Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”


- амалий машғулот: Атмосферага ташланаётган захарли моддаларнинг чегаравий мумкин булган миқдорини нормативлари ва тарқалишини хисоблаш



Download 1,25 Mb.
bet51/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   81
Bog'liq
УМК узб

1- амалий машғулот: Атмосферага ташланаётган захарли моддаларнинг чегаравий мумкин булган миқдорини нормативлари ва тарқалишини хисоблаш
Атмосфера ҳавосини чанг чўктириш камералари
ёрдамида тозалаш усулини ўрганиш
Машғулотнинг мақсади:
1.Чанг чўктириш камералари, уларнинг турлари, тузилиши ва ишлаш
принципларини ўрганиш.
2.Чанг чўктириш камераларининг ишлаш самарадорлигини (ҳавони
тозалаш даражасини) ҳисоблаш.
Машғулотни ўтказиш учун керакли ўқув ва кўргазмали қуроллар:
1.Маърузалар матни.
2.Чанг чўктириш камераларининг чизмалари.
3.Маълумот берувчи манбалар.
Н А З А Р И Й М А Ъ Л У М О Т Л А Р
Чанглар, уларнинг турлари ва асосий хоссалари.
Агар атмосфера ҳавоси ёки газ таркибида қаттиқ модда (металл, минераллар, тупроқ, ёғоч ва б.) заррачалари мавжуд бўлса, унда бу система чанг деб аталади.Чанг заррачалариниг ўлчами 5-10 мкм атрофида бўлиши мумкин. Уларнинг ўлчами қанча кичик бўлса, нафас олиш йўллари, бурун, кўз, қулоқ, оғиз бўшлиғидаги шиллиқ пардалар орқали ҳамда тиридаги ярачалар орқали организмга сингиб бориши шунча осон бўлади, Натиижада турли касалликлар келиб чиқиши мумкин.
Чангларнинг табиати ва келиб чиқишига қараб, 2 гуруҳга бўлинади.
1.Табиий чанглар. Инсон, ўсимликлар ва ҳайвонот оламида пайдо бўладиган чанглар, коинот чанглари, вулқонларнинг отилиши ва зилзила натижасида пайдо бўладиган чанглар инсон фаолиятига боғлиқ эмас. Шунинг учун уларга табиий чанглар деб аталади.
2. Сунъий чанглар. Саноат корхоналарида, қурилиш, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда инсон фаолияти натижасида пайдо бўладиган чанглар.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозирги пайтда табиий атроф- муҳитнинг табиий чанглар билан ифлосланишига нисбатан, унинг сунъий чанглар билан ифлосланиши жадаллашиб бораяпти.
Кимёвий ва минералогик таркибига қараб, чанглар қуйидаги 5 та асосий гуруҳларга бўлинади.
1.Органик чанглар. Бу гуруҳга ёғоч, пахта, пилла, тери, қоғоз, пластмасса, турли ўсимликлар ва уларни қайта ишлаш пайтида пайдо бўладиган чанглар киради.
2.Анорганик чанглар. Бу гуруҳга тупроқ, оҳак, мармар, гранит, цемент, ганч, маъданлар ва уларни қайта ишлаш пайтида пайдо бўладиган чанглар киради.
3.Заҳарли чанглар. Бу гуруҳга асосан кимё саноати корхоналарида (масалан, азотли, фосфатли, калийли ўғитлар ҳамда лок-бўёқ ишлаб чиқариш корхоналарида) пайдо бўладиган чанглар киради.
4.Портланувчи чанглар.
5.Ёнувчи чангалар.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар қандай жисмнинг ёниб кетишига ва портланиши унинг солиштирма юзаси (юзанинг массага нисбати, м2/кг) кучли таъсир кўрсатади. Чанг заррачаларининг ўлчамлари кичиклиги туфайли , уларнинг солиштирма юзалари катта бўлади. Шунинг учун улар ёнувчан ва портлаш хусусиятига эга бўлади.Масалан, юзаси 1см2 га тенг бўлган қаттиқ жисмни ўлчами 0,1 мкм бўлган кичик кубларга бўлсак, унда мана шу кубларнинг умумий ён юзалари 6 см2 дан 60 м2 гача етиши мумкин. Демак, чангларнинг ҳаракатланишига заррачаларининг ўлчами, массаси ва зичлиги кучли таъсир кўрсатиши мумкин.
Архимед қонунига асосан, агар заррачанинг зичлиги ҳаво зичлигига тенг ёки ундан кичик бўлса , у ҳавода муаллақ учиб юради, ва агар ундан катта бўлса , чанг ерга чўкади. Исситилган ҳавонинг зичлиги нам ҳавонинг зичлигига нисбаттан кичик эканлиги туфайли у ҳавонинг юқори қатламида жойлашади. Шунинг учун кондиционерлар уйнинг юқори баландлигида, иситиш қурилмалари эса аксинча, уйнинг пастки қисмида ўрнатилади.
Тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарининг ип йигирув фабрикаларида махсус кондиционерлар ёрдамида сунъий буғли муҳит яратилади. Бундан асосий мақсад-ип ўзилишини камайтириш ва ўзлуксиз титрашлар натижасида иплардан ажралиб чиқадиган калта толалар ва чангларни чўктиришдан иборатдир.
Шуни алоҳида эслатиб ўтиш керакки, чанглар гуруҳига аэрозоллар ҳам киради. Ўлчами 10 мкм дан кичик бўлган дисперс системаларга, аэрозоллар деб аталади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида 1м3 ҳаво таркибида 100 мг ва ундан ортиқ чанг бўлиши мумкин. Шунинг учун чанг, газ ва буғларнинг хавфсизлигига қараб, иш жойларида уларнингн рухсат этилаган чегаравий концентрациялари (РЭЧК лари) аниқланган бўлади.
РЭЧК деганда, зарарли модданинг ҳаво таркибидаги шундай миқдори тушуниладики, у инсонга, унинг зуриётига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ва, умуман табиий атроф муҳитга зарар етказмайди. Агар ҳавода зарарли модданинг миқдори унинг РЭЧК сидан ошиб кетса, унда корхонада иш вақти қисқартилади, етказилган зарарни қоплаш учун сут маҳсулотлари билан таъминланади ва маошга қўшимча ҳақ тўланади (кўпинча муолажага сарфланган ҳаражатлар тўланади).
Маълумки, қурилишда ишлатиладиган цемент таркибида олти валентли хром элементи мавжуд. Хром бирикмаларидан терини ошлашда ҳам ишлатилади. Аммо хром бирикмаларининг ҳавода 0,001% миқдорда мавжудлиги аллергия касаллигини қўзғатади. Шунинг учун ҳавони тозалашдан асосий мақсад – зарарли моддалар миқдорини уларнинг РЭЧК ларига тенглаштириши ёки ундан пасайтиришдан иборат.
Чанг чўктириш камераларининг ишлаш принциплари
Чангли ҳавони тозалаш қурилмалари орасида чанг чўктириш камералари алоҳида ўрин эгаллайди. Оғирилик кучи (P=mg) таъсирида чангли ҳавони чанг заррачаларидан тозалаш учун даврий ёки ярим ўзлуксиз ишлайдиган тозалаш қурилмасига,чанг чўктириш камераси ёки чанг қоплари дейилади. Уларнинг турли кўринишлари 1-4 расмларда кўрсатилган.

Камерага чангли ҳаво оқими маълум тезлик билан кириб, чанг заррачалари ўз оғирлик кучлари таъсирида чанг йиғгич камераларидан бирига тушади, тозаланган ҳаво эса, тозалаш қурилмасидан чиқиб кетади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, чанг чўктириш камералари чангли ҳаво таркибидан ўлчами 100 мкм ва ундан юқори бўлган қаттиқ заррачаларини ушлаб қолишга мўлжаллаган ва тозалаш пайтида улар биринчи босқичда қўлланилади.
Чангли ҳавони тозаллаш даражаси (қурилманинг ишлаш самарадорлиги) чангли ҳаво оқимининг тезлигига боғлиқ. Тозалаш камерасида чангли ҳаво оқимининг тезлиги 1м/с ни ташкил этганда,чангли ҳавони тозалаш даражаси 60-80% ни, 3 м/с га етганда эса, тозалаш даражаси 40-50% дан ошмайди, чунки тезлик ошганда чанг йиғгич камерасига чўккан чанг заррачалари яна ҳаракатга тушиб, тозаланган ҳаво билан аралашади, яъни иккиламчи ифлосланишни вужудга келтиради ва тозалаш қурилмасидан чиқиб кетади. Бундай ҳолатларда тозалаш даражаси кескин пасаяди. Шунинг учун чангли ҳаво оқимининг тезлиги 3 м/с дан ошмаслиги керак.
Чангли ҳаво оқимининг секин ҳаракатланишини таъминлаш учун камеранинг ҳажми каттароқ қилиб ясалади. Шунинг учун бундай тозалаш қурилмалари оддий тузилишга эга бўлсалар-да, аммо катта жойни эгаллайдилар.
Ишлаб чиқариш корхоналарида кўп полкали чанг чўктириш камераларидан фойдаланилади. Камерадаги бўшлиқ маълум бурчаклар остида қия қилиб ўрнатилган полкалар ёрдамида секцияларга бўлинган. Камерада чангли ҳаво оқими секин ҳаракатланади, чанг заррачалари полкаларга урилади ва ўз оғирлик кучлари таъсирида чўкади.Полкаларда чанг заррачаларининг чўкиш вақти кескин камаяди. Тозалаш камерасидан чангларни чиқариб олиш учун полкалар махсус силкитувчи мосламага уланган бўлади.
Тўсиқли чанг чўктириш камераларида (3-расм) чангли ҳаво оқими тўсиқларга урилиб, чанг заррачалари оғирлик ва инерция кучлари таъсирида чанг йиғгич камерасига келиб тушади. Ушбу тозалаш қурилмаси ҳам дағал тозалаш қурилмалари гуруҳига мансуб бўлиб, уларда чангли ҳавони тозалаш даражаси 50-60% ни ташкил этади.
Чанг чўктириш камералариинг ишлаш самарадорлигини ошириш (ҳавони тозалаш даражасини ошириш) мақсадида,уларнинг ичида вертикал тўсиқлар ўрнатилади (4-расм).Чангли ҳаво оқими тўсиқларга урилиб, тезлигини пасайтиради ва чанг зарарчалари инерция ва оғирлик кучлари таъсирида чанг йиғгич камерларидан бирига келиб тушади. Агар бундай тўсиқлар ҳалқа ёки сим пардалар шаклида ўрнатилган бўлса, (4-расм), чангли ҳаво оқимининг тезлиги кескин камаяди, чанг заррачалари эса уларга урилиб, инерция ва оғирлик кучлари таъсирида чўкади, яъни филтрланиш жараёни юз беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, чанг чўктириш камераларнинг аэродинамик қаришилиги 100 Па ни ташкил этади. Бундай қурилмаларнинг ишлаш самарадорлигини ошириш учун чангли ҳаво оқимининг тезлиги 0,5 -0,8 м/с атрофида бўлиши керак.Акс ҳолда чанг йиғгичлардаги чанглар тоза ҳаво билан аралашиб, камерадан чиқиб кетади ва ҳавони тозалаш даражаси кескин пасаяди.
Чанг чўктириш камералари қуруқ чанг ушлачгичлар гуруҳига мансуб бўлиб, улардан пахта тозалаш заводларида тўқимачилик ва ип йгирув фабрикаларида (ҳавони қум, барг, калта толалар ва чанглардан тозалашда), ёғочни қайта ишлаш корхоналарида (ҳавони ёғоч кипикларидан ва чанглардан тозалашда), цемент, оҳак, мармар, гранит ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариши корхоналарида, дон маҳсулотлари ва минерал ўғитлар ишлаб чиқариш корхоналарида кенг қўлланилади.Улар дағал тозалаш қурилмалари гуруҳига мансуб бўлиб, ҳавони йирик чанг заррачаларидан тозалашда биринчи босқичда ишлатилади.
М А Ш Ғ У Л О Т Н И Б А Ж А Р И Ш Т А Р Т И Б И.
1. Ўқитувчи томонидан бериладиган тажрибавий фактлар асосида тозалаш қурилмасининг ишлаш самарадорлигини қуйидаги формулалар ёрдамида ҳисобланг.




2.Чанг чўктириш камерасининг аэродинамик қаршилигини қуйидаги формулалар асосида ҳисобланг:


Р` = Pкир – Рчиқ
3.Чанг заррачалариниг сакраш коэффициентини (яъни, қурилманинг чанг йиғгичига чўкишга улгурмаган заррачалар миқдорини) қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланг.

бу формулаларда:

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish