Маккажўхорини чанг қоракуя касаллиги
Sorosporium relianum Mc. Apl. f. zeae
Маккажўхорининг бу касаллиги Марказий Осиёда, Молдавияда, Шимолий Кавказда, Украинада кенг тарқалган.
Касаллик маккажўхорини султонини ва сўтасини зарарлайди. Касалланган султон тўлиқ ёки қисман чангланувчи қора массага айланади. Сўта ўрнида шиш пайдо бўлади, бу шишлар ичида кўплаб қора массали спора ҳосил бўлади. Сўта пишиш даврига бориб яшил ва зич сўта ўрамлари сарғаяди, қурийди ва очилади. Споралар секин тарқалади, чунки буларни сўта толалари тўсиб туради. Касалланган ўсимлик ўсишдан орқада қолади, барги кучли ривожланади ва ранги ўзгаради, ҳосилдорлик 15-20 % камаяди.
Телиоспоралар асосан маккажўхори иплари ҳосил бўлиш пайтида пишади. Улар чангиб маълум бир қисми (асосан) тупроқ бетига тушади. Маълум қисми уруққа тушади асосан донни (сўтани) йиғиштириш пайтида. Патоген билан зарарланиш уруғни униш пайтида уруғ ниши ер бетига чиққунигача рўй беради. Айрим вақтда ўсимлик 2-3 барг ҳосил қилганида рўй беради. Телиоспоралар ўсиб фрагмабазидияли базидоспоралар ҳосил қилади.
Спораларни кўплаб ўсиши ҳарорат 28-30 °С даража ва меъёрдаги намликда яхши ўтади. Ҳамма телиоспоралар шу йилнинг ўзида унмайди, айримлари 2 йил давомида униб чиқиш қобилиятини йўқотмайди.
Sorosporium relianum Mc. Apl. f. zeae фақат генератив органларини емирмасдан, балки вегетатив ҳужайраларини ҳам емиради.
Қарши кураш: Алмашлаб экиш, уруғларни экишдан олдин албатта дорилаш, чидамли навлар экиш.
Саволлар:
3анг касалликларини асосий хиллари, қўзғатувчи замбуруғларнинг ривожланиш биологиясини айтиб беринг?
Занг касалликларидан кўриладиган иктисодий зарар қандай?
Занг касалликларини асосий аломатлари қандай?
Занг касалликлари инфекциясининг сақланиш жойлари, бунда оралиқ хўжайиннинг ўрнига эътибор беринг?
3анг касалликларига қарши кураш чораларини асосий йўналишларини айтинг?
6. Ғалла экинларида учрайдиган қоракуя касалликларини асосий
белгилари ва бу белгиларнинг қоракуя хиллари бўйича
фарқланишини айтиб беринг?
7. Қоракуя касалликларини тарқалиш усулларига таъриф беринг?
8. Қоракуя касалликларидан келадиган иқтисодий зарар қандай?
9. Қоракуя касалликларига қарши кураш чораларини моҳияти
нималардан иборат?
10. Ун шудринг касаллигини аломатлари, зарари, қўзғатувчи
замбуруғнинг биологияси ва қарши кураш чораларини айтинг?
11. Тош (ўроқ) куя касаллигини зарари қандай?
12. Маккажўхорини чанг қоракуя касаллигини тарқалиши, зарари ва қарши кураш чораларини таърифланг?
Do'stlaringiz bilan baham: |