий қисмидаги суғориладиган майдонларда шамол эрозияси доимо хавф солиб туради. Бундай хавф айниқса чўлга туташ майдонларда кўпроқ. Мутахассислар фикрича ҳар йили республикада тупроқнинг унумдор қатламидан тахминан 22 млн. тоннаси эрозияга учрайди. Марказий Осиёда содир бўладиган сел ёғинларининг 75% Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади. Шунинг учун ҳам республиканинг шарқий ҳудудига сув эрозияси хавф солиб туради. Фақатгина тоғ ёнбағирларининг ҳар гектар майдонидан йилида 525 тоннагача унумдор тупроқ сув билан ювилади.
Чўл ва яйловларда чорва молларининг меъёридан ортиқча боқилиши ҳам у жойлар тупроғини эрозияга учратади. АҚШ яйловларида олиб борилган кузатувларга қараганда чорва моллари кўплаб боқилиб, ўсимлик қоплами сийраклашган жойларда кучли ёмғир пайтида гектаридан 16 т. гача тупроқ ювилиб кетган, меъёрида боқиладиган майдонларда эса шундай ёмғир пайтида гектаридан атиги 7 кг тупроқ ювилган. Енгил тупроқли чўл ва чалачўл ҳудудларида чорва молларининг кўплаб боқилиши у жойлар тупроғини яланғочлаб, шамолда қум кўчиш ва барханлар пайдо бўлишига олиб келади. Атрофимизни ўраб олган Қорақум ва Қизилқум чўлларида барханлар 3-4 йилда пайдо бўлиши мумкин, уларнинг ўсимлик билан қопланиши эса 15-20 йилни талаб қилади.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish