Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”


- амалий машғулот: Корхонадан чиқаётган чанг, CО



Download 1,25 Mb.
bet56/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   81
Bog'liq
УМК узб

6- амалий машғулот: Корхонадан чиқаётган чанг, CО2, О2 умумий миқдори бўйича атроф муҳитни келтирилаётган зарарни аниқлаш.
Атмосферанинг тропосфера қатламидаги ҳаво таркиби 78, 08% азот, 20,95% кислород, 0,93% аргон, 0,03% карбонат ангидридидан ташкил топган. Қолган 0,001% ни инерт газлар — гелий, неон, криптон, ксенон, родон ва бошқалар ташкил қилади. Мана шундай нисбатдаги газлар табиий ҳаво хисобланиб, инсон организми унга эволюцион тарақкиёт давомида мослашиб олган.
Атмосферага Ер юзидан кўтариладиган сув бугининг йиллик микдори 518600 км. куб бўлиб, унинг 86%> (447900 км. куб) денгиз ва океанлар сатҳидан, қолган 14% (70700 км. куб) қуруқлик юзасидан буғланади. Атмосферага кўтариладиган сув буғининг микдори шунчалик кўпки, оддий қилиб айтганда, бу сув билан Ер шарини 10 м. қалинликда қоплаш мумкин бўлади. Сув буғига қўшилиб ҳавога унда эриган тузлар ҳам кўтарилади. Ҳавога кўтариладиган чанг таркибида ҳам тузлар, бактериялар, ачитқич замбуруғлари, ўсимлик ва ҳайвон қолдиқларининг чиришидан ҳосил бўлган бошқа органик моддалар мавжуд.
Атмосферанинг газ баланса. Атмосферанинг асосий таркибий қисмлари ҳисобланган азот билан кислород ўртасидаги нисбат, асосан, ўзгармасдир. Лекин карбонат ангидриди, озон ва сув буғлари микдори минтақавий ва даврий равишда ўзгариб туради.
Азот атмосферада эркин ҳолда бўлиб, унинг умумий массаси 400 триллион тоннага тенг, яъни у ҳаво таркибининг 3/4 кисмини ташкил килади.
Бундан ташқари азот тупроқда микроорганизмларнинг фаолияти натижасида ўсимлик ва ҳайвон қолдиқларининг парчаланиши жараёнида ҳам ҳосил бўлади. Азот, гарчи лотинча «ҳаётсиз» деган таржимани берсада, у аслида тирикликнинг пойдевори ҳисобланади, чунки у оқсил ва нуклеин кислоталарининг асосини ташкил қилади. Атмосферадаги эркин азот кислороднинг оксидлаш жараёнини тезлаштиради ва бу билан у биологик жараёнларнинг амалга ошишида фаол қатнашади. Моддаларнинг биологик айланиб юриши жараёнида бу газнинг табиий мувозанати тикланиб туради. Лекин кейинги йилларда кимёвий ўғитлар ишлаб чиқариш мақсадида атмосферадаги эркин азотдан тобора кўп фойдаланилмоқда. 1960-61 йилларда бу мақсад учун атмосферадан 13,6 млн.тонна азот ажратиб олинган бўлса, 1970-71 йилларда бу миқдор 39 млн. тоннага етди. Ҳаводаги азот гази ўзлаштирилишининг бундай суръатлар билан давом этиши натижасида келажакда унинг саноатдаги сарфи микдори бактериялар фаолиятидан ажралиб чиқадиган микдордан ошиб кетишига олиб келиши мумкин. Бу эса ўз навбатида биологик жараёнлар учун зарур бўлган оксидланишни секинлаштириши мумкин.
Кислороднинг атмосферадаги микдори 120 триллион тоннага тенг. Одам организмининг 65% ни кислород ташкил қилади. Кислороднинг пайдо бўлиши ерда яшил ўсимликларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Каттаю-кичик яшил ўсимликлар, шу жумладан микроскопик яшил сув ўтлари ҳам фотосинтез жараёнида кислород ажратиб чиқаради. Ҳавода кислороднинг бўлиши нафас олиш, чириш ва ёниш жараёнларининг зарурий шартидир. Моддаларнинг кислород билан бирлашуви оксидланиш реакцияси дейилади. Ҳужайрадаги озиқ моддаларининг кислород билан оксидланиши натижасида организмнинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган энергия ажралади. Бинобарин бу энергиясиз тирик организм яшайолмайди. Инсон ва ҳайвонлар нафас билан кислородни олиб, карбонат ангидридини чиқарадилар; ўсимликлар эса озикданиш жараёнида карбонат ангидридини парчалаб, кислород ажратиб чиқарадилар. Бундан ташқари ўсимликлар ҳам нафас оладилар. Бу жараёнда улар ҳам, барча тирик организмлар сингари, кислородни олиб, карбонат ангидридиини чиқарадилар.
Эркин кислороднинг ягона манбаи фотосинтез жараёнидир. Чириш, нафас олиш, карбонатлар ҳосил бўлиб туриши сабабли атмосферада кислород баланси, асосан, ўзгармайди. Лекин жамиятнинг ривожланиши, техника воситаларининг кўпайиши ва такомиллашиши унинг балансига маълум микдорда таъсир ўтказмоқда. Маълумотларга кўра кейинги юз йил давомида Ер юзидаги ўрмонларнинг учдан икки қисми кесилиб кетди, океан сувларининг ифлосланиши оқибатда ундаги яшил сув ўтларининг нобуд бўлиши ҳодисалари кўпайди. Ҳолбуки атмосферага чиқариладиган кислороднинг тенг ярмини ана шу сув ўтлари, қолган ярмини ўрмонлар ва ўт-ўланлар ишлаб чиқаради. Масаланинг иккинчи томони - кислород сарфининг ошганлигида. ЮНЕСКО маълумотларига кўра атмосферадаги кислород захираси 48 млрд. одамнинг ҳаёти учун етарли. Лекин саноат ва транспортнинг ўсиши кислород сарфини тобора кўпайтирмокда. Енгил автомобиль минг км. юрганида бир кишининг бир йилда оладиган кислородини куйдиради. Самолёт бир соат учганида 180 минг кишининг бир соатда оладиган кислородини куйдиради. Ҳозирги кунда дунёдаги мавжуд автомобиллар сони қарийб ярим миллиардга етган бўлиб, улар йилида 1,5 млрд. одамнинг ҳаётига етадиган микдордаги кислородни куйдиради. Ф.Ф. Давитая (1972) маълумотига кўра кишилик жамияти тарихида ёниш жараёнига жами 273 млрд. тонна кислород сарфланган бўлса, шундан 246 млрд. тоннаси 1920 - 1969 йиллар давомидаги ярим асрга тўғри келади. Ҳисоб-китобларга кўра ҳозирги вақтда ҳаводаги жами кислороднинг 23% нафас олиш жараёнига, ундан 15 баравар кўпи эса техносфера эхтиёжларига сарфланаяпти.
Юқоридаги келтирилганлардан кўриниб турибдики, кейинги пайтларда кислород ҳосил бўлиши ва сарфланиши ўртасидаги мувозанат бузилган бўлиб, унинг сарфи ҳосил бўлишидан кўра тезлашган. Кишилик жамиятининг фаолияти давомида Ер юзида кислород захираси 273 млрд. тонна (0,02%о) га камайди. Бу кўрсаткич гарчи катта бўлмасада, лекин инсонни ўзининг келажаги учун эҳтиёткорликка чорлайди.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish