Арпанинг пакана бўйли занг касаллиги
Арпа экиладиган ҳамма жойда тарқалган, эрта баҳорда экилган арпада касаллик кеч пайдо бўлади, асосан арпани сут ёки мум пишиш даврида, аммо кузги арпада касаллик эрта пайдо бўлади, ҳатто униб чиққан майсаларини зарарлайди. Касаллик аломатлари баргда ва барг қўлтиғида оч-сариқ тусли, тартибсиз жойлашган бўшлиқларда урединалар ҳосил қилади, кейинчалик баргларни орқа томонида, барг қўлтиғларида майда қора ёстиқчалар - телийлар ҳосил қилади . Бу касалликни икки уйли замбуруғ - Puccinia hordei otth. (P. simlex Eriks et Henn: P. anomala Rostr.) қўзғатади.
Эцидияспоралари қуш тили (птицемлечник)нинг ҳар хил турларида ҳосил бўлади. Урединиоспоралари ва телейтоспоралари арпада ҳосил бўлади. Урединиоспоралари шарсимон ёки кенг эллипс шаклида сарғиш тусли, оч – қўнғир рангли, тукли пўстлоқли. Телейтоспоралари эса бир ва икки ҳужайрали, қўнғир тусли, узунчоқ шаклда.
Урединиоспоралари Puccinia hordei бир томчи сув бўлган вақтда ҳаво ҳарорати 10-25 °С бўлганида ўсимликни зарарлаш қобилиятига эга.
Инкубацион даври 7-8 кунга тенг. Телейтоспоралари тинчлик даврини ўтганидан кейин ўсиб базидиоспоралар ҳосил қилади.
Занг касаллигини қўзғатувчи замбуруғлар орасида бу тури кам зарарли ҳисобланади. Асосан касалликнинг бу тури қуш тили ўсимлиги тарқалган жойларда, кузги ва баҳорги арпа экиладиган ҳудудларда кўпроқ учрайди. Замбуруғ эцидия даврисиз ҳам ривожлана олади. Урединиоспорали даврида кузги арпа ва тўкилган донлардан униб чиққан ўсимликларда ҳам яхши қишлаб чиқади.
Қарши кураш: Сифатли уруғ экиш, уруғларни экишдан олдин кимёвий препаратлар билан дорилаш, оралиқ ўсимликларни йўқотиш, юқори агротехника, шудгор, ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, уруғ тўкилишига йўл қўймаслик, вегетация даврида Тилт - 0,5 л/га, Байлетон - 0,5 л/га ишлаш.
Ғалла экинларининг ун шудринг касаллиги
Erysiphe graminis Ds.
Ғаллагулли экинларнинг бу касаллиги ҳамма жойда кенг тарқалган касалликлардан биридир. Аммо Марказий Осиё, Қозоғистонда кенг тарқалган ва зарарли касаллик ҳисобланади. Бу касаллик билан буғдой, жавдар, арпа, сули ва бошқа ғаллагулли ўтлар (ажриқ, ғумай, буғдойиқ, оқ сўхта, қўнғирбош, райграс ва бошқалар) зарарланади.
Касалликдан ҳар йили 2-4 ц/га ҳосил нобуд бўлади. Булардан ташқари касалланган ўсимлик барг сатҳининг ассимиляцион юзаси камаяди, хлорофилл ва бошқа пигментларнинг иши бузилади, тупланиши пасаяди, бошоқ чиқариши кечикади, лекин ўсимликни пишишини тезлаштиради. Ҳосилдорлик 10-15 % дан 30-35 % гача камаяди.
Савельева ва Полякова маълумотларига кўра ўртача 4 йилда 1000 уруғни оғирлиги кузги буғдой Безостая -1 нави кучли касалланганида 45 граммдан 39 граммга тушган. Бир бошоқдаги дон сони 22 донадан 19 донага тушган, ўсимликни бўйи пасайган ва крахмал тўпланиши камайган. Олинадиган 50 ц/га ҳосил 5-9 ц/га гача тушган. Азотли ўғитларни меъёридан кўп берилиши касалликни кучайтиради, фосфорли ва калийли ўғитлар эса камайтиради.
Касалликни қўзғатувчи замбуруғнинг маълум ўсимликларга яшашга мослашган бир канча хили бор, булар тубандагилардир: буғдойда f. tritici, арпада f. hordei, жавдарда f. secalis, сулида f. avenae.
Касаллик аломатлари пояда, баргда, барг қўлтиғида, ҳамда бошоқда оқ ғубор ҳосил қилади. Майсаларда эса барг қўлтиғида кўринади. Ғубор аста - секин тарқалади қалинлашади ва буларда замбуруғнинг мевали танаси клейтокарпийлари қора нуқта кўринишида пайдо бўлади. Замбуруғ танаси сиртқи бўлиб, гифалар учида аппрессорлар (сўрғичлар) бўлади, шуларнинг кенгайган қисми билан ўсимликка ёпишиб олади. Аппрессор сиртларидаги гаусториялар ажралиб чиқади, улар ўсимлик ҳужайраси ичига киради. Гаусториялар ёрдамида ўсимликдан озиқа моддаларини шимади. Ун шудринг касаллигини қўзғатувчи замбуруғ кўплаб конидияспора ҳосил қилади ҳамда мева тана пайдо қилади. Ўсимликни ўсув даврида замбуруғ конидияспоралар ёрдамида тарқалади. Ўсимликни зарарлаш О°С дан 20°С даражали ҳароратда ҳамда ҳавонинг нисбий намлиги 50 % дан 100 % бўлганда ўтади. Ҳарорат 30°С даражадан ошса ун шудрингни ривожланиши пасаяди, инкубацион даври 3-11 кун давом этади (ўртача 4-5 кун).
Конидияспоралари бир ҳужайрали рангсиз, бочкасимон, конидиябандларга жойлашган.
Клейстотециялари аввало жигар рангда кейинчалик қораяди, ҳар бир мевали тана ичида бир неча халта бор, ҳар бир халтада 4-6 та рангсиз спора бўлади.
Халтаспоралар қишлаб чиққан мева тана ичида бўлиб фақат (баҳорга пишиб етилади. Бироқ замбуруғ асосан, кузги экинларни зарарлайди. Уларда мицелий ҳамда конидия ҳолида қишлайди, кейин баҳорги экинларига ўтади.Буғдойнинг Улуғбек-600, Княжна, Уманка, Макуз-7 ва бошқа навлари анча чидамли.
Қарши кураш:
Агротехника усули: ерни шудгорлаш, уруғни ўз вақтида экиш,
ерга ишлов бериш.
Чидамли навлар экиш.
Минерал ўғитлардан фойдаланиш. »
Алмашлаб экиш.
З.Вегетация даврида фоликур 22,5 % к.э, 0,5 л/га, Тилт 0,5 л/га пуркаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |