Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet78/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   179
Bog'liq
фито

Картошка А-вируси (Solanum virus 3) билан зарарланган ўсимликларда ҳам ўзгарувчан белгилар пайдо бўлади, шунинг учун Y- ва A-вирозларни дала шароитида ажратиш мумкин бўлмайди. А-вироз туфайли картошка ҳосили 40% га камайиши мумкин (Int. Potato Center, 1982).
Y-вироз Ўзбекистонда кенг тарқалган ва картошка уруғчилигига катта салбий таъсир кўрсатади. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ходимларининг тажрибасида, нав билан боғлиқ ҳолда, латент шаклидаги Y-вирус картошка уруғи ҳосилини 13,6-24,0 фоизга камайтирган (Эргашев ва б., 2005).
Картошка оддий мозаикасини картошканинг X-вируси
(Solanum virus 1) қўзғатади. Вирионлари ипсимон шаклли, 515x13 нм, инактивация ҳарорати 68...75°С, барқарор (қуруқ баргларда 250
кунгача сақланади), охирги суюлтириш 1:1000000, in vitro ҳолатда
бир неча ҳафта сақланади. Криптограммаси R/1;2,2/6;E/E;S/6.
Картошка нави ва уни зарарлаган вирус штамми билан боғлиқ ҳолда, касаллик ҳосилни 10% гача пасайтириши мумкин. Касаллик далада механик усулда (контакт орқали) ҳамда зарарланган туганаклар билан тарқалади, шира билан ўтмайди. Одатда, баргларда мозаика ривожланади, баъзи навлар жуда кам ёки ташқи белгиларсиз зарарланади. Вируснинг вирулент штаммлари барг ғижимланишини қўзғатади.
Картошкадан ташқари помидор, қалампир, тамаки, себарга, мингдевона, итузум ва б. зарарланади (Пересыпкин, 1982; Int. Potato Center, 1982).
Картошка бошқа вирус ва микоплазма касалликлари.
S-мозаикани
картошканинг 3-вируси (Solanum virus 7) (R/1;*/6;E/E;S/Ap) қўзғатади. Унинг ҳосилга таъсири кам. Механик контакт, туганаклар орқали, баъзи штаммлари шира билан тарқалади, баргларда енгил мозаика қўзғатади, ёки улар ташқи белгисиз зарарланади. M-мозаикани картошканинг M-вируси (R/1;*/6;E/E;S/Ap) қўзғатади; ҳосилга таъсири ўрганилмаган. Туганаклар ва шира орқали тарқалади. Картошканинг X, S, M, Y ва A-вируслари кўп ҳолларда экинда бирга учрайди. Картошка жингалаклиги-паканалиги (Solanum virus 7), туганакларнинг ичидаги ёйсимон занг доғланиш (Tobocco rattle virus) (R/1;2,3/5+0,6-1,3;E/E;S/Ne) пайдо бўлиши ва аукуба мозаикаси (F-вирус, Solanum virus 8) (R/1;2,2/6;E/E;S/O) вирус касалликлари бўлиб, сариқ касаллигини астранинг сариқ касаллиги микоплазмаси (Aster yellows) қўзғатади. Бу касалликларнинг сариқдан бошқалари Ўзбекистонда қайд этилмаган (Власов, Ларина, 1982; Int. Potato Center, 1982).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish