Парранда ахлати
Парранда ахлати – қимматли, нисбатан концентратланган
ва тез таъсир этувчи маҳаллий ўғит. Гўнг сингари парранда
ахлати ҳам таркибида ўсимликларнинг меъёрида ўсиб-
ривожланиши учун зарур барча озиқ моддаларни тутади.
Парранда ахлати таркибидаги озиқ моддаларнинг
миқдори парранда тури, озуқа миқдори ва сифатига қараб
кескин ўзгаради: қанчалик тўйимли ва концентратланган озуқа
берилса, ахлат таркибидаги озиқа моддалар миқдори шунча
кўп бўлади. Йил давомида ҳар бош товуқдан 6-8, ўрдакдан 8-10
ва ғоздан 12 кг гача ўғит олиш мумкин.
Парранда ахлати таркибидаги барча озиқа моддалар
ўсимлик осон ўзлаштирадиган шаклдадир. Азотнинг асосий
68
100 китоб тўплами
қисми сийдик кислотаси шаклида бўлиб, сақлаш жараёнида
аввал мочевинага, кейин аммоний карбонатга айланади.
Нотўғри сақлаш шароитларида аммоний карбонат парчаланиб,
тезда аммиак, CO
2
ва сув ҳосил бўлади.
Паррандалар ахлатининг кимёвий таркиби (%) ва бир бош
паррандадан йил давомида олинадиган миқдори, кг
Парранда
тури
Сув N P
2
O
5
K
2
O CaO MgO SO
3
Йил
давомида
олинадиган
гўнг
Товуқлар
56 2,2
1,8
1,1
2,4
0,7
0,4
6-8
Ўрдаклар
60 0,8
1,5
0,5
1,7
0,3
0,3
8-10
Ғозлар
80 0,6 0,5
0,9 0,6 0,3
1,1
10-12
Ўғит катта-катта уюмларга тўплаб сақланса ҳам тезроқ
қизийди ва бунда ҳам аммиакнинг исроф бўлиши кузатилади.
6 ой давомида сақланган парранда ахлати таркибидан 50%
га яқин азот йўқолади. Айниқса, қиш фаслида ахлатнинг гоҳ
музлаб, гоҳ эришидан ҳам кўп миқдорда азот йўқолади. Азот
исроф бўлишининг олдини олиш мақсадида парранда ахлатига
массасининг 7-10% и миқдорида суперфосфат талқони ёки
20-40% ига тенг торф кукуни қўшиш лозим. Паррандахонага
майда қирқилган сомондан тўшама ташланса, ўғит таркибидаги
озиқ моддаларнинг исроф бўлиши камаяди.
Парранда ахлатини экишгача ва ниҳолларни қўшимча
озиқлантиришда қўллаш тавсия этилади. Унга айниқса зиғир,
картошка, хашаки илдизмевалилар, сабзавот экинлари ва
мевали дарахтлар талабчандир. Асосий ўғит сифатида қуруқ
парранда ахлатини сабзавот экинлари ва картошканинг ҳар
69
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–китоб
гектарига 1-2 т миқдорда қўллаш керак. Нам ҳолатдаги ўғит
меъёри гектарига 4-10 т қилиб белгиланади.
Қўшимча озиқлантиришда экин турига қараб 0,4-0,8 т/га
нам ҳолатдаги ўғит уя ёки пушталар ичига солинади. Қуруқ
парранда ахлатининг меъёри икки марта камайтирилади.
Суюқ ҳолатда ишлатиш учун қуритилган парранда ахлати сув
билан 1:7 нисбатда суюлтирилади.
Қишлоқ хўжалик экинлари қуритилган парранда ахлати
таркибидан қўллашнинг биринчи йилида 30-40% азот, 35-45%
фосфор (P
2
O
5
) ва 60-80% калий (К
2
О)ни ўзлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |