Ишнинг назарий ва амалий аҳамиятлилигини кучайтиришга хизмат қилувчи методологик асослар. Ўзбекистон Республикасининг“Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фан ва таълим ҳақидаги фармонлари, ва бошқа таълим мазмуни сифатини такомиллаштиришга доир меъёрий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фан ва таълим юзасидан чиқарган қарорлари,фан ва таълим мазмуни сифатини такомиллаштиришга доир меъёрий ҳужжатлар.
Бу ҳужжатлар фан олдидаги давлат буюртмасини ўзида акс эттиради ва тадқиқотлар ривожланишнинг давлат томонидан белгиланган устувор йўналишларга мувофиқлигини таъминлайди.
Давлат раҳбарининг ижтимоий буюртмага мувофиқ равишда фан олдига қўядиган вазифалари тизими методологик асос сифатида. Тилдан амалий фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш, тил ва маданият, тил ва маънавият муштараклиги масалаларини ёритиш бугунги кунда долзарб вазифалардан ҳисобланади. Шунинг учун тадқиқотлардаги ана шу муаммога доир масалаларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг тил, маънавият ва маданият муштараклиги масаласига доир қарашлари, хусусан, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида эътироф ўртага ташланган тил ва тафаккур, тил ва руҳият, тил ва маънавият, тил ва сиёсат масалалари бўйича баён этилган фикрлар муаммо ечимида методологик асос вазифасини ўтайди.
3.Фалсафий методология. Фалсафий методология тадқиқотнинг қайси билиш босқичида бажарилаётганлигидан келиб чиққан ҳолда тайинланади. Масалан, тадқиқотнинг эмпирик ёки назарий босқичлардан қайси бирида эканлигига боғлиқ равишда методология:
– эмпирик-номинaлистик-мaтериaлистик;
– эмпирик-номинaлистик-идеaлистик;
– эмпирик-диaлектик-мaтериaлистик;
– эмпирик-диaлектик-идеaлистик;
– идрoкий-номинaлистик-идеaлистик;
– идрoкий-номинaлистик-мaтериaлистик;
– идрoкий-диaлектик-идеaлистик;
– идрoкий-диaлектик-мaтериaлистик
кўринишлардан бирида бўлиши мумкин. Масалан, билишнинг назарий босқичида идрокий-диалектик-материалистик методологияда диалектика миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши, инкорни инкор ва қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни, умумийлик, моҳият, имконият, сабаб ва алоҳидалик, ҳодиса, воқелик, оқибат категориялари, билиш назариясининг эмпирик ва назарий билим турларини фарқлаш ҳақидаги таълимоти, тасаввуф фалсафасининг зот ва тажалли мусаннияти назарияси лисоний имкониятларининг нутқий воқеланишида лисоний ва нолисоний омиллар ҳамкорлиги масаласини ойдинлаштиришда таянч вазифасини ўташи мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |