+ишло+ хыжалик ишлаб чи+ариш фондлари ва



Download 1,7 Mb.
bet36/100
Sana04.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#482579
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   100
Bog'liq
Қишлоқ хўжалиги географияси ва иқтисодиёти

Аммоний сульфат (NH4)2) SO4-таркибида 20-21 % азот мавжуд. Оқ ёки кул ранг майда порошоксимон кристалл, у селитрага нисбатан сувда яхши эрийди. Тупроқда кейинги йили ҳам таъсири сезилиб туради. Қишлоқ хўжалиги экинлари ичида, айниқса, шоли аммоний сульфат билан озиқлантирилганда жуда яхши ҳосил беради.
Карбанид-мочевина-CO(NH2)2-таркибида 46 % азот бўлиб, концентрланган ўғит. Оқ донадор ёки кристалл шаклидаги порошок. Сувда эрувчан, тупроққа яхши сингади.
Фосфорли ўғитлар. Оддий суперфосфат Са(Н2РО4)2-таркибида 14-20 % фосфат кислота бўлади. Сувда яхши эрийди. Оқ ёки кул рангга эга порошок. Донадор суперфосфат кул рангда бўлади. Фосфорли ўғитлардан энг кенг тарқалгани суперфосфат ўғитидир. Унинг икки хили-оддий ва қўшсуперфосфат турлари фарқ қилади.
Қўшсуперфосфатда 45-50 % фосфат кислотаси бор.
Фосфорли ўғитларга бўлган талаб ҳозирда асосан аммонийлаштирилган суперфосфат ҳисобига қондирилади. Бу ўғитлар экинлар экишдан олдин солинади. Донли ва дуккакли экинлар учун энг яхши ўғит ҳисобланади.
Ўзбекистонда суперфосфат ўғитлари асосан Қўқон ва Самарқанд суперфосфат ўғитлари заводларида ишлаб чиқарилади.
Калийли ўғитлар. Асосий калийли ўғит-калий хлорид (КСI) бўлиб, унинг таркибида 50-60 % соф калий бор. Калий хлорид кубик кристаллардан иборат оқ майда модда. У сувда жуда яхши эриш хусусиятига эга, тупроққа ҳам яхши сингади.
Мураккаб ўғитлар. Ўрта Осиёнинг пахтачилик минтақаларида мураккаб ўғитлардан аммофос энг кўп ишлатилади.
Аммофос(NH4H2PO4)-аммиаклаштирилган суперфосфат бўлиб, унинг таркибида 14-15 % азот, 52-60 % фосфор бўлади. Сувда яхши эрийди. Оқ ёки кул рангга эга. Донадор шаклда ишлаб чиқарилади. Мураккаб ўғитлар таркибида икки ёки уч озиқли элементи бўлиб, шу жиҳатдан оддий ўғитлардан фарқ қилади. Мураккаб ўғитларга ҳозирги кунда микроэлементлар ҳам қўшиб ишлаб чиқарилмоқда.
Микроўғитлар. Ўсимликларга асосий озиқ моддалари билан бирга, моддалар алмашинувида фаол иштирок этадиган микроўғитлар-бор, марганец, мис, рух, йод, кобольт ва бошқа элементлар ҳам зарур. Улар озиқа сифатида тупроққа тўғридан-тўғри уруғлари ёки ўсимликларнинг барглари орқали оз миқдорда солинади. Шундай бўлса-да, улар қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилини кескин оширади.



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish