Ишнинг умумий тавсифи мавзунинг долзарблиги


Ўқув изоҳли луғатини тузиш тамойиллари



Download 0,53 Mb.
bet12/29
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#58856
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
Bog'liq
Холмуродов МД янгиси

2.1. Ўқув изоҳли луғатини тузиш тамойиллари

Луғат унга киритилган лексемалар ва уларга тузилган луғат мақолаларидан ташкил топади. Лексема деганда, одатда, луғатга киритилган ва луғат сўзлиги тузиладиган лексема (бош лексема) тушунилади. Лекин бу терминни кенгроқ маънода, яъни изоҳли луғатда семемаси (семемалари) белгиланиб, унга (уларга) изоҳ бериладиган — луғат сўзлиги тузиладиган бирлик семемасида тушуниш тўғри ва мақбул. Шундай тушунилганда, фақат луғатга киритилган лексемаларнигина эмас, ёрдамчи лексемалар билан ҳосил қилинган (ажратиб ёзиладиган) тасдиқ қилмоқ каби ясалганлексемаларни, шунингдек, бош лексема иштирокида юзага келган турғун бирикмаларни (мас. бош лексемаси иштирок этган боши осмонга етди, боши қотди каби фразеологизмларни) ҳам лексема (изоҳланувчи бирлик) деб қараш ўринли бўлади.


Луғатга киритилган лексемалар алифбо тартибида берилади ва улар, одатда, луғатнинг лексемалиги деб қаралади. Бу нотўғри эмас. Лекин масалага (ҳодисага) юқоридаги каби кенгроқ маънода қаралган тақдирда, фақат луғатга киритилган лексемаларгина эмас, балки луғатга киритилган ва семемалари белгиланиб, изоҳ билан таъминланувчи ажратиб ёзиладиган ясалганлексема ва турғун бирикмалар ҳам луғатнинг сўзлигини ташкил этади. Лекин улар, маълум тамойил асосида, бош лексемага тузилган луғат сўзлиги ичида берилади.
Луғат сўзлигига асос бўлган ҳар бир лексемабош лексемадейилади. Луғатга қўлланилиши чегараланган ва ўқувчига тушунарсиз деб ҳисобланган лексемалар берилади. Масалан, улар қуйидагилар:
1.Кўпчилик ўқувчи одатда қўлламайдиган ва тушунмайдиган, дарслик, илмий-оммабоп асар ва даврий матбуотда қўлланадиган терминлар: инқилоб, иқтисод, кўпайтирув, акция, тола, рақс, эмлаш, шудгорлаш ва б.
2.Касб-ҳунар лексикасидан ҳам кўпчилик тушунмайдиган ва қўлламайдиган чарх, арра, танда, ранда, эгов, искана каби лексемалар, шунингдек, косиб, дурадгор, қурувчи, кулол, пардозчи каби касб эгасини билдирувчи лексемалар ва улардан ясалган дурадгорлик, ҳунармандчилик, кулолчилик каби соҳа номини билдирувчи лексемалар.
3.Шевага оид лексемалар:
1) адабий тилда параллел қўлланадиган каравот-сўри-чорпоя каби лексемалар;
2) адабий тилга мансуб бўлмаса ҳам, кўпчилик шеваларда қўлланадиган ва ёзма манбаларда ҳам учрайдиган гурунг, манглай, қўноқ каби лексемалар;
3) адабий тилда варианти бўлмаган, маълум бир ёки бирдан ортиқ шевада қўлланадиган елвизак, елвагай, арчимоқ, арна каби лексемалар.

4.Тарихий лексемалардан ўтмишни ёритиш ва тасвирлашга оид ишларда қўлланадиган хон, амир, қарол, чоракор, батрак, қози, миршаб, омоч, чақирим каби лексемалар.


6.Эскирган лексемалардан ўз вақтида кенг истеъмолда бўлиб, ҳозирда бошқа лексема билан алмашган ёки илмий, бадиий асарлар ва бошқа манбаларда қўлланувчи дорилфунун, кашшоф, чағир, илик, айламоқ каби лексемалар.
7.Ҳозирги тилда мустақил ҳолда деярли қўлланмайдиган, ҳатто бутунлай истеъмолдан чиққан, лекин истеъмолда бўлган мақол, матал ва фразеологизмлар таркибида, шунингдек, маълум бир лексема билангина қўлланувчи нил (бўёқчининг нилими), бебилиска (бебилиска пул), чумак (чумак урмоқ), барҳам (барҳам бермоқ), миқ (миқ этмаслик), ато (ато қилмоқ) каби лексемалар.
8.Диний тушунчаларни билдирувчи, оғзаки ва ёзма нутқца кенг қўлланадиган ақиқа, азон, рўза, ийд, намоз, никоҳ, фотиҳа, черков, буддизм, насроний каби лексемалар.
9.Халқлар номларидан:
1) халқларни билдирувчи ўзбек, турк, инглиз, немис, француз, араб, хитой каби лексемалар;
2) тарихда маълум роль ўйнаган, шу туфайли номи ҳозирги ёзма манбаларда учрайдиган халқ, қабила ва сулолаларни билдирувчи массагетлар, сомонийлар, шайбонийлар, хакаслар;
3) ўзбек халқи таркибига кирувчи қабила ва уруғ номлари: қарлуқ, қипчоқ, манғит, қирқ, найман каби лексемалар.
10.Шўро даврида кенг истеъмолда бўлган, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгандан кейин бошқа лексема билан алмаштирилган революция (инқилоб), экономика (иқтисодиёт), план (режа), район (туман), область (вилоят), массив (даҳа), минут (дақиқа) каби лексемалар.
Юқоридаги бандларда қайд этилган талабларга мос келмайдиган (жавоб бермайдиган) лексемалар ва лексема шакллари, шунингдек, қисқартмалар (ЎзЛиДеП, УЎК каби), атокли отлар ҳам изоҳланувчи бирлик (бош лексема) сифатида луғатга киритилади.
Луғатга лексема танлаш ҳақидаги қисқа тарзда айтилганлардан маълум бўладики, буларга амал қилиш билан шу масалада (лексема, унинг вариантлари ва ш. к. жиҳатдан) адабий меъёр (норма) белгиланади ва бу ишга алоқида эътибор қаратилди. Натижада шу вақтга қадар давом этиб келаётган баъзи нуқсон ва хатоликлар тузатилади. Macалн, 2014 йилда "Академнашр" нашриёти томонидан чоп этилган “Ўзбек тилининг имло луғати”да кавламоқ, ковак лексемалари худди шундай берилган. 5 жилдли изоҳли луғатда эса кавак, ковламоқ шаклида берилган. Ваҳолонки, бу икки лексемадаги “к” ҳарфидан кейинги ҳарф бир хил бўлиши, аниқроғи “о” ёзилиши керак. Чунки уларнинг иккаласи ҳам аслида ков лексемасидан ясалган: ков+ак, ков+ламоқ.
Турғун бирикмалар ҳам луғатга киритиладиган лексемаларга қўйиладиган (юқорида қайд этилган) талаблар асосида луғатга киритилади. Яъни қўлланиш доираси чегараланган турғун бирикмалардан кўп ишлатиладиган, ёзма нуткда ҳам кўп учрайдиганлари киритилади. Булар қуйидагилар:
1.Оғзаки ва ёзма нуткда қўлланадиган, турли соҳага оид бирикмалар: миллий даромад, даромад солиғи, атроф муҳит, маъмурий жазо, меҳнат дафтарчаси, қон босими, жарима тўпи каби.
2.Таркибидаги бирор лексема кўчма семемали бўлган бирикмалар: оқ кўнгил, кўнгли оқ, қора кўнгил, кўнгли қора, қўли гул каби.
4.Фразеологизмлар: аммамнинг бузоғи, уччига чиққан, оёгини қўлга олмоқ, тошингни тер каби.
5. Изоҳталаб этувчи идиомалар: Темирни қизиғида босмоқ. Синамаган отнинг сиртидан ўтма. Сўқир кўзга сурма. Кўза кунда эмас, кунида синади ва ш. к.
Бирор лексемага тузилган луғат сўзлигига киритиладиган юқорида келтирилган типдаги турғун бирикмалар бўлса, улар худди шу беш банддаги тартибда берилади ва ҳар бирининг семемаси (семемалари) қайд этилиб, уларга изоҳ берилади, шунингдек, бу семема ва изохдарни тасдиқловчи мисоллар ҳам келтирилади.
Маълум бўладики, луғат сўзлиги бош лексеманинг ўзига тузилган бўлиши ёки шу бош лексемадан ҳосил қилинган ясама лексема ҳамда таркибида шу лексема иштирок этган турғун бирикмалар бўлса, уларга тузилган луғат "мақолача"ларини ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Бош лексемалар (мустақил лексемалар) ноль шаклда (бош шаклда) берилади Халқ, қабила, элат номлари, шунингдек, айрим терминлар кўплик шаклида берилмайди. Бирлик шакл бош лексема сифатида берилади. Мисол:

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish