Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet33/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   179
Bog'liq
фито

Фузариознинг биринчи белгилари гулёнбаргда доғ пайдо бўлишидан бошланади. Доғ гулўринга, сўнгра ёш кўсакка ўтади. Кўсак усти ҳар хил ўлчамли, оқиш-сарғиш, қўнғир ёки кўкимтир-қора некрозлар, сўнгра эса пушти ёки қизғиш тусли, замбуруғ спораларидан ташкил топган қатлам билан қопланади. Касалликни Fusarium oxysporum, F. merismoides ва бошқа турлар қўзғатади Sanders, Snow, 1978; Pinckard ва б.қ., 1981, Пересыпкин ва б.қ., 1990).
Гоммознинг кўсакдаги аломатлари «Гоммоз» бўлимида келтирилган. Қўзғатувчи бактерия ҳақиқий паразит, аммо шикастланмаган кўсак ичига бевосита кира олмайди, кўпинча кўсак тешикчалари ёки гулларнинг нектар безлари орқали ёмғир томчилари ичида ёки ҳашаротлар органларига ёпишиб киради. Кўсак ичида бактерия жуда тез кўпаяди, тўқима ва ҳужайраларни ҳалок қилади, тола момиқланмайди, сариқ тус олади (Pinckard ва б.қ., 1981).
Нигроспороз. Қўзғатувчи замбуруғ Nigrospora maydis (синонимлари N. oryzae, N. gossypii) соғлом кўсак ичига кира олмайди. Паразит кўсакка ҳашаротлар (пичанхўр, қандала ва каналар) ёрдамида кириши хабар қилинган (Справочник., 1956). Кўсак энди очилаётганда бевосита контакт мавжудлигида, нам, пишмаган толани осон зарарлайди. Оқибатда пахта бўлакчалари момиқланмайди, кулранг тус олади, чаноқлардан тўкилиб кетиши кузатилади (Каримов, 1976; Расулев, 1981). Замбуруғнинг Steroptes reniformis канаси билан симбиозга ўхшаш алоқалари мавжудлиги ва паразит кана ичида толага ўтиб зарарлаши аниқланган. Кана эса Nigrospora maydis замбуруғининг мицелийси билан озиқланиб сақланиши, бошқа кўсак чиришини қўзғатувчи замбуруғ турлари мицелийси билан озиқланганлари эса яшовчанлигини бир авлоддан кўп сақламаслиги исботланган. Замбуруғ алоҳида шикастлашига нисбатан замбуруғ ва кана комплекси 20-30 баравар кўпроқ кўсакни зарарлаши аниқланган (Pinckard ва б.қ., 1981).
Кўсак ички ёпишқоқлиги. Очилмаган кўсак зарарланади. Касаллик ҳашаротлар, асосан беда қандаласи (Adelpbocoris lineolatus) кўсакни шикастлаганда пайдо бўладиган тешикчалардан кирадиган микроорганизмлар (актиномицет, бактерия ва ачитқи замбуруғлари) томонидан қўзғатилади. Тола емирилади, чирийди, сарғиш-қўнғир ёки тўқ-қўнғир шилимшиқ массага айланади, чигит чирийди, чаноқ хунук шакл олади. Касаллик Ўзбекистонда кенг тарқалган (Каримов, 1976; Расулев, 1981; Пересыпкин, 1987; Пересыпкин ва б.қ., 1990).
Бошқа мамлакатларда касалликни Nematospora туркумига оид ачитқи замбуруғларнинг 3 тури (N.coruli АҚШда, N.gossypi АҚШ ва тропик Африкада, N.nagpur Ҳиндистонда) қўзғатиши исботланган ва яна 2 тури (Spermohthora gossypii, Eremotbecium cymbalariae) сабабчи бўлиши эҳтимол қилинган. Nematospora турлари кўсак ичига толани рангли қилувчи қизил қандалалар (Desdercus sp. ва Nezaria sp.) ёрдамида кириб, ривожланаётган толани ўраб турган қанд моддасини парчалайди ва толани шилимшиққа айлантиради (Pinckard ва б.қ., 1981).

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish