Ишнинг умумий тавсифи мавзунинг долзарблиги


ЎҚУВ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ ЛУҒАТ МАҚОЛАСИНИНГ ТАРКИБИ



Download 0,53 Mb.
bet25/29
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#58856
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Холмуродов МД янгиси

ЎҚУВ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ ЛУҒАТ МАҚОЛАСИНИНГ ТАРКИБИ


3.1.Бир маъноли сўзларни ўқув изоҳли луғатида бериш асослари

Луғатда бир маъноли сўзларнинг 22 хусусияти келтирилади ва уларнинг ҳар бир тиавсифланади.


Биринчи ўринда сўзнинг туркумий белгиси берилади:
АБАД 1) туркумий белгиси: пайт оти
АБАДИЯ саодати абадия 1) туркумий белгиси: мавҳум от.
Иккинчи белги сифатида сўзнинг талаффуз хусусиятлари олинади:
АБАДИЯН 2) талафф: абадийян
АБАДИЯТ 2) талафф: абадият
Учинчи белги сўзнинг имлоси ҳақида бўлади:
АБАДУЛАБАД 1) туркумий белгиси: даража-миқдор равиши 2) талафф: абадулабат 3) имлоси: шаклий ёзув
АБАЖУР 1) туркумий белгиси: нарса-буюм оти 2) талафф: абажур 3) имлоси: шаклий ёзув
Тўртинчи белги сўзнинг таркибига дахлдор:
АБАЖУРЛИ 1) туркумий белгиси: белги сифати 2) талафф: абажурли 3) имлоси: фонетик 4) таркиби: абажур/ли
AБAC1) туркумий белгиси: хусусият сифати 2) талафф: абас 3) имлоси: шаклий ёзув 4) таркиби: яхлит
Бешинчи белги ясалиш хусусияти:
АББОСИЙЛАР 1) туркумий белгиси: шахс оти 2) талафф: аббосийлар 3) имлоси: фонетик ёзув 4) таркиби: аббос/ий/лар 5) туб/ясама: ясама (аббос+ий(лар))
АББРЕВИАТУРА 1) туркумий белгиси: нарса-буюм оти 2) талафф: 3) имлоси: шаклий ёзув 4) таркиби: яхлит 5) туб/ясама: туб
Еттинчи белги сўзнинг этимологияси ҳақида бўлади:
АБГОР 1) туркумий белгиси: ҳолат сифати 2) талафф: 3) имлоси: шаклий ёзув 4) таркиби: яхлит 5) туб/ясама: туб 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: форсча (١ڧگار– “яраланган”, “толиққан”)
АБГОРЛИК 1) туркумий белгиси: мавҳум ҳолат оти 2) талафф: 3) имлоси: фонетик ёзув 4) таркиби: абгор/лик 5) туб/ясама: ясама (абгор+лик) 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: ўзбекча
Саккизинчи белги сўзнинг омоними бўлиб, омоними бўлмаса, “омоними йўқ” маъносидаги чизиқча (-) белгиси қўйилади.
АБДОЛ 1) туркумий белгиси: шахс оти 2) талафф: 3) имлоси: шаклий ёзув 4) таркиби: яхлит 5) туб/ясама: туб 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: арабча (ابدال– авлиё (лар)) 8) омоними: –
АБДОЛВАШ 1) туркумий белгиси: характер-хусусият сифати 2) талафф: 3) имлоси: шаклий ёзув 4) таркиби: абдол/ваш 5) туб/ясама: ясама (абдол+ваш) 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: арабча ўзбекча 8) омоними: –
Тўққизинчи белги сўзнинг пароними бўлиб, пароними бўлмаса, “пароними йўқ” маъносидаги чизиқча (-) белгиси қўйилади.
АБЕРРАЦИОН 1) туркумий белгиси: белги сифати 2) талафф: 3) имлоси: шаклий ёзув 4) таркиби: яхлит 5) туб/ясама: туб 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: лотинча (aberratio — “ўзгариш”, “узоқлашиш”, “четлашиш”)8) омоними: – 9) пароними: операцион
Ўнинчи белги сўзнинг вариантдоши бўлиб, бўлмаса, “варианти йўқ” маъносидаги чизиқча (-) белгиси қўйилади.
АБЖАДХОН 1) туркумий белгиси: шахс оти 2) талафф: абжатхон 3) имлоси: шаклий ёзув 4) таркиби: абжад/хон 5) туб/ясама: ясама (абжад+хон) 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: форсий ( ١ﺒﺠدﺨاﻦАбжад” ўқувчи) 8) омоними: – 9) пароними: – 10) варианти: – 11)
Шу билан сўзнинг шаклий хусусиятлари тугайди ва қолган тавсифлар маънога дахлдор бўлади:
АБЖИР 1) туркумий белгиси: характер-хусусият сифати 2) талафф: 3) имлоси: фонетик 4) таркиби: яхлит 5) туб/ясама: туб 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: ўзбекча 8) омоними: – 9) пароними: – 10) варианти: – 11) маъноси: ТЕЗ ҲАРАКАТ ҚИЛАДИГАН 12) қўлланиши: чегараланган 13) даври: замондош 14) услуби: сўзлашув 15) синоними: дадил,чаққон, илдам, эпчил 16) антоними: суст, бўш, эпчил – лаванг, ландавур, лапашанг, ношуд, оғзидаги ошини олдирадиган, уқувсиз, сусткаш, тепса-тебранмас 17) уяси: 18) уядоши: 19) даражаланиши: дадилилдам – эпчил –чаққон – абжир 20) рус: ловкий, профорный, расторопный, разбитной, цепкий 21) ингл: 22) мисол: Йўлчибой барвасталигига қарамасдан абжиргина йигит. Ойб., Танланган асарлар. Отамдан ёши катта бўлса ҳам, лекин ўзи абжир, ғўлабир киши эди. М.Исм., “Бизнинг роман”.
АБЗАЛ 1) туркумий белгиси: қурол-восита оти 2) талафф: 3) имлоси: шаклий ёзув 4) таркиби: яхлит 5) туб/ясама: туб 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: форсча (١ﺒﺰ١ﻞ– “асбоб”, “иш қуроли”) 8) омоними: – 9) пароними: афзал 10) варианти: – 11) маъноси: ОТ-УЛОВНИ ИШЛАТИШ УЧУН ЗАРУР АСБОБЛАР МАЖМУИ 12) қўлланиши: чегараланган 13) даври: замондош 14) услуби: сўзлашув 15) синоними: асбоб 16) антоними: – 17) уяси: “қурол-восита” 18) уядоши: асбоб, ускуна 19) даражаланиши: – 20) рус: сбруя, упряжь 21) ингл: 22) мисол: - Мана буларни ямаб қўй, — деб жаҳл билан олдимга узилган-юлинган бир тўда қайиш, жазлиқ, юган – от абзалларини бир бигиз ва бир нечта тикиш билан улоқтирди. Ғ.Ғул., “Тирилган мурда”. Ёзи отнинг абзалларини ел-касига кўтариб, йилқилар орасидан бўз отни ахтариб кетди. “Ёзи билан Зебо”.
АБЗАЛЛАМОҚ ) туркумий белгиси: фаолият феъли 2) талафф: 3) имлоси: фонетик ёзув 4) таркиби: абзал/ла 5) туб/ясама: ясама (абзал+ла) 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: ўзбекча 8) омоними: – 9) пароними: – 10) варианти: – 11) маъноси: ОТ-УЛОВГА ЭГАР-ЖАБДУҚ УРМОҚ 12) қўлланиши: чегараланган 13) даври: замондош 14) услуби: сўзлашув 15) синоними: шайламоқ 16) антоними: – 17) уяси: “тайёрламоқ” 18) уядоши: 19) даражаланиши: – 20) рус: снаряжать (лошадь), надевать (сбрую на лошадь), седлать (коня) 21) ингл: 22) мисол: Ёрнинг ишқи мани бунда бўзлатти, Абзаллаб минарман бу қора отти. “Муродхон”.
АБИРА 1) туркумий белгиси: шахс оти 2) талафф: 3) имлоси: фонетик ёзув 4) таркиби: яхлит 5) туб/ясама: туб 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: ўзбекча 8) омоними: – 9) пароними: – 10) варианти: эвара11) маъноси: НЕВАРАНИНГ ФАРЗАНДИ 12) қўлланиши: чегараланмаган 13) даври: замондош 14) услуби: умумуслубий 15) синоними: неваранинг фарзанди 16) антоними: – 17) уяси: “қон-қариндош” 18) уядоши: чевара, фарзанд, жиян 19) даражаланиши: эвара – невара – фарзанд 20) рус: правнук, правнучка 21) ингл: 22) мисол: Меъморнинг икки невараси ва бир эвараси бор. Мирм., “Меъмор”.
АБЛАҚ 1) туркумий белгиси: ҳайвон оти 2) талафф: аблах 3) имлоси: шаклий ёзув 4) таркиби: яхлит 5) туб/ясама: туб 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: арабча (١ﺑﻠﻖ – “ола”, “чипор”) 8) омоними: – 9) пароними: аблаҳ 10) варианти: – 11) маъноси: ЧИПОР ОТ 12) қўлланиши: чегараланган 13) даври: архаик 14) услуби: сўзлашув 15) синоними: чипор, ола, чавкар 16) антоними: – 17) уяси: “от” 18) уядоши: қорабайир, саман, бўз, қора 19) даражаланиши: оқ – бўз – саман – чипор – қора 20) рус: чубарый 21) ингл: 22) мисол:
АБЛАҲ 1) туркумий белгиси: характер-хусусият сифати 2) талафф: аблах 3) имлоси: шаклий ёзув 4) таркиби: яхлит 5) туб/ясама: туб 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: арабча (اﺒﻠﻪ – “тентак”, “беақл”, “нодон”) 8) омоними: – 9) пароними: аблаҳ 10) варианти: – 11) маъноси: ТУБАН, ЯРАМАС ХУЛҚ-АТВОРЛИ 12) қўлланиши: чегараланган 13) даври: замондош 14) услуби: сўзлашув 15) синоними: ярамас,ифлос,разил16) антоними: 17) уяси: “инсонийлик” 18) уядоши: иймонли, виждонли, оқил, диёнатли, содиқ, сотқин, ҳалол, вафодор 19) даражаланиши: ярамас, ифлос, аблаҳ, разил20) рус: подлец, мерзавец, негодяй 21) ингл: 22) мисол: Мендақа бефахм-бефаросат аблаҳларни аяш – гуноҳ! Фельетон қилинг, фельетон! О.Ёқ., “Бир фельетон қиссаси”.
АБО 1) туркумий белгиси: нарса-буюм оти 2) талафф: або 3) имлоси: фонетик ёзув 4) таркиби: яхлит 5) туб/ясама: туб 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: арабча (اﺒﺎ– “узун жун кийим” 8) омоними: – 9) пароними: оббо 10) варианти: – 11) маъноси: Авраси асосан жундан тўқилган, кенг, енги калта эркаклар уст кийими 12) қўлланиши: чегараланган 13) даври: тарихий14) услуби: китобий 15) синоними: – 16) антоними: – 17) уяси: “кийим” 18) уядоши: ҳирқа, қабо, тўн, яктак 19) даражаланиши: – 20) рус: – 21) ингл: 22) мисол: Шайбонийхон бошига қизил бўрк устидан салла ўраган, кўк мовутдан або кийган. П.Қод., “Юлдузли тунлар”.
АБОЛИЦИЯ 1) туркумий белгиси: натижали фаолият феъли 2) талафф: аболитсийа 3) имлоси: шаклий ёзув 4) таркиби: яхлит 5) туб/ясама: туб 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: лотинча (abolitio – “бекор қилиш”) 8) омоними: – 9) пароними: полиция 10) варианти: – 11) маъноси: ҚОНУН ЁКИ ҚАРОРНИНГ БЕКОР ҚИЛИНИШИ 12) қўлланиши: чегараланган 13) даври: замондош 14) услуби: илмий 15) синоними: бекор қилиш 16) антоними: 17) уяси: 18) уядоши: 19) даражаланиши: 20) рус: аболиция 21) ингл: 22) мисол:
АБОНЕМЕНТ 1) туркумий белгиси: қурол-восита оти 2) талафф: абанимент 3) имлоси: шаклий ёзув 4) таркиби: яхлит 5) туб/ясама: туб 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: французча (abonnement – “ёзишга доир”) 8) омоними: – 9) пароними: абонент 10) варианти: – 11) маъноси: БИРОР НАРСАДАН МАЪЛУМ МУДДАТГА ФОЙДЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТ 12) қўлланиши: чегараланган 13) даври: замондош 14) услуби: расмий 15) синоними: аъзолик ҳужжати 16) антоними: 17) уяси: “ҳужжат” 18) уядоши: гувоҳнома 19) даражаланиши: – 20) рус: абонемент 21) ингл: 22) мисол: Абонемент олмоқ
АБОНЕНТ 1) туркумий белгиси: шахс оти 2) талафф: абанент 3) имлоси: шаклий ёзув 4) таркиби: яхлит 5) туб/ясама: туб 6) тузилиши: содда 7) к/чиқиши: французча (abonner – “ёзилмоқ”, “обуна бўлмоқ” 8) омоними: 9) пароними: 10) варианти: 11) маъноси: АБОНЕМЕНТГА ЭГА ШАХС ЁКИ МУАССАСА 12) қўлланиши: чегараланган 13) даври: замондош 14) услуби: расмий 15) синоними: обуначи 16) антоними: – 17) уяси: “аъзо” 18) уядоши: депутат, фаол 19) даражаланиши: – 20) рус: абонент 21) ингл: 22) мисол:

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish