Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ўғитлар ва уларни қўллаш



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/58
Sana25.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#261153
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   58
Bog'liq
Ŏğitlar

Нажасли-тупроқли компост. Деҳқончиликда нажас 
(ҳожатхона ахлати)дан тайёрланадиган компостлардан ҳам 
кенг фойдаланилади. Нажасли-тупроқли компост тайёрлаш 
учун эни ва бўйи 2,0-2,5, чуқурлиги 0,5-0,7 м бўлган хандақ 
ковланади. Унга бир қатлам нажас, бир қатлам тупроқ навбат 
билан ташланади (1 т нажасга 1 т тупроқ тўғри келиши керак). 
Усти сомон, торф ёки хашак билан кўмилади. Кўмма ҳар
3 ҳафтада яхшилаб аралаштириб турилади. Икки-уч ой ичида
нажаснинг бадбўй ҳидидан холи, қорамтир тусли, донадор ва 
сочилувчан компост тайёр бўлади.
Нажасли-тупроқли компост аъло сифатли маҳаллий 


71
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган 
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–китоб
ўғитлардан ҳисобланади ва гектарига 12-15 т меъёрида 
қўлланилади. Нажас-тупроқли компостни санитария-гигиена 
нуқтаи-назаридан 
сабзавотчиликда, 
картошкачиликда, 
полизчиликда ва резавор меваларга қўллаш қатъиян мумкин 
эмас.
Аралаш компостлар тайёрлашда гўнг, сомон, хазонлар, 
чучук сув ҳавзаларининг лойқалари, фосфорли ўғит, шаҳар 
чиқиндилари ва бошқа ахлатлардан фойдаланиш мумкин. 
Бунда ҳам юқорида айтиб ўтилган тадбирлар амалга 
оширилади.
Кўкат ўғитлар
Деҳқончиликда 
гўнг 
ишлатишнинг аҳамияти катта 
бўлишига қарамасдан уни 
республикада тўпланадиган 
миқдори жуда кам. Йил 
давомида 
жамғариладиган 
гўнгнинг барчаси фан тавсияси 
асосида ишлатилганида ҳам 
барибир у алмашлаб экишнинг битта даласини гектарига 
20 т маҳаллий ўғит билан таъминлаш имконини беради, 
холос. Пахтачиликда минерал ўғитлар юқори меъёрларда 
ишлатилаётган ҳозирги даврда тупроқларни органик моддалар 
билан таъминлаш биринчи галдаги вазифа бўлиб қолмоқда. Бу 
муаммони ҳал этишнинг энг самарали усули кўкат ўғитлардан 
фойдаланишдир.
Тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида тупроққа қўшиб 
ҳайдаб юбориладиган ўсимликларга кўкат ўғитлар дейилади.
Кўкат ўғитлар сифатида мош, кузги нўхат, люпин, сераделла, 
қашқар беда, ёввойи ловия, бурчоқ, шабдор (эрон бедаси) 


72
100 китоб тўплами
каби дуккакли экинлардан, шунингдек республикамизда
кузги жавдар, сули, райграс, берсим каби ўсимликлардан кенг 
фойдаланилади.
Кўкат ўғитлар тупроқни азот ва органик моддаларга 
бойитади, чунки уларнинг таркибидаги азот миқдори 
гўнгдагидан кўп бўлиб, нисбатан камроқ миқдорда фосфор ва 
калий тутади.
Кўкат ўғит сифатида етиштириладиган экинлардан 
гектарига 350-400 ц кўк поя олинганда, улар таркибидаги 150-
200 кг азот 35-40 т гўнгга тенг бўлади.
Кўкат ўғитлар тупроқнинг физикавий хоссаларини 
яхшилайди. Тупроқдаги 0,25 мм дан катта бўлган агрегатлар 
миқдори ўтлоқи-ботқоқ тупроқларда 3-7, оғир механикавий 
таркибли тупроқларда 4-9% га ортади. Улар таъсирида 
тупроқнинг ўсимлик илдиз тизими тарқаладиган қатламидаги 
ҳарорат 2-4
0
C га ошади, микроорганизмлар сони 10-17 баравар 
кўпаяди ва фаоллиги 45-50 кун давомида максимал даражада 
сақланади.
Фойдаланиш усулига кўра кўкат ўғитларни 3 гуруҳга 
бўлиш мумкин: а) ер усти ва илдиз қисми жойида ҳайдаб 
юбориладиган; б) кўк пояси чорва учун ўриладиган, илдиз ва 
анғиз қолдиқлари тупроққа аралаштириладиган; в) ер устки 
қисми ўриб, бошқа пайкалга сочиладиган.
Кўкат ўғитлар одатда сентябрь-октябрь ойларида экилади, 
келаси йил баҳорда чорва моллари учун 400-500 ц гача кўк 
масса олинади ва қоладиган илдиз ҳамда анғиз қолдиқлари 
тупроққа қўшиб ҳайдаб юборилади. Тупроққа тегишлича ишлов 
берилгандан кейин сабзавот ёки техникавий экинлар экилади. 
Кўкат ўғитлар ҳисобига қумоқ тупроқли ерларда сулидан 4,0-7,7 
пахтадан 3-4 ц/га атрофида қўшимча ҳосил олиш мумкин. 


73
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган 
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–китоб

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish