Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet70/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   179
Bog'liq
фито

Кураш тадбирлари.Фитофторага қарши шотланд олими Блек чидамли навлар яратишни таклиф қилган эди. Унинг фикрича, картошкани ёввойи формаларида фитофторага чидамлиликни 4 та ген R1 R2 R3 R4 назорат қилади ва бу генлар турли ирқларга чидамлиликни белгилайди. Кейинги йилларда эса бу назария ҳаётда ўз тасдиғини топмади, чунки замбуруғнинг ирқлари шу қадар кўп эдики, буни селекцион йўл билан ҳал этиб бўлмаслиги аён бўлди. Табиатда назарий жиҳатдан мутация, гибридизация, ядроларнинг соматик рекомбинацияси орқали доимо ҳар 14 – 18 соатда 1 та янги ирқ пайдо бўлиб туради. Бундай муддатда эса картошкани янги гибрид ёки навини яратиб бўлмайди, ёки яратилган гибрид ёки навлар маълум ирқларга чидамли бўлсада, кейинчалик бошқа ирқлар томонидан кучли даражада касалланиши кузатилади.
Агротехнологик кураш тадбирларидан соғлом уруғликдан фойдаланиш, тупроққа фосфорли, айниқса калийли ўғитлар бериш, ўсимликларни мисли, борли ва марганецли микроўғитлар билан илдиздан ташқари озиқлантириш лозим. Бир томонлама азотли озиқлантириш касалланишни кучайтиради. Уруғлик туганакларни ёруғ шароитда нишлатиш, туп остига кўпроқ ва қалинроқ тупроқ тортиш лозим.
Кимёвий тадбирлардан ўсув даврида мисли фунгицидлардан фойдаланиш тавсия этилади. Синтетик фунгицидлар фитофторага таъсир этмайди. Ўсув даврида 1 % ли Бордо суюқлиги, 3% ли мис хлор оксиди қулланилади. Шунингдек Ридомил-Голд фунгицидини 2,0 – 2,5 л/га, Курзат фунгицидини эса 2,5 кг/га меъёрида қўллаш тавсия этилади. Биринчи кимёвий ишлов касаллик аломатлари намоён бўлиши билан дарҳол ўтказилади ва ҳар 8 – 12 кунда такроран қайта дориланиб турилади. Бунда ишчи суюқлик сарфи 450 – 500 л/га дан кам бўлмаслиги талаб этилади. Ушбу фунгицидлар контакт таъсирга эга эканлиги инобатга олиниб, дорилашда ўсимликларнинг бутун ер устки қисмини тўлиқ ҳўлланишига эришиш лозим.
Касалланган палаклар картошкани ковлашга 10 – 15 кун қолганда йўқотилади. Бунинг учун палакларга 1,5% ли магний хлорид эритмаси пуркалади (ишчи суюқлик сарфи 1000-1100 л/га), сўнгра палаклар йиғиштирилиб, ёқиб юборилади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish