Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Касалликка таъсир этувчи экологик факторлар



Download 1,79 Mb.
bet31/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   179
Bog'liq
фито

Касалликка таъсир этувчи экологик факторлар. Альтернариоз ингичка толали ғўза навларида Ўзбекистонда Сурхондарё вилояти, Тожикистонда Вахш ва Ҳисор водийлари ва Туркманистонда Мари вилоятида кенг тарқалган ва кучли ривожланади, ўрта толали навларда барча минтақаларда учрайди, аммо ривожланиш даражаси анча пастроқ. Кузатувлар кўрсатишича, Alternaria macrospora учун қулай ҳарорат 24-28 °С, кардинал ҳароратлар эса 15-33 °С ёки 4-38 °С ни ташкил этади; ниҳоллар зарарланиши учун эса оптимум сифатида 12,6-16,6 °С дан 20-25 °С гача кўрсатилган. Шу билан бирга, ғўза зарарланиши учун 41-62 фоиз (Джамалов, 1973) ёки 60-65 фоиз (Козлова, 1968) намлик қулай шароит ҳисобида кўрсатилиши хақиқатдан жуда узоқ. Иссиқхона шароитида ўтказилган Alternaria macrospora билан сунъий зарарлаш тажрибаларидан маълум бўлишича, уруғбарг чинбаргга нисбатан 5,5-8,9 марта кучлироқ зарарланади. Уруғбарг касалликка мойиллиги униб чиққандан бошлаб 20 кунгача ошиб боради, сўнгра пасаяди; чин барг мойиллиги ҳам вақт ўтиши билан пасаяди. Уруғбарг зарарланиши учун 22-30 °С ҳарорат ва 100 фоиз нисбий намлик шароитида 4 соат етарли, 100 фоиз зарарланиши учун эса 25 °С да 9 соат намлик, 10 °С ва 30 °С да - 20 соат намлик сақланиши лозим; чинбарглар 20 фоиз зарарланиши учун оптимал ҳарорат (20-25 °С)да 100 фоиз намлик шароити 20 соат кузатилиши зарур. Альтернариоз аломатлари 2 кундан сўнг намоён бўлишини таъминлаш учун уруғбаргларни 10°С ва 30 °С орасида, чин баргларни эса фақат 20 °С да сунъий зарарлаш кераклиги исботланган (Bashi ва б.қ., 1983).
Касаллик ғўзада ривожланиши об-ҳаво шароитлари билан чамбарчас боғлиқ ва Марказий Осиёда 2 «тўлқиндан» - баҳор-эрта ёзги ва ёз охири-кузги тўлқинлардан иборат. Биринчи тўлқин Ўзбекистонда май бошларида, Тожикистонда апрел ойида уруғбаргда кузатилади. Сўнгра касаллик чинбарг ва бошқа органларга тарқалади. Ёзда ҳаво 35-40 °С гача исиши ва намлик 40-50 фоизгача пасайиши касаллик намоён бўлишини бутунлай тўхтатади. Иккинчи тўлқин ҳарорат пасайганда (июл ўртаси-августнинг биринчи ярмида) қайтадан бошланади ва мавсум сўнггигача ривожланади (Козлова, 1968; Расулев, Джамалов, 1971). Мисол учун, Сурхондарё вилоят қишлоқ хўжалиги тажриба станциясида ўтказилган кузатувларда (1968-1969 й.), альтернариоз ғўзанинг С-6002 навида 5 майда уруғбаргда бошланган, 25 майда касал ниҳоллар сони 36,3 фоизга етган, сўнгра иссиқ об-ҳаво туфайли, ривожланиши тўхтаган. Иккинчи тўлқин июн ойида кузатилган ва об-ҳаво шароитлари билан боғлиқ ҳолда, сентябр охири-октябр ўрталарида барглар 60-80 фоиз, кўсаклар 20-30 фоизга зарарланган (Расулев, Джамалов, 1971). Тожикистонда ғўза кучлироқ (мисол учун май охирида уруғбарг 82-100 фоизгача) зарарланади (Козлова, 1968; Джамалов, 1973).
Альтернариознинг инкубацион (яширин) даври ингичка ва ўрта толали ғўза навларида 3-5 кун, ўтсимон ғўзада 10-16 кун, дарахтсимон ғўзада эса 16 кундан кўпроқ (Каримов, 1976). Бошқа хабарларга кўра, бу давр шоналаш фазасигача 4-9, сўнгра эса 16 кунга етади (Козлова, 1968). Яширин давр Тошкент-1 навида 2-4 кун, ғўза ўсишининг эртаги фазаларида (май) 3-4, сўнгра (июл-август) 10-15 кунни ташкил қилади. Паразит учун жуда қулай шароитда инкубацион давр 2 кунга тенг (Bashi ва б.қ., 1983).
