4- амалий машғулот: Газ-чанг чиқиндиларини тозалаш чора тадбирларини иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш.
Ишлаб чиқариш корхоналари ҳавоси таркибидаги
чанг миқдорини аниқлаш.
Машғулотнинг мақсади: Иш жойидаги ҳавонинг таркибидаги чанг миқдорини тадқиқ этишни ва уни руҳсат этилган чегаравий концентрацияси бўйича аниқлашни ўрганиш, қўлланиладиган асбобларнинг ишлаш принципи ва респираторни ишлатилиш самарадорлиги билан танишиш.
Машғулотнинг бажариш учун керакли асбоб-анжомлар, ускуналар, кўргазмали қуроллар ва материаллар.
1. Чанг ютгич. 5. Олтита-саккизта филтрлар.
2. Уч-тўртта реометр (20 л/мин гача). 6. Термометр.
3. 822 типдаги аспиратор. 7. Аналитик тарози .
4. Филтрлар учун уч-тўртта патрон.
Назарий маьлумотлар.
Ҳар қандай қаттиқ моддаларнинг ҳавода сўзиб ( учиб) юрувчи майда заррачалари чанг ҳисобланади. Одамлар нафас олганларида уларнинг ўпкаларига ҳаво билан биргаликда чанг ҳам тушади. Одамнинг соғлиги учун ҳаводаги чангнинг маьлум бир миқдордаги концентрацияси хавфли бўлади.
Ҳаво таркибидаги чангнинг хақиқий концентрациясини аниқлашда бир неча услублар таклиф этилган. Булардан энг оддийи ва кенг тарқалган услуби қуйидагича. Махсус қоғоз филтр олинади, қуритилади ва аналитик тарозида ўлчанади. Шундан кейин маьлум миқдордаги тадқиқ этиладиган ҳаво филтр орқали ўтказилади. сўнгра филтр иккинчи марта ўлчанади. Филтрнинг массалари орасидаги фарқ, филтр орқали ўтказилган ҳажмдаги ҳавонинг таркибидаги чанг заррачаларининг ушланиб қолинган массасини кўрсатади.
Ҳавонинг таркибидаги чанг миқдори қуйидаги формула орқали аниқланади.
мг / м3
бу ерда: Pч- чангни ўлчанган концентрацияси, мг/м3;
q1 -тоза филтрнинг массаси, г; q2 –чангли филтрнинг массаси, г;
W0- меьёрий (нормал) шароитда филтр орқали ўтказилган ҳавони ҳажми; л./мин;
tb- филтр орқали ҳавони ўтказиш давомийлиги, мин;
Меьёрий (нормал) шароит (00С ва 760 мм.симоб уст.)да келтирилган ҳавони ҳажми W0 қуйидаги ифода орқали аниқланади.
бу ерда: Vt-филтрдан ўтган ҳавонинг ҳажми: л/мин;
tx –хонанинг ҳарорати, С0;
Px –хонанинг босими, Па;
Чангнинг концентрациясини аниқ ҳисоблаш учун хонанинг бир неча жойидан намуна олиш керак. Филтр орқали ўтказиладиган ҳавонинг миқдори асбоблар-қуруқ реометр, газ ўлчагич ёки махсус аспиратор (филтр орқали ҳавони сўриш учун ҳаво насоси ва бир нечта реометрлардан ташкил топган) ёрдамида аниқланади.
Ҳавони тадқиқ этишда қоғоз филтр махсус патронга ўрнатилади, патроннинг ингичка бўйин қисмига резина трубка бириктирилади, резина трубкани иккинчи учи эса реометрнинг пастки трубкачасига ёки газ ўлчагичга бириктирилади. Реометрни юқориги трубкачаси ўз навбатида резинали трубка ёрдамида ҳаво йиғиш қурилмаси билан тўташтирилади. Ҳавони йиғиш қурилмаси сифатида чанг ютгич (пылесос)дан фойдаланиш мумкин, фақатгина унга озроқ ўзгартириш киритилади. Бунинг учун чанг ютгични йиғиш тешигига резинали пўккак ўрнатилади, резина пўккакдан эса икки-учта металл трубка (қувурча) ўтказилади, трубкани диаметри эса резинали трубкани кийгизишга имкон берсин. Ишлашга қулай бўлиши учун филтрли патрон штативга ўрнатилади. Ҳаводан намуна олиш учун мўлжалланган асбобни жойлаштирилган (монтаж қилинган) ҳолати. расмга кўрсатилган.
Тадқиқ натижасида аниқланган ҳавонинг таркибидаги чангни хақиқий концентрациясини қиймати меьёрий кўрсаткичдаги қийматлар билан солиштирилади. Тадқиқ этилган хонадаги ишчининг меҳнат шароитига рухсат этилган чангнинг концентрацияси қуйидаги жадвалда келтирилган кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади.
Хоналарга рухсат этиладиган чангнинг конcентраcияси Жадвал №
Чанг тури
|
Рухсат этилган чегаравий концентрация мг/м3
|
Цемент, тупроқ, минераллар ва уларнинг аралашмалари чангининг тартибида эркин ҳолда кремний икки оксиди бўлмаганда (Si02)
|
6
|
Кўмир чанги таркибида 10% гача эркин ҳолда Si02 мавжуд бўлганда
|
4
|
Кўмир чанги,таркибида эркин ҳолдаSi02 мавжуд бўлмаганда
|
10
|
Ўсимлик ва ҳайвонларнинг чанги, таркибида 10%гача эркин ҳолда Si02 мавжуд бўлганда
|
4
|
Ўсимлик ва ҳайвонларнинг чанги, таркибида 10% ва ундан ортиқ % да эркинҳолда Si02 мавжуд бўлганда
|
2
|
Суньий абразивлар чанги ( корунд ва карборунд)
|
5
|
Гекса хлоран (буғ ва аэрозол)
|
0,1
|
Метафос (буғ ва аэрозол)
|
0,1
|
Расм .Чангни ушловчи филтр учун металл патрон.
1-фильтр; 2-қобиғ; 3-гайка; 4-қопқоқ:
Расм. Ҳаводаги чангни концентрациясини аниқлаш учун қурилма.
1-филтрли патрон; 2-штатив; 3-резинали шланг;
4 -аспиратор
Машғулотнинг бажариш тартиби.
а) Тадқиқот этиш обьектини белгилаш.
б) Чангнинг концентрациясини аниқлаш учун қўлланиладиган асбобни тадқиқот этиш обьектига ўрнатиш.
в) Тадқиқот этиладиган обьектдаги чанг концентрациясини аниқлаш
Машғулотнинг бажарилганлиги тўғрисида талабанинг ҳисоботи.
а) Чангнинг хусусиятлари, унинг инсон организмига таьсири.
б) Чангни ҳаводаги рухсат этилган меьёрий кўрсаткичлари.
в) Қўлланилган асбобларни тузилиши ва ишлаш принципи.
г) Қурилманинг чизмасини чизинг
2-илова
Амалий машғулот хулосаси
Амалий машғулотлар даврида талаба маърузадан олинган маълумотларни мустаҳкамлайди, уни ўзаро фикр юритиш йўли билан ишлаб чиқаришга, техника-техналогияда жорий этишга амалга ошириш учун фикр доирасини кенгайтиради ва мустақил масала ечишни ўрганади
3-илова
Амалий машғулотни баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари.
Гуруҳ
|
Тўғри жавобларга асосланиб жадвални тўғри тузилганлиги (0.4)
|
Назарий билим ларни ўрган ганлиги (0.4)
|
Назарий билим ларни қўллай билиши (0.5)
|
Масала ечишда ги актив лиги
(0.4)
|
Масала ларни муста қил еча олиш даража си (0.4)
|
Хулоса ларни шакллан тириш (0.4)
|
Уму мий балл
(2.5)
|
1
2
3
4
5
|
|
|
|
|
|
|
|
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
Атмосферани ифлослантирувчи табиий манбаларни тушунтиринг.
Атмосферани ифлослантирувчи суний манбаларни тушунтиринг.
Адсорбент сифатида нималар қўлланилади?
Десорблаш усулларини айтиб беринг.
Қанақа чиқинди газлар адсорблаш усулида тозаланилади?
5-Амалий машғулот:
Саноат чиқиндиларини ташланишидан келтирилаётган зарарни аниқлаш
Қум тутгич – ёғ тутгични ҳисоблаш.
Назарий маълумотлар
Қум туггич — ёғ тутгич чўзинчоқ туғри тўртбурчакли, бўйи В, м, чуқурлиги Н, м, ва ўзунлиги W, м бўлган сиғимдир.
Қум тутгич — ёғ тутгичга корхонадан оқиб келаётган оқава сув тарнов орқали V, мм/с тезлик билан келиб тушади.
Окава сув тарновдан ёғ йиғгич воронкаларигача ўтгунча ёғ зарралари ёки нефт маҳсулотлари сув юзасига сўзиб чиқади, қаттиқ заррачалар эса махсус ўрачаларга чўкади,
Дисперс заррача кўринишидаги органик ва ноорганик моддалардан иборат аралашмалари мавжуд бўлган оқава сув аралашмаларини чўкиши ёки нефть маҳсулотлари (ёғлари) томчиларини сув юзасига қалқиб чиқиш тезлиги С токс тенгламаси билан суюқликдаги заррачаларни гидравлик қаршилик кучини эътиборга олган ҳолда аниқлаш мумкин.
бу ерда ρr ва ρс — сувнинг зичлиги кг/м3 нефть маҳсулотларининг зичлиги ва ρг = 0,8 ; ρс = 1 деб қабул қиламиз
µо ~ сувнинг динамик қовушқоқлиги,
d - нефт заррачаларини диамегри, мкм. Нефт маҳсулотларини ажралиши учун етарли вақтни таъминловчи нефг туггичнинг ўзунлиги L қуйидаги формула билан аниқланади. бу ерда V - оқава сувнинг нефт тутгичдаги ҳаракат тезлиги, м/с;
Н — нефт тутгични ишчи чуқурлиги, м;
К - конструкция хусусиятларини ва сувнинг оқимини ҳисобга олувчи тўғриловчи коэффициент. (Горизонтал тиндиргичлар учун К=0,5 деб қабул қиламиз).
W — нефт тутгичдаги сувнинг ҳаракат тезлигини бўйлама вертикал кўрсаткичи.(W=0,5У деб қабул қиламиз).
Нефт тутгичнинг керакли эни қуйидаги формуладан аниқланади.
бу ерда Q - оқава сувнинг максимал сарфи, м3/соат
Оқава сувнинг максимал соатбай сарфи қуйидаги формула билан аниғланади.
бу ерда m - бирлик маҳсулотга (м3) нисбатан сув узатиш сарфининг юқори меъёри.
П ~ корҳонанинг ишлаб чиқариш қуввати, тонна/смена да. Кс- сув узатиш тенгсизлигини ҳисобга олувчи соатбай коэффициент.
t— сменадаги иш вақти.
Механиқ тозалашнинг биринчи боскичида горизонтал қум тумтгич – ёғ тутгичларда минерал аралашмаларнинг 20-30%, ёғ ёки нефть маҳсулотларининг 60-70%и ушлаб қолинади, оқава сувларни тўлиқ тозалаш нефтгутгич, ёғгутгичдан кейии тиндиргичлар ёки бошқа физик-кимёвий усуллар орқали амалга оширилади.
МАСАЛА ВАРИАНТЛАРИ
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати П, т/сменада ва сувни узатиш нормаси т, м3, соатбай коэффициенти Ко соат, сувни ҳаракат тезлиги V, мм/с, заррачани ўртача диаметри й, мкм ва сменадаги иш вақти \ бўлганда ҳосил бўладиган оқава сувни тозалаш учун керакли Қум тутгич, ёғ тутгичининг геометрик размерлари ҳисоблаб, оқава сув сарфи аниқлансин.
№
|
П т/ сме — нада
|
т
М3/Т
|
КС
|
1 соат
|
Н м
|
V
м/с
|
а
мкм
|
1
|
40
|
16,5
|
2,2
|
8
|
3,0
|
0,0060
|
85
|
2
|
18
|
16,8
|
2,5
|
7
|
2,5
|
0,0065
|
85
|
3
|
24
|
16,5
|
2,0
|
7
|
2,5
|
0,0070
|
80
|
4
|
38
|
18,5
|
2,0
|
8
|
3,0
|
0,0075
|
80
|
5
|
45
|
20,0
|
1,8
|
8
|
3,0
|
0,0080
|
75
|
6
|
50
|
23,4
|
1,8
|
8
|
3,0
|
0,0085
|
70
|
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1) Ҳаво бассейнини ифлословчи манбалар.
2) Газ -чанг чиқиндиларини синфланиши.
3) Атмосфера ҳавосини ифлосланиш даражаси қандай баҳоланади.
4) Атмосферани ифлосланишига асосий улуш қўшаётган корхоналарга мисоллар келтиринг.
5) Атмосфера ҳавосидаги зарарли моддаларни рухсат этилган концентрацияси (РЭЧК) хақида тушунча. РЭЧКни ўлчов бирлиги.
6) Зарарли моддаларни рухсат этилган ташламаси (РЭТ) бу нима? РЭЧК билан қандай боғланган. РЭТ нинг ўлчов бирлиги қандай?
7) Чиқиндиларни атмосферада тарқалишига таъсир этувчи омиллар.
8) Чанг —газ ушловчи ускуналарни ишини самарадорлиги қандай аниқланади.
9) Атмосфера ҳавосини чанг-газ чиқиндилари билан ифлосланишидан ҳимоя қилиш чора—тадбирларини иқтисодий самарадорлиги қандай баҳоланади.
10) Оқава сувларни тозалашнинг асосий усулларини санаб ўтинг.
11)Тозалаш қурилмаси мажмуасининг ишини характерлаш учун нималарни билиш керак.
12) Тозалаш қурилмалари ишини самарадорлиги қандай аниқланади.
13) Сув ҳавзаларидаги зарарли моддаларни РЭЧКи нима? Сув ҳавзаларидаги зарарли модааларни РЭЧКини ўлчов бирлиги қандай?
14) Тиндиргичларни ишини самарадорлиги нимага боғлиқ?
2-илова
Амалий машғулот хулосаси
Амалий машғулотлар даврида талаба маърузадан олинган маълумотларни мустаҳкамлайди, уни ўзаро фикр юритиш йўли билан ишлаб чиқаришга, техника-техналогияда жорий этишга амалга ошириш учун фикр доирасини кенгайтиради ва мустақил масала ечишни ўрганади
3-илова
Амалий машғулотни баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари.
Гуруҳ
|
Тўғри жавобларга асосланб жадвални тўғри тузилганлиги (0.4)
|
Назарий билим ларни ўрган ганлиги (0.4)
|
Назарий билим ларни қўллай билиши (0.5)
|
Масала ечишда ги актив лиги
(0.4)
|
Масала ларни муста қил еча олиш даража си (0.4)
|
Хулоса ларни шакллан тириш (0.4)
|
Уму мий балл
(2.5)
|
1
2
3
4
5
|
|
|
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |