Азотобактерин. Азотобактерлар – азотфиксацияловчилар
тоифасига кириб, тупроқда эркин яшовчи аэроб
бактериялардан ҳисобланади.
Улар туганак бактериялардан фарқ қилиб, илдиз атрофида
эркин яшайди. Илдиз ажратмалари ва илдизнинг чириётган
қолдиқлари билан озиқланиб, ўсимликларни азот билан
озиқланишини яхшилайди.
Тупроқдаги ва агар-агардаги азотобактерин фарқланади.
Азотобактер тупроқ ёки торфда кўпайтирилса, тупроқ
азотобактерин дейилади. Бундай азотобактерин дон, полиз
ва техникавий экинларнинг уруғлари учун 3 кг, картошка учун
6-9 кг/га миқдорида ишлатилади. Уруғлар пол ёки брезентга
ёйилади: ҳар 30-40 кг уруғ учун бир литр сув олиб, керакли
миқдордаги азотобактерин билан белкурак ёрдамида яхшилаб
аралаштирилади. Ишлов берилган уруғлар 24 соат ичида
экилмаса, азотобактерин билан қайтадан ишланади.
Агар-агарли азотобактерин солинган шишага (0,5 литрли)
100-200 мл сув солиб бир кеча-кундуз давомида чайқатиб
турилади ва экиладиган куннинг ўзида 1 га ерга экиладиган
дон экинлари учун 1 литр, 1 га ерга экиладиган картошка учун
10 литр сувда эритилади ва аралаштирилади. Ўсимликларнинг
кўчатларига ишлов берилганда 1 шиша азотобактерин
20 литр сувда эритилиб, унга кўчатларнинг илдизлари ботириб
олинади. 1-2 шиша препарат 25-30 минг кўчатни ишлаш учун
етади.
Азотобактерин ҳам худди нитрагиндай қуруқ жойда,
анча салқин ҳароратларда, кимёвий моддалардан узоқроқда
сақланиши керак. Сақлаш муддати – 3 ой.
76
100 китоб тўплами
Фосфобактерин. Фосфобактерин – тупроқдаги фосфорли
бирикмаларни минераллаштира оладиган (Bakterium
megatherium phosphaticus) туркумига мансуб бактерияларни
тутган препарат.
Микроорганизмлар ишлов берилган уруғлар билан
тупроққа тушиб, илдизларнинг атрофида яшайди ва органик
бирикмалар таркибидаги фосфорни ўсимликлар осон
ўзлаштирадиган минерал ҳолатга ўтказиб беради.
Фосфобактерин суюқ ва қуюқ ҳолатда бўлиши мумкин.
Суюқ фосфобактерин шиша идишларда чиқарилади. Бир га
майдонга экиш учун мўлжалланган донли экинлар уруғига 50 мл,
пахта, картошка ва қандлавлаги уруғига 100 мл фосфобактерин
эритмаси ишлатилади. Препарат бочкада илиқ сув ёрдамида
эритилади, ундан 1 л олиб, майда уруғларнинг 50-70, йирик
уруғларнинг 100-200 килограмми билан аралаштирилади ва
20-25 см қалинликда ёйиб қуритилади.
Қуруқ ҳолатдаги фосфобактериндан 250 г/га ҳисобида
олиб, суюлтирилади. Суюқликнинг 2,5-3,0 л билан 200 кг уруғ
намланади.
Фосфобактеринни органик моддага бой тупроқларда
ишлатиш яхши самара беради. Гумус миқдори кам ва
шунингдек, нордон муҳитли тупроқларда ундан олинадиган
самара анча паст бўлади.
77
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–китоб
Do'stlaringiz bilan baham: |