Ишнинг умумий тавсифи мавзунинг долзарблиги


ЯХШИ 1 дурустдан кучлиижобий белги-хусусиятли... ДУРУСТ



Download 0,53 Mb.
bet23/29
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#58856
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29
Bog'liq
Холмуродов МД янгиси

ЯХШИ 1 дурустдан кучлиижобий белги-хусусиятли...
ДУРУСТ яхшидан кучсиз,бир оз яхши, ёмон эмас...
СОЗ 1 яхшидан кучли ижобий белги-хусусиятли.
Ҳавола йўли билан изоҳлашдан, асосан, маънодошлексемаларда фойдаланилиб келинганэмас. Бундан ташқари, яъни лексемасемемаси таъриф, тушунтириш орқали изоҳланган ҳолларда, изоҳнинг қўшимча таркибий қисми сифатида, маънодошлексемадан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда лексемасемемасига берилган изоҳдан сўнг нуқтали вергул (;) қўйиб, маънодошлексема келтирилади. Мисол:
АЙБ 1 Тартиб-қоида, одоб-ахлоқ меъёрларига хилоф иш; гуноҳ...
4 Расоликни бузувчи белги; нуқсон...
Бу ҳам тўғри эмас. Бундай ҳолатда ҳам тенглаштириш лексемасемемасини мавҳумлаштиради.
Бундай ҳолларда изоҳдан сўнг шу лексеманинг нафақат ҳар қандай маънодоши, ҳатто ҳар тарафлама унга яқин бўлган, лексемага берилган изоҳни англашга ёрдам берадиган синоними ҳам берилиши керак эмас. Бирон белгиси ёки белгилари билан изохданган семемадан кескин фаркланувчи лексемани келтириш мутлақо мумкин эмас. Macалан,юз лексемасининг бир семемасига берилган изоҳдан кейин бет лексемасини келтириш мумкин эмас, лекин ораз лексемасини келтириш мутлақо мумкин эмас.
Алмаштирилган лексема ҳам изоҳдан сўнг (синоним сифатида) келтирилмайди. Macалан,инқилоблексемасининг семемаси (семемалари)га берилган изоҳдан сўнг революция лексемаси келтирилмаслиги тўғри.
Феълнинг нисбат шаклларини ишлаш ва изоҳлашда ҳам юқоридагича йўл тутилади, яъни луғатга киритилган феълнинг қайси нисбат шакли экани, агар нисбат янги семемабермаётган бўлса, анъана бўлиб қолган қуйидагидек ҳолатда берилиши тўғри эмас:
КЎРСАТМОҚ 1 Кўрмоқ фл. орт.н...
2 Намойиш қилмоқ, билдирмоқ. Ҳақ эканини кўрсатди...
3 [изоҳ]...
Лексеманинг вариантларидан (каптар — кабутар, набира — невара, билан — бирлан — бирла каби) фақат биттаси (асосий ҳисоблангани) изохданиб, бошқаси унга ҳавола этилиш қоидасига ўқув изоҳли луғатида ҳам амал қилиниши керак.
Ажратиб ёзиладиган ясама лексемалар ва турғун бирикмаларнинг қайд этилган семемаси (семемалари) ҳам изоҳ билан таъминланади. Бунда ҳам юқорида қайд этилган йўлларга амал қилинади.
Луғат сўзлигининг сўнгги узвиизоҳланувчи бирлик семемаси изоҳидан кейин бериладиган мисолдир. Далилловчи мисол, гарчи ҳар бир семеманинг изоҳидан сўнг берилса-да, лекин у олдинги беш моддада қайд этилганларнинг, яъни изохланувчи бирликнинг (жумладан, бош лексеманинг) айтилган талаблар асосида киритилганлигини, унга қўйилган грамматик ва услубий белгиларнинг тўғрилигини, изоҳланувчи бирлик семемаси (семемалари)нинг тўғри, аниқ белгиланганлигини, ниҳоят, ҳар бир семемага берилган изоҳнинг тўғрилигани тасдикдаш учун келтирилади. Кўринадики,далилловчи мисоллар луғат сўзлигида муҳим вазифа бажаради ва унинг қиймати ана шу вазифаларни бажаришга қай даражада муносиблиги билан белгиланади.
Далилловчи мисол, мисол-иқтибос юқоридаги талаблар нуқтаи назаридан, эҳтиёж бўлган ҳолларда берилади. Аксинча, ҳолларда мисол бериш шарт бўлмайди. Macалан, бошқа лексема билан бутунлай алмаштирилган лексемалар учун (семемаси, семемалари қайд этилмаслиги туфайли) уларнинг тилда қўлланганлигини тасдиқлаш учунгина мисол бериш ўқув изоҳли луғатида ҳам тўғри йўлдир.
Далилловчи мисолнинг қандай шаклда, яъни сўз бирикмаси ёки гап шаклида бўлиши, шунингдек, унинг маълум манбадан олиниши кераклиги лексеманинг, лексемасемемасининг хусусиятига қараб белгиланади. Иложи борича, тежам учун далилни бирикма сифатида бериш етарли. Масалан, чекмоқ лексемасининг (бир семемаси) изоҳидан сўнг сигарета чекмоқ, нос чекмоқ мисолларини, ҳатто улардан бирини келтириш кифоя. Лекин айрим лексемаларнинг семемаси изоҳидан сўнг тегишли манбадан гап шаклидаги мисол келтирилиши талаб этилади. Macалан,турқ, чеҳра лексемалари учун, кўтармоқ феълининг "дош бермоқ, чидамоқ" семемаси учун шундай мисол бериш шарт.
Баъзи лексемалар кенг (кенгроқ) тушунчани билдиради. Биргина мисол бундай лексемалар семемасининг хусусиятини тасдиқлай олмайди. Бинобарин, уларнинг семемаси изоҳидан кейин ана шу изоҳни етарли тасдиқлайдиган мисоллар келтириш керак бўлади (Macалан,нафислексемаси).
Фразеологизмлар учун луғат сўзлигига мисол беришда ҳам юқорида қайд этилган талаблар асосида иш кўрилади.
Мисол-иқтибослар 1995 йилдан кейин амалда бўлаётган янги имло қоидалари асосида чоп этилган манбадан олинган бўлиши, улар ҳозирги (амалдаги) имлога мослаб берилиши мақсадга мувофиқ.
Келтирилган мисол-гаплар қисқа ва лўнда ҳамда тушунарли бўлиши лозим.
Мисол-далил сифатида айрим, кичик шеърлардан келтирилган парчаларда, аксар ҳолларда, шу парча олинган шеърнинг, муаллифи (шоир)нинг номини келтириш билан амалга оширилиши лозим. “Газетадан”деган мисоллар билан ўқувчини алдаш керак эмас. Газетанинг номини ҳам аниқ бериш лозим.



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish