( 2000 йил)
Мамлакатлар
|
Ялпи ҳосили, минг ц
|
Мамлакатлар
|
Ялпи ҳосили, минг ц
|
Мамлакатлар
|
Ялпи ҳосили, минг ц
|
Хитой
|
2564
|
Таиланд
|
74
|
Қозоғистон
|
35
|
Ҳиндистон
|
609
|
Канада
|
71
|
Колумбия
|
33
|
Бразилия
|
578
|
Корея Республикаси
|
68
|
Лаос
|
33
|
АҚШ
|
478
|
КХДР
|
63
|
Болгария
|
31
|
Туркия
|
260
|
Япония
|
61
|
Озарбайжон
|
31
|
Зимбабве
|
228
|
Филиппин
|
49
|
ЖАР
|
30
|
Индонезия
|
145
|
Мьянма
|
47
|
Польша
|
30
|
Греция
|
137
|
Мексика
|
45
|
Македония
|
28
|
Италия
|
126
|
Испания
|
42
|
Вьетнам
|
27
|
Аргентина
|
115
|
Куба
|
38
|
Сурия
|
26
|
Покистон
|
108
|
Доминикан Республикаси
|
35
|
Молдова
|
22
|
Малави
|
99
|
Бангладеш
|
35
|
Россия
|
20
|
МАХОРКА
Махорка саноат аҳамиятига эга бўлмаган ўсимлик. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида, айниқса Андижон вилояти Олтинкўл тумани Сафаробод қишлоғида энг кўп экилади. Сафаробод ёки Чинобод носи Фарғона водийсида машҳур ҳисобланади.
Махорка баргидан нос тайёрлашда фойдаланилади. Шунинг учун ҳам у кўпинча «нос тамаки» деб ҳам аталади.
Махорка барги таркибида 5-15 % гача никотин, 15-20 % гача органик кислоталар бўлади. Уруғи таркибида 35-40 % мой бўлиб, у лак-бўёқ саноатида бадиий бўёқлар олиш учун хом ашё сифатида ишлатилади.
Биологик хусусиятлари. Махорка иссиқсевар ўсимлик бўлиб, тамаки сингари парникларда ўстириб олинади. 4-5 та барг чиқаргач, кўчат қилиб экилади. Уруғлари 7-80 да униб чиқади. Унга 20-250 ҳарорат ўсиб ривожланиши учун энг қулай ҳисобланади. Қора совуққа чидамсиз, 2-30 совуқда нобуд бўлади.
Махорка ёруғсевар ўсимлик. Тупроқ унумдорлиги ва намлигига талабчан. Чириндига бой тупроқларда яхши ўсади. Махорка етиштириш учун қумоқ, қумлоқ, қора тупроқлар энг қулай ҳисобланади.
Махорка кузги дон экинлари, дуккакли экинлар, беда, сабзавот ва полиз экинлари билан алмашиб экилса яхши ҳосил беради. Ундан 35-40 центнергача барг ҳосили олиш мумкин.
Махорка тамаки каби меҳнатни кўп талаб қилади. Эрта баҳорда қатқалоқ ва бегона ўтларга қарши курашилади. 6-7 марта суғорилади. Тўп гуллари ва бачкилари 2-3 мартадан юлиб ташланади.
Тамакидан фарқли ўлароқ махорка пояси билан тўлалигича йиғиб олинади. Пишиб етилиш даврида барглари ғадир-будир бўлиб, қалинлашиб кетади, кўкимтир-қорамтир рангга киради. Барглари пастга осилиб, банди мўрт бўлиб қолади. Махорка пишиб етилган вақтда ичига кирмаслик зарур. Чунки никотин, органик кислота ҳамда эфир мойлари бу вақтда энг кўп тўпланиб атрофга ўткир ҳид таратиб туради ва одамни элтиб қўйиши мумкин.
Махорка барги ва поялари салқин жойларда қуритилиб, сақланади.
Таянч термин ва тушунчалар
Қандли экинлар, шакарқамиш, қанд лавлаги, картошка, тамаки, махорка
Мавзуни такрорлаш ва мустаҳкамлаш учун саволлар
Қандли экинлар асосини қайси экинлар ташкил этади?
Шакарқамиш ва қанд лавлаги қайси минтақа экини ҳисобланади?
Қайси мамлакатларда шакарқамиш энг кўп этиштирилади?
Қанд лавлаги қандай биологик хусусиятларга эга?
Нима учун қанд лавлаги мўътадил минтақада энг кўп етиштирилади?
Картошканинг ватани қаер ва у бошқа материкларга қачон тарқала бошлаган?
Ўзбекистонда картошканинг қандай турлари экилади?
Картошка ялпи ҳосилида қайси мамлакатлар етакчилик қилади?
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида тамаки етиштирилади?
10.Тамаки ва чекишнинг инсон саломатлигига қандай зарарлари бор?
Тавсия этиладиган адабиётлар
Асанов Г. ва бошқ. Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий жўғрофияси. -Т.: Ўқитувчи, 1994. -209 б.
Асанов Г.А. Социал-иқтисодий география: термин ва тушунчалар изоҳли луғати. -Т.: Ўқитувчи, 1990. -248 б.
Бедросов Ю.Я., Эргешов Ш.Э. Жаҳон қишлоқ хўжалиги. -Т.: Ўқитувчи, 1984. -192 б.
Бешимова Ш., Салимова Л. Ўсимлик маҳсулотлари етиштириш технологияси ва экология. -Т.: Ўзбекистон, 1994. -381 б.
Ёрматова Д. Дала экинлари биологияси ва етиштириш технологияси. -Т.: ДИТАФ, 2000. -324 б.
Рўзиев А. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши асослари. -Т.: Ўқитувчи, 1990. -152 б.
Чет эл иқтисодиёти алманахи. -Т.: Фан, 2003. -122 б.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти. Тузувчи муаллиф А.Тўхлиев. -Т.: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 1998. -237 б.
Ўзбекистон Республикаси. Энциклопедия. -Т.: Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, 1997.
Қишлоқ хўжалиги асослари. -Т.: Ўқитувчи, 1976. -292 б.
Қодиров Р. Қишлоқ хўжалиги географияси (Маърузалар матни ). -Андижон. 2000.
Do'stlaringiz bilan baham: |