Ғўза тупларининг зич жойлашганлиги, ҳашарот, кана ва бегона ўтлар билан зарарланганлиги альтернариоз кучайишига сабаб бўлиши аниқланган (Блэнк, 1956; Игамбердиев, Джамалов, 1971, Пересыпкин, 1987; Пересыпкин ва б.қ., 1990).
Касалликнинг ривожланиш цикли ва манбалари. Альтернариознинг энг асосий ва муҳим бирламчи манбаи зарарланган ғўза қолдиқларида қишлаган замбуруғ мицелий ва конидияларидир. Тажрибада ғўза қолдиқларида қиш пайтида тупроқда 25 см чуқурликда замбуруғ сақланмаган, 1-2 см чуқурликда, ер устида ва 25 см баландликда осон сақланган (Расулев, 1971). Уруғлик бирламчи инфекция манбаи эмаслиги ҳақида хабар мавжуд (Каримов, 1976), аммо бошқа таҳлилларда замбуруғ чигитнинг устки қисмида сақланиши аниқланган (Козлова, 1968; Расулев, 1981, Пересыпкин ва б.қ., 1990). Паразит бегона ўтларда ҳам қишлаши мумкин (Пересыпкин ва б.қ., 1990).
Ғўзани ўсув даврида зарарлайдиган муҳим иккиламчи инфекция манбаи - шикастланган ниҳоллар, айниқса уруғбарг ва 1-жуфт чинбарглар ҳисобланади; улар тупроққа тушгач, устида жуда кўп миқдорда конидиялар пайдо бўлади (Bashi ва б.қ., 1983).
Баҳорда бирламчи инфекция манбаларида ҳосил бўлган конидиялар шамол ва ёмғир воситасида уруғбаргни, сўнгра эса биринчи чинбаргларни зарарлайди. Иккиламчи инфекция ғўзанинг устки қисмидаги барглари, кўсаклари ва бошқа органларига шамол, ёмғир, шабнам, камроқ даражада ҳашаротлар ва далага ишлов бериш механизм ва асбоблари воситасида тарқалади, шикастлайди ва ривожланади.
Замбуруғ конидиялари дала шароитида баҳорда март ойининг ўрталарида июннинг охиригача, 2-тўлқинда эса, августнинг бошидан ҳавода кўп миқдорда кузатилади, уларнинг учиши учун ҳаво ҳарорати 12,6-16,6 °С ва намлиги 60-65 фоиз бўлиши қулайлиги аниқланган (Козлова, 1968; Sanders, Snow, 1978).
Куз охирида зарарланган ғўза қолдиқлари тупроққа тушади, замбуруғ қишлайди ва баҳорда касаллик ривожланиш цикли такрорланади.
Кураш чоралари. Олдинги йиллари кимёвий усул - уруғлик чигитни мис 3-хлорфенолят (ТХФМ) ва тетраметилтиурам дисульфид (ТМТД) билан дорилаш, ўсув даврида экинга фунгицидлар (1 фоизли бордо суюқлиги, 0,5-1 фоизли цинеб суспензияси, 1 фоизли динитродан-бензол суспензияси)дан бирини пуркаш тавсия қилинган эди, аммо бу усулнинг самарасиз эканлиги маълум бўлди (Расулев, Джамалов, 1971). Ҳозирги пайтда касалликка қарши янги уруғ дорилари ва фунгицидлар синаб кўрилмокда. Умумий кураш чораларидан алмашлаб экиш, вақтида ва таркибида элементлар баланси сақланган ўғит қўллаш, ғўза қатор оралари кенгроқ (90 см) бўлишини таъминлаш, яганани вақтида ўтказиб, биринчи навбатда зарарланган ниҳолларни олиб ташлаш, далага керагидан ортиқ сув қўймаслик, пахта териб олингач, ғўзапояни даладан чиқариш, ўсимлик қолдиқларини чуқур кузги шудгор ёрдамида зарарсизлантириш, бегона ўтлар ва зарарли ҳашаротларга қарши мунтазам курашиш тавсия қилинади (Игамбердиев, Джамалов, 1971; Расулев, 1981, Пересыпкин ва б.қ., 1990).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish