Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Картошка ниҳолларида "қорасон" ва туганакларида юмшоқ бактериоз чириш



Download 1,79 Mb.
bet66/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   179
Bog'liq
фито

3. Картошка ниҳолларида "қорасон" ва туганакларида юмшоқ бактериоз чириш касаллигини Erwinia туркумига мансуб бактериялар, жумладан Erwinia carotovora ssp. atroseptica нам ва совуқ, Erwinia carotovora ssp. carotovora - илиқ, Erwinia carotovora ssp. chyanthemum (=Е.chyanthemum) эса иссиқ иқлимли минтақаларда қўзғатади. Касаллик картошка ўсув даврида далада ва омборхоналарда ривожланади.
Қўзғатувчининг белгилари. Erwinia carotovora. Бактерия тўғри таёқча шаклли, ўлчами 1,0-5,0x0,5-1,0 мкм, якка-якка, баъзан калта занжирчаларда жойлашган. Перитрих, ҳаракатчан. Хемоорганотроф. Вогес-Проскауэр реакцияси мусбат, олтингугурт ангидриди ҳосил қилади, желатинани суюлтиради. Баъзи штаммлари D-глюкозадан газ ҳосил қилади. L-арабиноза ва D-глюкозани, баъзи штаммлари глицерин ва мальтозани ўзлаштиради. Нитратларни тиклайди. Каталазамусбат. Ўсиш факторларига муҳтож эмас. Колониялари сариқ, кўк ёки рангсиз; баъзи штаммлариники мукоид, шилимшиқсимон. Erwinia amylovora туридан фарқли ўлароқ, 36°С ҳароратда ўсмайди. Пектатни, баъзи штаммлари казеинни парчалайди. Таркибида 5% натрий хлорид бўлган муҳитда ўса олади. Пахта ёғини гидролиз қилади.
Тупроқ нам бўлса, дала тез-тез суғорилса, экин бутун ўсув даврида зарарланади. Касал туганакдан ўсиб чиққан ниҳолларда қорасон ривожланади - уларнинг илдиз бўғзида, тупроқ сатҳидан юқорига қараб, қора, шилимшиқ доғлар пайдо бўлади, улар поянинг пастки қисмларига тарқалади, зарарланган жойлар чирийди, ниҳоллар ётиб ёки пакана бўлиб қолади, барглари сарғайиб, тепага букилади, қурийди, ўсимлик сўлиб қолади. Янги мевалар илдизга бириккан жойидан бошлаб чирийди. Касаллик ҳосилни пасайтиради. Туганаклар ҳашарот ва касаллик, ҳамда ташиш ва омборхоналарга жойлаш пайтида етказилган механик жароҳатлар орқали бактерия билан зарарланганида, уларнинг устида, айниқса кўзчаларида, думалоқ, ботиқ некротик доғлар ривожланади. Улар тез ўсади; ҳосил далада ёки омборхонада сақлаш пайтида чириб кетади (Int. Potato Center, 1982).
Омборхонада сақлаш жараёнида ташқи кўриниши соғлом, бироқ енгил зарарланган туганакларда ҳўл "чириш" ривожланади ва соғломларига тез ўтади. Физиологик кучсиз туганаклар кучлироқ зарарланади, одатда бу бактериялар замбуруғлар зарарлаган туганакларни иккиламчи зарарлайди ва картошка чиришини тугаллайди, Зарарланган туганаклар, айниқса 15°С-20°С ҳароратда, 3-6 кун ичида батамом чирийди.
Қўзғатувчи зарарланган ўсимлик қолдиқпари ва уруғлик туганакларда сақланади.
Касалликни Ўзбекистонда Erwinia cichorocearum, синоним Erwinia solani (Запрометов, 1974), Россияда эса Pectobacterium phytophthprum, синоним Erwinia phytophthora (Пересыпкин, 1982) бактериялари қўзғатади, деб ҳисоблашган, аммо булар Erwinia carotovora турининг синонимлари бўлиши тахмин қилинади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish