Ишнинг умумий тавсифи мавзунинг долзарблиги



Download 0,53 Mb.
bet9/29
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#58856
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
Холмуродов МД янгиси

4.Умумфан методологияси. Умумфан методологияси ўрганилаётган ҳодисани система сифатида қараш, ундаги элементларнинг структур муносабатларини тадқиқ қилиш асосида уларнинг моҳиятини очишда қўл келади. Системавий ёки структур (аслида улар моҳиятан бир хил) таҳлилнинг методологик асослари умумфан характеридаги умумий система назариясидир.
Структур таҳлил бугунги кунда ижтимоий фанлардаги устувор таҳлил усулларидан бўлиб, система, элемент тушунчалари билан боғлиқ равишда амалга оширилади23.
Структура уч маънода тушунилади:
1) системанинг таркибий қисмлари;
2) система элементлари орасидаги муносабат.
Ҳар икки маънода ҳам структура тушунчаси система моҳиятини у ёки бу даражада акс эттиради. Биринчи маъносида структура тушунчаси элементтушунчасига маънодош сифатида қўлланилади, лекин унда “шунчаки элементлар” эмас, балки “ў з а р о б о ғ л а н г а н элементлар” назарда тутилади. Структур ёндашувда структура тушунчасидан “элементлар орасидаги муносабат” маъносида фойдаланиш оммалашган. Масалан, тилшуносликдаги дискурс таҳлилида умумфан характеридаги система, элемент ва муносабат диалектикаси таълимоти дискурсга гетероген таркибли моддий система сифатида ёндашиб, бу системанинг яшаш қонуниятларига доир масалаларни баён этишда методологик асос вазифасини ўтайди. Бунда муайян ва мавҳум, гетерон ва гомоген, прототипли ва прототипсиз системалар ҳақидаги назариялар ўрганиш объекти тадқиқига татбиқ этилади.
5.Хусусий методология. Бу методология фақат муайян соҳа учун муаммолар ечимига кўмаклашади. Масалан, лингвистик характердаги лисон, меъёр, нутқ трихотомияси ҳақидаги таълимот дискурсив таҳлилга нутқий система сифатида муносабатда бўлиб, бу системанинг шаклланишида лисоний бирликларнинг меъёр “элаги”дан ўтиши жараёнига доир фикрларни баён этишда назарий асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, фан соҳаси бўйича етакчи ва қарашлари эътироф этилган олимларнинг фикрлари ҳам хусусий методология вазифасини ўтайди. Дейлик, дискурсив таҳлилда жаҳон (Ф.де Соссюр, Б.де Куртенэ, А.А.Реформатский, А.А.Шахматов, А.М.Пешковский, В.А.Звегинцев, А.Н.Кононов, В.В.Виноградов, Н.Д.Арутюнова, Н.Ю.Шведова, Г.А.Золотова, О.В.Александрова, З.Вендлер, В.И.Карабан, А.А.Прокопчук, Ю.С.Степанов, И.П.Сусов, И.Р.Гальперин, Г.Я.Солганик, О.И.Москальская, К.Кожевникова, С.А.Васильев, Т.П.Требугович, Л.А.Черняховская, М.М.Бахтин ва б.) ва ўзбек (А.Ғуломов, М.Асқарова, Ғ.Абдураҳмонов, А.Нурмонов, Н.Маҳмудов, А.Бердиалиев, Р.Сайфуллаева, Ш.Сафаров, Б.Ўринбоев, Н.Турниязов, А.Мамажонов, М.Қурбонова, Ш.Искандарова, Д.Лутфуллаева, С.Мўминов, М.Ҳакимов, М.Йўлдошев, С.Боймирзаева) тилшуносларининг махсус тадқиқотлари, илмий изланишлари муаммонинг хусусий масалаларини ҳал этишда методологик асосвазифасини бажаради. Тадқиқотларда бежиз мавжуд назарий қарашларга суянилиб, уларнинг фикрларидан иқтибослар олинмайди. Бунда уларнинг қарашлари методологик аҳамиятга эгалиги боис шундай йўл тутилади.
Таъкидлаш лозимки, тадқиқотларда ишнинг методологик асослари ҳақида гап кетганда, бу методологиянинг қандай муаммолар ечимига қай даражада кўмаклашганлиги таъкидланиши лозим. Зеро, тадқитот билан танишаётган киши, аввало, ишнинг методологик асослари ва уларнинг вазифалари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши талаб қилинади.
Ҳар қандай ҳодисанинг замиридаги моҳиятни очиш унинг элементар (элемент сифатидаги) хусусиятларини ва у билан бир системага кирувчи бошқа ҳодисаларга муносабатини аниқлаш асосида амалга оширилади[1]24. Таҳлилда ҳодисанинг системага ва системадошларига муносабати ботинан ёки зоҳиран эътиборга олинади. Масалан, бадиий адабиётдаги бирор асар (дейлик, “Ғурбатда ғариб...” рубоийси) нинг моҳияти унинг бошқа рубоийлар (системадошлари) га ҳамда умуман рубоий жанри (системаси) га муносабатини очиш ушбу рубоий структур таҳлилининг асосини ташкил этади. Бу структур таҳлилнинг “элемент↔элемент” ва “элемент↔система” алгоритмини ўзида ифодалайди. Алгоритмдаги “↔” шартли белгиси структурани ифодалайди. Элементнинг моҳияти “↔” (структура) да мужассамлашган. Масалан, онанинг моҳияти фарзандга нисбатан (“↔”) қаралганда очилади. Ф.де Соссюрнинг “язык есть форма, а не субстанция”25 [2] деган фикрини “система элемент эмас, балки муносабатлардир” дея жўн тушунмоқ керак.
Борлиқдаги аниқ, жонли системалар уч ўлчамли эканлиги билан характерланади. Бу эса борлиқнинг уч ўлчамли эканлиги билан боғлиқ. Узунлик, юза ва фазо борлиқнинг ўлчамларидир. Тўғри, борлиқ ҳодисаларининг бошқа ўлчовлари ҳам мавжуд. Масалан, оғирлик, тезлик, шакл ва ҳ. Аммо улар нисбий табиатли бўлиб, турли шароитларда, бошқа объектларга нисбатан олинганда ўзгариб туради.
Структур таҳлилларда ҳодисанинг системадошлари ва системасига муносабатлари тадқиқ қилиниб, бу муносабатларни горизонтал (системадошларига йўналган) ва вертикал (системага йўналган) кўринишларидаги чизиқсимон йўналиш сифатида тасаввур қилиш мумкин. Бу биринчи ўлчам асосидаги чизиқли таҳлил бўлиб, системавий хусусиятларни очувчи асосий усуллардан ҳисобланади. Бироқ ҳодисани иккинчи ўлчам асосида кузатиш, масалан, тил ҳодисасини матнда, бадиий ҳодисани асар таркибида текшириш, муайян бутунликнинг тарқибий қисми сифатида умумий бадиий манзара нуқтаи назаридан қараш уларнинг моҳияти сари қўйилган иккинчи қадамдир. Бунда нутқий ёки бадиий матн (масалан, “Бемор” ҳикояси лингвистик тадқиқот учун нутқий, адабиётшунос учун бадиий матн) борлиқдаги умумий юза категориясининг тажаллисидир. Ҳикояда Сотиболди (персонаж-элемент) хусусиятларининг бошқа персонаж-элементларга муносабати биринчи ўлчам бўлиб, асарнинг умумий мазмуни, ғояси, асар моҳияти (система) га муносабати эса ундаги иккинчи ўлчамни намоён қилади.
Навбатдаги босқичда матн ундан ташқаридаги муҳит (фазо) билан яхлит идрок этилади. Муҳит социал, дунёқараш (муаллиф, персонаж дунёқараши) маънавий, тарихий, ҳудудий каби хусусиятлардан иборат бўлиб, бадиий ҳодисани ушбу “фазовий” фонда кузатиш, таҳлил унсурининг муҳит билан структур муносабатларини ойдинлаштириш унинг янги кирраларини намоён қилади. Масалан, ёзувчи Сотиболди исмини танлашини олайлик. Бунинг бир неча омиллари бўлиб, улар биринчи ёки иккинчи ўлчам таҳлилида очилмайди. Бу омиллардан айримларини кузатамиз:


  1. Download 0,53 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish