14
препаратлар билан ишлов берилади. Баҳор охирларида битларнинг кўп
турлари мева дарахтидан
бошқа ўсимликларга ёки сабзавотларга ўтади.
Кураш чоралари.
Кўпгина йиртқич ва паразитлар - хонқизи, сирфид пашшаси, олтинкўз, яйдоқчи
каби фойдали
ҳашаротлар барг битлари билан озиқланиб уларнинг миқдорини камайтиради; уларнинг миқдори
кўпайиб кетганда қўллаш учун рухсат этилган кимёвий препаратлар ёрдамида кураш ўтказилади.
Қон бити
- олма, нок ва бошқа мевали дарахтларнинг илдизини,
тана ва
шохларининг ширасини сўриб, дарахтларни кучсизлантиради. Битнинг шира
сўрган жойларида ғуддалар пайдо бўлади, улар кейинчалик ёрилиб, чирийди
(3.2 расм).
Қон бити тушган ёш дарахтлар кўпинча қуриб қолади, қари
дарахтлар эса
кучсизланиб, ҳосили жуда камайиб кетади. Қон бити кўп тушган шохлар қурийди.
Феврал-март бошларида битлар қишловдан чиқади ва дарахтларга ўрмалаб
чиқиб, пўстлоғи нозик ёки зарарланган жойларига ўрнашиб олади. Битларнинг
галалари сидирға мум пар билан қопланади. Қон бити ёз бўйи 15-17 та авлод бериб ривожланади.
Кураш чоралари.
Қон бити тушган боғ кўчатзорларидан кўчатлар олинганда, албатта зараркунандага қарши фумигация
қилиниши шарт. Қон битига қарши курашда кимёвий воситалардан фойдаланиш яхши самара беради.
Қон бити ёш личинкалик даврида қўллаш учун тавсия этилган системали таъсир этувчи кимёвий
препаратлар билан ишловлар бериш керак.
Олма бити
- Розмарин, Қандил синап, Симиренко деган олма навларига
олма бити кўпроқ тушади.
Сўнгги авлоднинг урғочи битлари чатишгандан кейин тухум қўяди. Ҳар
бир урғочи бит ёш новдаларга 1-5 тадан тухум қўяди; кузда, дарахт
барглари тўкилгандан кейин барг битларининг қора тухумлари кўзга
яққол кўриниб қолади. Тухумлардан келгуси йил кўкламидагина
личинкалар чиқади (3.3-расм).
Кураш чоралари.
Зараркунанда кучли зарарлаган ва тухум қўйган шохларни баҳорда қирқиб ташлаб, албатта куйдириш
керак; ҳосил учун аҳамияти бўлмаган эркак новдалар хам баҳорда ва ёзда қирқиб
ташланади, чунки
буларда битлар оммавий ривожланади. Уларга қарши руҳсат этилган
системали таъсир этувчи
кимёвий препаратлар билан ишловлар бериш керак.
Шафтоли бити
- шафтоли бити шафтоли, ўрик, олхўри ва бодомга, баъзан
беҳи билан олмага зарар етказади. Бит сўриб зарарлаган дарахтлар
яхши мева қилмайди, ёш дарахтлар эса баъзан нобуд бўлади.
Зараркунанда личинкалари март ойида пайдо бўлади.
Битлар тез
кўпаяди; ёз бўйи камида 11 та авлод беради. Урғочи бит бир-икки ой
яшайди. Шунинг учун бир тўдада бир неча авлод вакиллари учрайди.
Шафтоли катта бити йўғон барг ва шохлар асосида, кўпинча уларнинг
пастки томонида ва дарахт танасида тўп-тўп бўлиб олиб, дарахт
ширасини сўриб уни қувватсизлантиради (3.4-расм).
Кураш чоралари.
Зараркунанда кучли зарарлаган ва тухум қўйган шохларни баҳорда қирқиб ташлаб, албатта куйдириш
керак; ҳосил учун аҳамияти бўлмаган эркак новдалар хам кўкламда ва ёзда қирқиб ташланади,
чунки буларда битлар оммавий ривожланади. Уларга қарши руҳсат этилган системали таъсир этувчи
кимёвий препаратлар билан ишловлар бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: