Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”



Download 1,25 Mb.
bet26/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   81
Bog'liq
УМК узб

Физикавий ифлосланиш. Физикавий ифлосланиш муҳит параметрларининг физикавий омиллар: шовқин, радиацион нурланишлар, иссиқлик, электромагнит тўлқинлари ва ортиқча қуёш радиацияси таъсирида ўзгаришдан келиб чиқади.
Шовқин – бу товуш тўлқинлари бўлиб, унинг паст даражаси организм учун зарур. Дарахт баргларининг шилдираб туриши, паст товушдаги мусиқа ва шу сингари 1 - 4 Гц частотали бошқа ёқимли товушлар таъсирида нафақат инсонлар, балким ўсимликлар организми ҳам яхши ривожланади. Калифорния олими Авраам Гольдштейн тадқиқотларига кўра, ёқимли товушдан организмда хурсандчилик гармони ҳисобланган эндорфин ажралади. Аммо шовқиннинг меёрдан ошиши организмга салбий таъсир кўрсатади, унда тез чарчаб қолиш, ақлий фаолиятининг сустлашиши, иш қобилиятининг пасайиши, юрак – қон томир ва асаб касалликларининг кучайиши каби ҳолатларни келтириб чиқаради. Тирик организмга айниқса юқори частотали (800 Гц дан ортиқ) шовқин жиддий зарар етказади. Текширишлар кўрсатишича йирик шаҳарларнинг шовқини инсон умрини 8 – 12 йилгача қисқартиради. Қадимги Хитойда илгари замонларда худога итоат қилмагани учун қўнғироқлар шовқини билан қатл қилиш тартиби жорий қилинган.
Шовқиннинг юқори критик нуқтаси 85 дБ га тенг. Унинг давомли таъсири 90 – 100 дБ га етганда эшитиш қобилияти сусаяди, асаб ёмонлашади, юрак – қон томири хасталиклари келиб чиқади ва қалқонсимон без касалланади. Бундай таъсир кучи 110 дБ дан ошганда одамда «шовқин мастлиги» ҳолати пайдо бўлади, гавда тўқималари парчаланабошлайди, 115 – 129 дБ шовқинда қулоқ пардалари оғрийди. Шовқин кучи 150 дБ га етганда эса одам кар бўлади. Техник цивилизация ривожланган XX асрга Луи Пастер «шовқин ўлати асри», деб таъриф берган эди.
Муҳитни физикавий ифлословчи омиллардан бири электромагнит тўлқинларидир. Уларнинг узунлиги 10 – 14м дан бир неча километргача чўзилади. Тўлқинлар узунлигига кўра электромагнитнинг гамма ва рентген нурлари, ультрабинафша ва инфрақизил нурлар, микротўлқинли ва радионурланишлар каби турлари мавжуд.
Электромагнит майдони табиий ва сунъий манбалардан пайдо бўлади. Табиий манбаларга Ернинг электромагнит майдони, радиотўлқинларнинг фазовий манбаълари (Қуёш ва юлдузлар), Ер атмосферасидаги баъзи жараёнлар (чақмоқ чақиши, ионосферадаги ҳаво тебранишлари) киради.
Сунъий манбалар икки турга бўлинади:
• электромагнит энергиясини нурлантиришга мўлжалланган махсус қурилмалар. Буларга радио ва телевидения тўлқинларини узатиш қурилмалари, радиолокацион қурилмалар, физиотерапевтик асбобларни мисол қилиш мумкин;
• электромагнит энергиясини нурлантиришга мўлжалланмаган қурилма-лар. Буларга электр узатиш симлари, трансформатор подстанциялари, уй- рўзғор электр ускуналарини мисол қилиш мумкин.
Ҳозирги замонда бунндай манбалар қаторига телевизор, компьютер, мобил телефонлар ва шунга ўхшашлар қўшилдики, улардан мунтазам фойдаланиш инсонларда электромагнит нурланишни янада кучайтирмоқда.
Уяли телефондан чиқадиган нурланишнинг тўлиқ узунлиги одам калласидан озгина катта бўлиб, телефонни ишлатиш жараёнида бундай нурланиш бош мияни ўраб олади ва аста – секин ундаги биоэлектрик фаолликни бузади. Оқибатда бош миянинг телефон тегиб турадиган қисмида рак ўсмаси пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолат айниқса телефондан автомашина ичида фойдаланувчиларда кўп учрайди, негаки, машинанинг металл корпуси ютиладиган нурланишни кучайтирувчи резонатор вазифасини ўтайди.
Муҳитнинг радиацион ифлосланиши генлар мутациясини, катарактани суяк рак касалликларини, ўпка, қалқонсимон без ва сут безлари касаллик-ларини келтириб чиқаради.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish