Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”



Download 1,25 Mb.
bet38/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   81
Bog'liq
УМК узб

Зоналараро тадбирлар барча минтақаларга тааллуқли бўлиб, улар қуйидаги ишлардан иборат:
1. Алмашлаб экишни ташкил қилиш, гидротехник иншоотларни барпо этиш, ихота дарахтзорларини кўпайтириш. Бу ишларни йўлга қўйиш айниқса биз яшаб турган арид шароитда жуда муҳимдир. Алмашлаб экишда беданинг ўрни айниқса салмоқли бўлиб, унинг миқдори 30-35% дан кам бўлмаслиги керак. 1950 йилларгача Ўзбекистонда экинзор ерлар одатда кичик (0,15-0,5 га) карталарга бўлинган бўлиб, уларнинг атрофи ихота дарахтзорлари билан ўралган эди. Эндиликда ерга техника воситасида ишлов беришни қулайлаштириш мақсадида карталар катталаштирилган. Лекин бундан қатъий назар, тупроқни эрозиядан сақлаш ва ўсимликларни гармселдан асраш учун ихотазорлар орасидаги масофани 500 метрдан оширмаслик илмий асосланган. Бунда ихота дарахтлари 2-4 қатор қилиб ўтказилиши керак. Ихота ҳосил қилувчи дарахтлар сифатида қайрағоч, терак, тол, шумтол, оқ акация, гледичия, заранг, ёнғоқ, ўрик, жийда дарахтларидан, шунингдек майда баргли ёввойи жийда, сариқ акация, аморфа ва наъматак каби буталардан фойдаланиш тавсия этилади.
Ўзбекистон республикаси майдонининг 64% (28,7 млн. га) ни қумли чўл эгаллашини ҳисобга олсак, ихота дарахтзорларининг шамол эрозиясидан ва чўлдан эсадиган гармселдан сақлашдаги аҳамияти янада равшан бўлади. Аммо, шунга қарамай, ихотазорлар республикадаги суғориладиган ерларнинг атиги 1% ни ташкил қилади, холос. Чўлда ерларни ўзлаштириш авж олган йилларда 200 гектар майдонни эгаллаган 27-қаторли ёзёвон ихотазорлари, Бухоро воҳасининг муҳофаза камари ҳисобланган кўп қаторли саксовулзордан иборат шофиркон «яшил қалқони» ва шунга ўхшаш кўпгина ихотазорлар йўқ қилиб юборилди. Бунга ўхшаш ноўрин ишлар талайгина бўлиб, улар ўтмишдаги совет даврининг аччиқ сабоқларидир.
Шўрланиш ва ботқоқланиш ҳодисаларини камайтириш учун ирригация ва мелиорация ишларини комплекс ҳолда амалга ошириш зарур. Тупроқнинг шўрини ювишда захкаш ва тик дренажлардан етарлича фойдаланиш унинг шўрланиш ва ботқоқланишини камайтирувчи асосий омил ҳисобланади.
Тупроқнинг унумдорлигини сақлашда органик ва минерал ўғитлар ҳамда кимёвий заҳарлардан тўғри фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Тупроқка киритилган чиритилмай органик ўғитлар уни қисман бўлсада ифлослайди, ундаги патоген микроорганизмлар деҳқончилик маҳсулоти воситасида ҳайвон ёки инсон организмига тушиши мумкин. Тупроқнинг агрокимёвий ҳолатига эътибор бермасдан унга минерал ўғитларни киритиш эса тупроқдаги баъзи минераллар миқдорининг меёрдан ошиб кетишига ва аксинча, бошқаларининг етишмаслигига олиб келиши мумкин.
Кўпчилик мамлакатларда экинларнинг ҳосилдорлик даражаси кимёвий заҳарларнинг қўлланилишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Экинзорларга пестицид ва гербицидларнинг киритилиши уларнинг ҳосилдорлигини кескин оширади. Аммо, бу моддаларнинг меъёрдан ортиқ ишлатилиши экинлар маҳсулотини истеъмол қилувчи ҳайвонлар ва инсон соғлиги учун зарарлидир. Ривожланган капиталистик мамлакатларда етиштириладиган деҳқончилик маҳсулотларига «экологик тоза» деган махсус белгининг қўйилиши бежиз эмас. АҚШ, Англия ва Францияда экологик тоза маҳсулотлар фермерларнинг кимёвий заҳарлар ишлатилмайдиган алоҳида майдонларида етиштирилган бўлиб, улар ўзининг таъми яхшилиги ва нархи баландлиги, яъни қадрланиши, билан бошқаларидан ажралиб туради.
2. Чўл ҳудудлари ва ўтлоқларни ўсимликлар билан бойитишга қаратилган ишларни амалга ошириш, қумларни зичлашда фойдаланиладиган кўп йиллик ўтчил ўсимликларни алмашлаб экиш.
3. Адирлар ва қиялик ерлар ёнбағирларини кўндалангига ағдариб ҳайдаш (чунки ер нишаб томонга қараб ҳайдалганида сув уни осон ювиб кетади). Бундай жойларда, айниқса ўсимлик кам бўлган ҳолларда, сув эрозияси кучаяди, натижада тупроқнинг унумдор қатлами ювилиб, она жинс ер юзасига чиқиб қолади. Эрозия натижасида минглаб ва миллионлаб тонна тупроқ ювилиб кетади. Ўрта Осиёнинг тоғ этакларидаги лёсс жинслари кенг тарқалган адирларда сув эрозияси оқибатида ювилма ўйиқлар ва жарликлар ҳосил бўлган жойларни учратиш мумкин.
4. Тоғ ёнбағирларининг нишаб жойларида кўп йиллик ўтчил ўсимликларни экиб, тупроқни сув ювишидан сақловчи буфер полосалар яратиш.
5. Тоғ ёнбағирларида, рельефи нотекис ва қумли жойларда дарахт ва буталар экиб, ўрмонлар барпо қилиш.
6. Чўл яйловлари ва тоғ ёнбағирларида чорва моллари боқилишини тартибга солиш. Бунинг учун яйловларни карталарга ажратиб, улардан белгиланган схема асосида навбатлашиб фойдаланиш зарур.
Зоналар бўйлаб ўтказиладиган тадбирларга агротехник, ўрмон-мелиоратив, гидротехник ва ташкилий хўжалик ишлари киради.
1.Агротехник тадбирлар хилма-хил бўлиб, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
• адирлар ёнбағирини кўндаланг ҳайдаш;
• тупроқ сувни кўпроқ сингдириши учун ерни чуқур ҳайдаш;
• ўтчил ўсимлик чимларини сақлаб қолиш учун ерни отвалсиз ҳайдаш;
• сув эрозиясига қарши ерларни полосалар бўйлаб тор ва чуқур тирқишлар ҳосил қилиб ҳайдаш. Бунда молиявий сарф-ҳаражатлар кам бўлади, сув эса тупроқ тирқишларига осон сингиб кетади;
• ортиқча сувларни оқизиб юбориш учун ариқчалар қазиш;
• текисликдаги ерларни шамол эрозиясига қарши полосалар бўйлаб ҳайдаш. Бунда полосалар шамол йўналишига кўндаланг бўлиши ва улар ораси шароитга қараб 1-100 м гача бўлиши талаб этилади.
2.Ўрмон-мелиоратив ишларига ихотазорлар барпо қилиш киради.
3.Гидротехник ишларга сув тупроқни ювиб жарликлар ва ўпирилмалар ҳосил қилмаслиги учун сел оқимларининг йўлларини аниқлаб, ўша йўлда ариқ ва селхоналар қазиш киради.
4.Ташкилий-хўжалик ишларига эрозияга қарши қўлланиладиган тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлаш киради.

Мавзуни мустаҳкамлашга доир саволлар


Тупроқнинг табиатдаги моддалар айланишида қандай аҳамияти бор?
Тупроқнинг қанақа таркибий қисмларини биласиз?
Дунёда ер ресурсларидан фойдаланиш ва унинг истиқболлари тўғрисида қандай фикрлар мавжуд?
Тупроқ эрозияси ва унинг хиллари тўғрисида нималарни биласиз?
Тупроқ унумдорлигини пасайтирувчи яна қандай омиллар мавжуд?
Ўзбекистонда ер ресурсларидан фойдаланиш қандай аҳволда?
Тупроқ унумдорлигини сақлаш чора-тадбирлари нималардан иборат?
Асосий адабиёт
Банников А.Г. и др. – Основы экологии и охрана окружающей среды.
М., «Колос», 1999
Ergashev A., Ergashev T. – Ekologiya, biosfera va tabiatni muhofaza qilish.
Тoshkent, “Yangi asr avlodi”, 2005
Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан фойдаланиш аҳволи тўғрисида Миллий доклад (Ўзбекистон Республикаси давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси. 1988-2007 й.й.). Тошкент, 2008
14- Мавзу: Чиқиндисиз ва кам чиқиндили технология

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish