Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”



Download 1,25 Mb.
bet37/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   81
Bog'liq
УМК узб

Тупроқнинг заҳарланиши. Тупроққа турли хилдаги пестицидлар (лот. Pestis – юқумли касал + caedere – ўлдирмоқ ) ва кимёвий чиқиндиларнинг аралашуви уни заҳарлаб, ҳосилдорлигини пасайтиради. Зараркунанда ҳашаротларга қарши кимёвий заҳарларнинг кўплаб ишлатилиши, бир томондан, улар билан бирга тупроқдаги фойдали тирик организмларни ҳам қириб юборса, иккинчи томондан тупроқни заҳарлаб, ундаги табиий экотизимни бузади. Гарчи, кейинги йиллар қишлоқ хўжалигида кимёвий моддаларни, шу жумладан турли хил пестицидларни қўллаш бир мунча тартибга кирган бўлса-да, яқин ўтмишгача Ўзбекистон тупроғи дунёда энг кучли заҳарланган тупроқ ҳисобланар эди 1987 йил маълумотларига кўра қишлоқ хўжалигида ишлатилган кимёвий заҳарларнинг миқдори гектар ҳисобига АҚШ да 2-3 кг ва Собиқ Иттифоқ ҳудудида ўртача 1 кг бўлгани ҳолда, бу миқдор Ўзбекистонда 54,4 кг ни ташкил қилган. Мустақиллик йилларида республикамиз қишлоқ хўжалигида кимёвий заҳарлардан фойдаланиш бир мунча тартибга тушиб, экинзорларни зарарли ҳашаротлардан муҳофаза қилишда кимёвий кураш усулидан биологик кураш усулига ўтилди.Бунинг натижасида 1990 йилда гектар бошига ишлатилган кимёвий заҳарлар 20,6 кг, 1993 йилда эса 13,8 кг гача камайтирилди, кимёвий заҳарлар ўрнини зарарли ҳашаротларнинг кушандалари бўлган фойдали ҳашаротлар эгаллади. Ҳозирги кунда республикада 300 дан биолаборатория мавжуд бўлиб, уларда ҳар мавсумда 10 т гача трихограмма, миллиарддан ортиқ габробракон ва олтинкўз кўпайтириб олинади. Фақатгина 2007 йилнинг ўзида 13 та биолаборатория ташкил қилинди. Тупроқнинг заҳарланишида саноат корхоналаридан атроф муҳитга чиқариладиган ташламаларининг ҳам таъсири катта. Айниқса кимё саноати, нефтни қайта ишлаш, металлургия ва цемент заводлари яқинидаги ерлар кўп ифлосланади. Корхоналардан атмосфера ҳавосига ташланадиган заҳарли моддалар тупроққа чўкиб ҳосилдор ерларни заҳарлайди. Бундай ерлар тупроғида сульфид кислотаси, сурьма, симоб, қўрғошин, фтор каби заҳарли элементлар тўпланиб, ўсимликларни яхши ўстирмайди. Баъзи ҳудудларда саноат корхонаси атрофларида тупроқнинг кимёвий заҳарларнишидан экотизимдаги тирик организмлар қирилиб кетади ва ҳосилдор боғлар ўрнида «индустриал саҳро» вужудга келади.Агротехник тадбирларнинг нотўғри бажарилиши. Агротех-ник тадбирлар кенг қамровли бўлиб, уларга тупроқни органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, унинг шўрини ювиш ва мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган ишлардан ташқари алмашлаб экишни жорий қилиш, шудгорлаш ва шу сингари ишлар ҳам киради. Монокультуранинг жорий этилиши. Деҳқончиликда алмашлаб экиш ўрнини монокультура эгаллаши тупроқдаги табиий мувозанатни бузиб, оқибатда экинзорлар тупроғида турли касалликлар, зараркунанда ҳашаротлар ва бегона ўтларнинг кўпайишига олиб келади. Масалан, XX аср бошларида АҚШ нинг жанубида жойлашган Алабама штатида пахта монокультураси узоқ вақт хукм суриши натижасида пахтазорларда ғўза узунбурунлари пайдо бўлди. «Мексика қўнгизи» деб аталмиш бу еб тўймас ҳашаротлар тобора кўпаявериб, ҳосилдорликни кескин камайтириб юборди . Монокультуранинг бундай зарарини кўрган фермерлар ундан воз кечиб, алмашлаб экишни йўлга қўйдилар ва Коффе шаҳрида мексика қўнғизига катталиги 12 метрлик ҳайкал ўрнатдилар. Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистонда ҳукм сурган пахта якка ҳокимлиги ҳам ундан ҳосил етиштиришда кўпгина қийинчиликлар ва ортиқча харажатларни келтириб чиқарган, атроф-муҳитни заҳарланишга олиб келган ва Орол фожеасини тезлаштирган омиллардан бири бўлган эди. Пахта монокультураси баъзи хўжаликларда жуда кучли бўлиб, пахта майдонлари умумий ҳажмининг 80-92% ни ташкил қилар эди. Бунинг оқибатида пахтазорларда кўсак қурти, ўргимчаккана, трипс сингари зараркунанда ҳашаротлар, илдиз чириш, оқпалак ва вилт касалликлари кўпайган эди. Аммо мустақиллик йилларида «пахта – дон – пахта» тизимида алмашлаб экишнинг жорий қилиниши, экинзорларнинг 90% да биологик кураш усулининг қўлланилиши тупроқ ҳолатининг тобора яхшиланишига, унумдорликнинг ошишига замин яратди.
Шудгорлашлаги камчиликлар. Тупроқнинг донадорлиги, ҳаво ўтказувчанлиги ва намни сақлаш даражаси кўп жиҳатдан уни шудгорлашга боғлиқ. Тупроқнинг юқорида келтитилган ҳолатларини яхшилаш учун дон экинларидан бўшаган майдонлар экин йиғиб олингач, тез кунда шудгорланиши зарур. Пахта экилган майдонларда эса кузги отвалли (ағдармали) шудгор октябрь-ноябрь ойларидан кечиктирилмаслиги лозим. Бу ўринда халқимизнинг «Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда», деган нақлини эслаш ўринли. Барча ҳолатларда ҳам ҳайдаш чуқурлиги 35-40 см дан кам бўлмаслиги талаб қилинади. Бундай ҳайдашда зарарли ҳашаротларнинг тупроқ мағзидаги тухум ва личинкалари ер сиртига чиқиб қолиб, ноқулай иқлим таъсирида ҳалок бўлади, ер сиртидаги бегона ўсимлик уруғлари эса тупроқ мағзига тушиб, кўпчилиги униш қобилиятини йўқотади.
Тупроқни муҳофаза қилиш
Тупроқни эрозиядан ва ҳосилдорлик пасайишининг бошқа сабабла-ридан муҳофаза қилишда зоналараро ва зоналар бўйлаб турли-туман тадбирлар ўтказилади.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish